Ўзбек-қозоқ чегарасини кесиб ўтиш учун қалбаки ҳужжатларни сотган ҳамшира қўлга тушди

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишЭкзамен по русскому языку для мигрантов
Экзамен по русскому языку для мигрантов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда тиббий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар кишини қўлга олди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ИИВ тергов бошқармаси ҳарбий-тергов бўлими тиббий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар кишини қўлга олди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Туркистон вилоятида ҳамшира қозоқ-ўзбек чегарасини кесиб ўтиш учун сохта ҳужжатларни сотиш билан шуғулланган.
Афганский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда
Сохта таклифнома билан гўё Қозоғистон тиббиёт муассасаларида даволаниш учун чегарадан ўтиш мумкин эди. Фирибгарлар бундай таклифномани 3-8 минг тангадан сотишган.
Гумонланувчи уйи ва ишхонасида олдиндан муҳр босиб қўйилган 1 266 дона тиббий бланкалар аниқланди. Унга икки нафар шерик ёрдам берган.
Гумонланувчиларга 1,6 миллион танга (27,5 минг доллар) миқдорида жарима ёки 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0