"Эмлаш мажбурий бўлиши керак" - Ўзбекистон бош эпидемиологи

© СС0 / Unsplash / Mat NapoВакцинация, иллюстративное фото
Вакцинация, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиган айрим тоифадаги фуқаролар учун мажбурий эмлаш эълон қилинди. Шунингдек, ушбу тоифага савдо-сотиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, шифокорлар ва ўқитувчилар киради.
Бироқ, бу ҳали оммавий эмлаш эмас, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, бу коронавирус инфекциясини тўхтатиш ва енгиш учун ягона имкониятдир.

Эмлаш мажбурий бўлиши керак. Мен бу ҳақда деярли бир ойдан бери айтаман. Бу менинг Ўзбекистон бош эпидемиологи сифатидаги позициям. Айтмоқчиманки, эмлашдан ташқари биз вазият устидан назорат ўрнатолмаймиз. Агар бизда коронавирус билан боғлиқ вазият қўшниларимизникига нисбатан бир оз яхшироқ бўлса, бу биз вазият ўта мураккаблашишини кутиб ўтиришимиз керак дегани эмас

Главный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Нурмат Отабеков
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари
Республикада ҳар куни 800 нафарга яқин бемор аниқланмоқда, 600 нафарида пневмония, деб қўшимча қилди у. Бу клиник асоратларнинг йўқлиги сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтмаганлар ҳисобга олинмаган.
Коробки с вакциной от COVID-19 компании Moderna - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Ўзбекистонга АҚШдан Moderna вакцинаси олиб келинади
"Шунинг учун мен эмлаш мажбурий бўлиши кераклигига аминман", - деди Нурмат Отабеков.
Эпидемиологнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 13 турдаги инфекцияларга қарши эмланмоқда, бу эмлаш орқали иммунопрофилактиканинг самарадорлигини исботлайди.
"Ҳозирча эса, афсуски, коронавирус инфекцияси бизни бошқармоқда. Шунинг учун фақат эмланган одамларни иш билан таъминлаш таклифлари, фикримча, бу асосли ва тўғри чора", - деб таъкидлади суҳбатдош.
Унинг фикрига кўра, агар киши мажбурий эмланадиган кишилар тоифасига кирса, аммо укол олмаган бўлса, у эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар ишдан четлаштирилиши керак. Бундай тадбирнинг асосий мақсади - ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлган ходимларни ҳимоя қилиш. Одамлар эмланиш - соғлиқни сақлаш учун зарур чоралар эканлигини тушунишлари керак. Фақатгина ўз саломатлиги ва бошқаларнинг соғлиғига масъулиятли муносабат пандемияни тўхтатиши мумкин.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аҳолини мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Янгиликлар лентаси
0