Ўзбекистон вино саноати: муаммо, ечим ва истиқболлар – Леонид Холод билан суҳбат

© SputnikЛеонид Холод
Леонид Холод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон виносининг экспорт салоҳияти жуда юқори, дейди иқтисод фанлари доктори, Россия Қишлоқ хўжалик вазирининг собиқ ўринбосари Леонид Холод.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда узумнинг 37та тури етиштирилади, республикада 40дан ортиқ вино заводлари фаолият юритмоқда.
Жаҳон бозорида узумга бўлган талаб йил сайин ошиб бормоқда. Ўзбекистонда узумнинг ҳўл мева ва қуритилган кўринишда (майиз) экспорт қилиш имкониятлари жуда кенг. Ўзбекистон ҳудудида узумчилик саноатини ривожлантириш учун Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари иқлими жуда қулай ҳисобланади.
2021 йилда Ўзбекистон узум экспортини 200 млн долларга, табиий винолар экспортини эса - $50 млн долларгача етказишни ният қилган.
Бокалы с вином во время проведения дегустации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2018
Виночилик соҳасидаги ислоҳотлар: янги қонун ва шароб фестивали
Ўзбекистонда виночилик саноатининг ҳам истиқболлари порлоқ бўлиши мумкин, бунинг учун республикада асосий хом-ашё – яъни узум етарли. Лекин айнан виночиликни самарали ривожлантириш учну бир қатор муаммолар мажуд бўлиб қолмоқда, дейдий Холод.
Биринчидан, бу Ўзбекистон узумининг ўта ширинлиги, қуёшли кунлар кўплиги сабабли Ўзбекистонда етиштирилган узумларда шакар миқдори жуда юқори бўлади. Бундай узумдан эса спиртсиз вино (сухое вино) ишлаб чиқариш мушкул. Шунинг учун Ўзбекистонда асосан мускат, кагор ва портвейн каби ширин ва десерт винолар кўпроқ ишлаб чиқарилади. Бундай виноларга эса жаҳон бозорида талаб камроқ, дейди эксперт.
Сўнгги вақтларда қуруқ вино ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда бошқаларникига ўхшамаган технология қўлланилмоқда. Бунда узумлар ҳали пишмасдан териб олиш ёки узумзорларни тоғ олди ҳудудларида ташкил қилиш, меваларни қўёшдан ҳимоя қилади ва шакар миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди.
Отабек Мустафаев - директор Агентства по развитию виноградства и виноделия при Министерстве сельского хозяйства Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2020
Ўзбекистондан Россияга вино ва коняк экспортига нималар тўсқин бўлмоқда?
Ушбу йўналишда Ўзбекистон ҳатто Россиянинг Курчатов номидаги ўсимликлар генетикаси илмий институти билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Яқинда ушбу институт директори Михаил Ковальчук Тошкентда бўлиб икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган эди.
Иккинчи катта муаммо, бу Ўзбекистон виноси ҳақида жаҳон бозорида маълумот жуда камлиги ва ўзбек брендларини ҳеч ким билмаслиги. Шунинг учун ҳам сифатли виноларни тарғиб қилиш керак, мутахассисларни ва харидорларни жалб қилиш керак, жумладан ўзбек таомлари ресторанлари орқали ҳам. Давлат бу соҳада виночиларга ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайди эксперт.
Яна бир муаммо бу – Ўзбекистон ичида истеъмол қилинаётган спиртли ичимликлар орасида вино улуши атиги 2%ни ташкил қилади. Ушбу факт ҳам соҳа ривожланишига хизмат қилмайди, албатта.
“Узумчилик – бу Ўзбекистон рақобатбардош бўлган соҳалардан биридир, дейди Леонид Холод. Ушбу со Ҳукумат томонидан қўлаб қувватланаётгани – бу жуда яхши. Келажакда бу соҳани ривожлантиришга хизмат қилади”.
Яна бир соҳа, бу дистиллятлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш. Қозоғистонда буғдой кўп етиштирилади, шу сабабли ушбу маҳсулот бўйича ҳозирча у етакчилик қилмоқда. Лекин узум дистиллятлари ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон ҳам етакчи бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди эксперт.
“Ўзбекистон ўз ҳудудига хос бўлган узум сортлари билан ишлайди, шу сабабли ҳам маҳаллий виночилар маҳсулоти хорижий вино маҳсулотларидан фарқ қилади. Вино ишлаб чиқаришда маҳаллий узум шарбати, узум турпи (жом), узум доначалари ва узум бошларидан фойдаланилади”, - деди эксперт.
Фестиваль Золотая гроздь винограда в Крыму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2019
Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Маълумот учун, Марказий Осиё ҳудудида узум етиштира бошланганига 6 минг йил, виночилик билан шуғулланиш бошланганига ҳам тахминан шунча вақт бўлган. Фақатгина VII асрда мусулмон дини кириб келиши билан виночилик саноати инқирозга учраган, лекин вино ишлаб чиқариш бутунлай йўқ бўлиб кетмаган.
Россия Империяси 19-асрда Марказий Осиёга кириб келганидан сўнг Тошкентда Иван Певушин ва Самарқандда Дмитрий Филатов исмли савдогарлар томонидан вино заводлари қурилган. Ушбу заводлар вино маҳсулоти Россияда катта шуҳрат қозонган ва Париж кўргазмаларида совринларга эга бўлган.
Совет Иттифоқи даврида ҳам Ўзбекистонда виночилик саноати ривожланшига алоҳида эътибор қаратилган. Республикада 13,6 млн декалтир вино ишлаб чиқарилган ва ушбу кўрсатгич бўйича Ўзбекистон Молдова, Арманистон ва Грузия билан рақобат қилган. Ўзбекистон винолари Иттифоқ ва хорижий кўргазмаларда совринлар олган.
Янгиликлар лентаси
0