Ўзбекистонда яқин вақт ичида "Спутник V"ни ишлаб чиқариш бошланади - Нургалиев

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПроизводство вакцины Sputnik V
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲ ҳудудида "Спутника V" вакцинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган учинчи давлат бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда яқин вақт ичида Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақида Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев хабар қилди.
Нургалиев “Российская газета” нашрига берган интервьюсида хабар қилишича, Ўзбекистон МДҲ ҳудудида "Спутника V" вакцинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган учинчи давлат бўлади.
“Беларус ва Қозоғистонда Россия технологиялари асосида "Спутника V"ни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам яқин вақт ичида ишлаб чиқариш бошланади”, - деди Нургалиев.
Котиб ўринбосари айтишига кўра, Россия МДҲ давлатларига хавфли инфекцион касалликлар ва биологик хавфлар тарқалишини олдини олишда ҳамда табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатларни бартараф этишда ёрдам беришда давом этади.
Производство вакцины Sputnik V  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
"Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда қайси корхона ишлаб чиқариши маълум бўлди
“COVID-19 пандемияси ушбу масала мураккаблигини ва МДҲ билан ҳамкорлигимизнинг устувор жиҳатларига яна бир бор урғу берди. Россия биринчи бўлиб айнан МДҲ давлатларига тестлар, тиббий буюмлар етказиб берди ва ҳар томонлама методолргик ва тиббий кўмак кўрсатди”, - деди Нургалиев.
МДҲ давлатларида "Спутник V"вакцинасини қўллаш фаол кетмоқда. Бугунги кунда Абхазия, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Жанубий Осетия ва Ўзбекистонда ушбу вакцина рўйхатдан ўтказилган ва фаол фойдаланилмоқда.
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Тошкентда ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади
Бир неча кун олдин Москва ва Тошкент "Спутника V" вакцинасини пойтахтдаги Jurabek Laboratories корхонасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганаётганликлари ҳақида келишувга эришгани ҳақида хабар қилинган эди.
Душанба куни Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Jurabek Laboratories корхонасида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишгани маълум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0