https://sputniknews.uz/20210727/yangi-qonun-ommaviy-emlash-majburiy-boladi-degani-emas---deputat-19842743.html
Янги қонун оммавий эмлаш мажбурий бўлади дегани эмас - депутат
Янги қонун оммавий эмлаш мажбурий бўлади дегани эмас - депутат
Sputnik Ўзбекистон
Янги қонунни қабул қилишдан мақсад - корхоналар ходимларни муҳофаза қилиш, корхона иши тўхтаб қолишини олдини олишга қаратилган - депутат . 27.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-27T16:56+0500
2021-07-27T16:56+0500
2021-07-27T16:57+0500
жамият
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/13/18405022_0:55:532:354_1920x0_80_0_0_83218f57ea5582922f1da5e4e98bad9c.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасида бугун қонун ҳужжатларига вакцинацияга доир айрим қўшимчалар киритиш тўғрисидаги янги қонун учинчи ўқишда тасдиқланди ва сенатга юборилди. Янги қонун аҳоли орасида бир зумда турли фикр ва баҳслар кетириб чиқарди. Бу борада Sputnik мухбири қонун муҳокамасида иштирок этган депутат, Дилмурод Исмоилов билан суҳбат қилди. Одамларда хавотир туғилиши табиий – одамларнинг аксарияти ушбу қонунни “энди вакцинация (эмлаш жараёни) мажбурий бўлади” деган маънода талқин қилиши мумкин, - дейди депутат, лекин бу ерда гап мажбурий вакцинация тўғрисида бормаяпти. Бугунги муҳокамадаги қонунга мувофиқ, амалдаги Меҳнат кодексига ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиляпти, холос. Бу қанақа ўзгартириш ва қўшимчалар, десак, умуман, профилактик эмлаш жорий қилиниши билан боғлиқ Бош санитария ва эпидемиология врачига соғлиқни сақлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни жорий этиш тўғрисида қарор қилиш мумкин, деган, ваколат бериляпти. Ундан ташқари Меҳнат кодексининг 113 моддасига, иш берувчига юқумли касаллик тарқалиш эҳтимоли мавжуд бўлганда, ходим профилактик эмлаш жараёнидан ўтишдан воз кечган тақдирда, уни ишга қабул қилмаслик ҳуқуқи бериш тўғрисида қўшимча киритилмоқда.Масалан, жамоада 10 та ёки 50та, еки 100 нафар ходим ишлашидан қатъий назар, касал ходим келиб касалликни тарқатишининг олдини олиши керак. Шу йўсинда, қонунни қабул қилишдан мақсад, корхоналарда меҳнат фаолиятини юритадиган ходимларни муҳофаза қилиш, корхонада ишни тўхтаб қолишини олдини олиш, меҳнат жамоаларида вакцина билан профилактик эмлаш бўйича тадбирларни кучайтиришга қаратилган. Бунда агар ходимнинг қонуний асоси бўлган тақдирда, дейлик, соғлиғи кўтармаса, шифокорни қарши кўрсатмаси бўладиган бўлса, у вакцина олишни рад этиши мумкин ва иш берувчининг уни ишга қўймаслик бўйича ҳуқуқи бўлмайди. Қонун учта ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди ва кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд ҳар куни янгиланмоқда. 26 июл куни яна 789 кишида коронавирус ва 521 кишида пневмония аниқланган. Вафот этганлар сони 6 кишини ташкил қилмоқда.бугунги кунда Ўзбекистонда 9 млндан ортиқ вакиналар олиб келинган, лекин аҳолининг айрим гуруҳлари эмланишдан воз кечишмоқда.
https://sputniknews.uz/20210714/qator-soha-vakillarini-covid-19-ga-qarshi-ommaviy-emlanishni-tavsiya-qilmoqchimiz--ismoilov-19680163.html
https://sputniknews.uz/20210727/emlash-majburiy-bolishi-kerak---ozbekiston-bosh-epidemiologi-19843224.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/13/18405022_29:0:501:354_1920x0_80_0_0_331e28c8962038a2f1a9332e3492bb2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вакцина
Янги қонун оммавий эмлаш мажбурий бўлади дегани эмас - депутат
16:56 27.07.2021 (янгиланди: 16:57 27.07.2021) Янги қонунни қабул қилишдан мақсад - корхоналар ходимларни муҳофаза қилиш, корхона иши тўхтаб қолишини олдини олишга қаратилган - депутат .
ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасида бугун қонун ҳужжатларига вакцинацияга доир айрим қўшимчалар киритиш тўғрисидаги янги қонун учинчи ўқишда тасдиқланди ва сенатга юборилди.
Янги қонун аҳоли орасида бир зумда турли фикр ва баҳслар кетириб чиқарди. Бу борада Sputnik мухбири қонун муҳокамасида иштирок этган депутат, Дилмурод Исмоилов билан суҳбат қилди.
Одамларда хавотир туғилиши табиий – одамларнинг аксарияти ушбу қонунни “энди вакцинация (эмлаш жараёни) мажбурий бўлади” деган маънода талқин қилиши мумкин, - дейди депутат, лекин бу ерда гап мажбурий вакцинация тўғрисида бормаяпти. Бугунги муҳокамадаги қонунга мувофиқ, амалдаги Меҳнат кодексига ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиляпти, холос.
Бу қанақа ўзгартириш ва қўшимчалар, десак, умуман, профилактик эмлаш жорий қилиниши билан боғлиқ Бош санитария ва эпидемиология врачига соғлиқни сақлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни жорий этиш тўғрисида қарор қилиш мумкин, деган, ваколат бериляпти.
Ундан ташқари Меҳнат кодексининг 113 моддасига, иш берувчига юқумли касаллик тарқалиш эҳтимоли мавжуд бўлганда, ходим профилактик эмлаш жараёнидан ўтишдан воз кечган тақдирда, уни ишга қабул қилмаслик ҳуқуқи бериш тўғрисида қўшимча киритилмоқда.
Аммо бу оммавий эмлаш деган масала эмас. Буни тўғри тушунишимиз керак. Амалдаги меҳнат кодексида иш берувчининг мажбуриятлари бириктирилган. Мажбуриятлари нимада? Биринчи навбатда хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда. Яъни, жамоада нечта ходим ишласа ҳам, уларга хавфсиз меҳнат шароитини яратиб бериши керак.
Масалан, жамоада 10 та ёки 50та, еки 100 нафар ходим ишлашидан қатъий назар, касал ходим келиб касалликни тарқатишининг олдини олиши керак. Шу йўсинда, қонунни қабул қилишдан мақсад, корхоналарда меҳнат фаолиятини юритадиган ходимларни муҳофаза қилиш, корхонада ишни тўхтаб қолишини олдини олиш, меҳнат жамоаларида вакцина билан профилактик эмлаш бўйича тадбирларни кучайтиришга қаратилган.
Бунда агар ходимнинг қонуний асоси бўлган тақдирда, дейлик, соғлиғи кўтармаса, шифокорни қарши кўрсатмаси бўладиган бўлса, у вакцина олишни рад этиши мумкин ва иш берувчининг уни ишга қўймаслик бўйича ҳуқуқи бўлмайди. Қонун учта ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди ва кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд ҳар куни янгиланмоқда. 26 июл куни яна 789 кишида коронавирус ва 521 кишида пневмония аниқланган. Вафот этганлар сони 6 кишини ташкил қилмоқда.
бугунги кунда Ўзбекистонда 9 млндан ортиқ вакиналар олиб келинган, лекин аҳолининг айрим гуруҳлари эмланишдан воз кечишмоқда.