https://sputniknews.uz/20210622/sputnik-v-vaktsinasini-ozbekistonda-qaysi-korxona-ishlab-chiqarishi-malum-boldi--19346546.html
"Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда қайси корхона ишлаб чиқариши маълум бўлди
"Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда қайси корхона ишлаб чиқариши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
"Спутник V"ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи бир неча ойдан буён Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари, соғлиқни сақлаш вазирлари томонидан... 22.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-22T10:20+0500
2021-06-22T10:20+0500
2021-06-22T10:33+0500
жамият
спутник v вакцинаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/13/15820732_0:68:2524:1488_1920x0_80_0_0_04d6cc1fdd0981de97b0867661f87eb4.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон "Спутник V" вакцинасини Тошкентдаги Jurabek Laboratories корхонасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Россия ҳукумати аппаратида хабар қилишди. Россия ва Ўзбекистон "Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида бир неча ойдан буён музокаралар олиб бораётган эди. Бош вазирлар, соғлиқни сақлаш вазирлари учрашувлари доирасида ушбу масала бир неча бор кўтарилган, россиялик мутахассислар Ўзбекистонга ташриф буюриб ишлаб чиқариш майдончаларини кўздан кечиришган эди. \Президент Шавкат Мирзиёев қарорга биноан ушбу лойиҳа учун 53 миллион доллар маблағ ҳам ажратилган.Кейинроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко заявил Ўзбекистон ва Россия вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга келишиб олишгани ва бунинг учун ишлаб чиқариш майдончаси ҳам танлангани ҳақида маълум қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий вакцинация бошланган. Биринчи навбатда кексалар, ўқитувчилар, ички ишлар ходимлари ва аҳолининг бошқа “хатарли” гуруҳлари эмланиши белгиланган. Айни дамда Ўзбекистонда Британия-Швециянинг AstraZeneca, Хитой ва Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг "Спутник V" вакциналаридан фойдаланилмоқда.Бугунги кунга қадар 1,6 миллиондан ортиқ киши эмланган.
https://sputniknews.uz/20210529/toshkent-va-moskva-sputnik-v-ozbekistonda-ishlab-chiqarishga-kelishdi-18972253.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/13/15820732_226:0:2299:1555_1920x0_80_0_0_2b9f526bf10f1148a60949d5d98c6cb3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, спутник v вакцинаси
жамият, спутник v вакцинаси
"Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда қайси корхона ишлаб чиқариши маълум бўлди
10:20 22.06.2021 (янгиланди: 10:33 22.06.2021) "Спутник V"ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи бир неча ойдан буён Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари, соғлиқни сақлаш вазирлари томонидан муҳокама қилиб келинаётган эди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон "Спутник V" вакцинасини Тошкентдаги Jurabek Laboratories корхонасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Россия ҳукумати аппаратида хабар қилишди.
"Спутник V" вакцинасини Jurabek Laboratories (Тошкент) корхонасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқилмоқда”, - дейилган Вазирлар Маҳкамаси хабарида.
Россия ва Ўзбекистон "Спутник V" вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида бир неча ойдан буён музокаралар олиб бораётган эди. Бош вазирлар, соғлиқни сақлаш вазирлари учрашувлари доирасида ушбу масала бир неча бор кўтарилган, россиялик мутахассислар Ўзбекистонга ташриф буюриб ишлаб чиқариш майдончаларини кўздан кечиришган эди. \
Президент Шавкат Мирзиёев қарорга биноан ушбу лойиҳа учун 53 миллион доллар маблағ ҳам ажратилган.
Кейинроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко заявил Ўзбекистон ва Россия вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга келишиб олишгани ва бунинг учун ишлаб чиқариш майдончаси ҳам танлангани ҳақида маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан оммавий вакцинация бошланган. Биринчи навбатда кексалар, ўқитувчилар, ички ишлар ходимлари ва аҳолининг бошқа “хатарли” гуруҳлари эмланиши белгиланган. Айни дамда Ўзбекистонда Британия-Швециянинг AstraZeneca, Хитой ва Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 ва Россиянинг "Спутник V" вакциналаридан фойдаланилмоқда.Бугунги кунга қадар 1,6 миллиондан ортиқ киши эмланган.