https://sputniknews.uz/20210801/davletov-ish-beruvchi-emlanmagan-xodimini-ishdan-boshatish-emas-ishdan-chetlatishi-mumkin-19902357.html
Давлетов: иш берувчи эмланмаган ходимини ишдан бўшатиш эмас, ишдан четлатиши мумкин
Давлетов: иш берувчи эмланмаган ходимини ишдан бўшатиш эмас, ишдан четлатиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирининг сўзларига кўра, агарда фуқаро эмлашдан бош тортадиган бўлса, “ҳеч ким унинг қўл-оёғини боғлаб, тиббиёт муассасасига олиб бориб эмламайди”. 01.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-01T11:32+0500
2021-08-01T11:32+0500
2021-08-01T11:32+0500
жамият
янги қонун
эмлаш
ўзбекистон олий мажлиси сенати
русланбек давлетов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1330/23/13302395_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_ea75e07c492f93fc2cb51228b7a085ec.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг ялпи мажлисида аҳолининг айрим тоифаларига мажбурий коронавирусга қарши эмлашни қонунийлаштирадиган ва иш берувчиларга эмлашдан бош тортган ходимни ишдан четлатиш ҳуқуқини берадиган қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилгани юзасидан фикр билдирди.Вазирнинг сўзларига кўра, фуқаронинг эмланишдан бор тортиши, уни ишдан ҳайдаш учун асос бўлолмайди. Иш берувчи фақат вақтинчалик ишдан четлаштириши мумкин, бундай ҳолатларда ойлик тўланмайди.“Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради”, - қўшимча қилган Давлетов.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сенаторлар Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонунни маъқуллагани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210727/emlash-majburiy-bolishi-kerak---ozbekiston-bosh-epidemiologi-19843224.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1330/23/13302395_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_314ea38687d546e05d8fd53ba37fb2b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қонун, эмлаш, ўзбекистон олий мажлиси сенати, русланбек давлетов
жамият, янги қонун, эмлаш, ўзбекистон олий мажлиси сенати, русланбек давлетов
Давлетов: иш берувчи эмланмаган ходимини ишдан бўшатиш эмас, ишдан четлатиши мумкин
Адлия вазирининг сўзларига кўра, агарда фуқаро эмлашдан бош тортадиган бўлса, “ҳеч ким унинг қўл-оёғини боғлаб, тиббиёт муассасасига олиб бориб эмламайди”.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг ялпи мажлисида аҳолининг айрим тоифаларига мажбурий коронавирусга қарши эмлашни қонунийлаштирадиган ва иш берувчиларга эмлашдан бош тортган ходимни ишдан четлатиш ҳуқуқини берадиган қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилгани юзасидан
фикр билдирди. Агар фуқаро вакцинани рад этса, уни ҳеч ким мажбурлаб, тиббиёт муассасасига олиб бормайди ва вакцинани юбормайди. Аммо ҳуқуқий оқибатларига фуқаро ўзига масъулиятини олади. Яъни у вакцинани рад этса, унинг жамоат фаолияти, меҳнат қилиш ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Русланбек Давлетов
Адлия вазири
Вазирнинг сўзларига кўра, фуқаронинг эмланишдан бор тортиши, уни ишдан ҳайдаш учун асос бўлолмайди. Иш берувчи фақат вақтинчалик ишдан четлаштириши мумкин, бундай ҳолатларда ойлик тўланмайди.
“Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради”, - қўшимча қилган Давлетов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сенаторлар Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонунни маъқуллагани
хабар қилинган эди.