Виночилик соҳасидаги ислоҳотлар: янги қонун ва шароб фестивали

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишБокалы с вином во время проведения дегустации
Бокалы с вином во время проведения дегустации - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг янги қарори билан табиий виноларни ишлаб чиқарувчилар учун лицензиялаш тартиби бекор қилинди, мамлакатда вино фестивалларини ўтказиш белгиланди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотлар реализациясини тубдан такомиллаштириш қарорига мувофиқ "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ ва унинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Ўзшаробсаноат" АЖ ва "Ўзшаробсаноат" АЖнинг Ривожлантириш жамғармаси деб қайта номланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Виноградная лоза и вино в бокале на винодельческом предприятии Массандра в Крыму. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда табиий виноларни ишлаб чиқариш бўйича лицензиялаш бекор қилинади
Қарорга кўра, Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Рустам Холмуродов бошчилигидаги махсус комиссияга виночилик ва узумчиликнинг ҳуқуқий асослари, уларни ривожлантириш бўйича давлат фаолиятининг асосий йўналишлари, виночилик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, реализация қилиш, уларнинг бозорда айланмасини ҳисобга олиш ва назорат қилиш масалалари, шунингдек, ушбу соҳадаги бошқа муҳим жиҳатларни батафсил белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг "Виночилик ва узумчилик тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш каби муҳим вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий туристлар, турли мамлакатларнинг виночилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда ҳар йили республикада вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, маҳаллий виночилик маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркаларини хорижий мамлакатларда мунтазам равишда ўтказилиши жорий этилади.

Вино дегустацияси - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон винолари 23та олтин медал олди
"Ўзшаробсаноат" АЖ бир ой муддатда 2018 йилда Тошкент шаҳрида вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилиши тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги доимий асосда "Ўзшаробсаноат" АЖга мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва муассасаларни кенг жалб этган ҳолда ҳар йили вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказишда; маҳаллий виночилик маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркаларини хорижий мамлакатларда ўтказишда кўмаклашади.

Янгиликлар лентаси
0