https://sputniknews.uz/20210730/talim-kreditini-ajratishning-yangi-tizimi-yolga-qoyiladi-19890058.html
Таълим кредитини ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади
Таълим кредитини ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади. 30.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-30T19:14+0500
2021-07-30T19:14+0500
2021-07-30T19:14+0500
жамият
контракт
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177484_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b8de759eb4252e3fb6570ff0ce49353c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.Бунда:- тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;- таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;- таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди.Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.
https://sputniknews.uz/20210730/bugun-ozbekistonga-kirib-kelish-qoidalari-qanday--tiv-malumoti-19884568.html
https://sputniknews.uz/20210329/aholining-kredit-olish-uchun-arizalari-yagona-elektron-platforma-orqali-qabul-qilinadi-18005564.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177484_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_fd044041755d857974cb8fdc25572dfb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, контракт, отм
Таълим кредитини ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади
Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
- тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;
- таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
- таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди.
Жамғармага 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.