Айрим аҳоли қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Oбуна бўлиш
Айрим аҳоли қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 31июл — Sputnik. “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Таълим кредитини ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади
Қарорга кўра, 2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
- ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостларини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг 25 августга қадар манзилли етказилишини таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0