Ўзбекистон: 1400дан ортиқ ковид ва пневмония, 8 киши вафот этди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь для больных COVID-19
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 924 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 327 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 924 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 327 нафарни ташкил қилмоқда.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Айрим аҳоли қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (95), Андижон вилоятида (35), Бухоро вилоятида (17), Жиззах вилоятида (99), Қашқадарё вилоятида (29), Навоий вилоятида (20), Наманган вилоятида (35), Самарқанд вилоятида (94), Сирдарё вилоятида (28), Сурхондарё вилоятида (102), Фарғона вилоятида (89), Хоразм вилоятида (47), Тошкент вилоятида (98), Тошкент шаҳрида (136) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 559 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 123 164 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Пандемия: 1400дан зиёд ковид ва пневмония, 7 киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 8 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 874 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 195,9 миллиондан ошди, 4,1 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (34,6 млн), Ҳиндистонда (31,5 млн), Бразилияда (19,7 млн).
Янгиликлар лентаси
0