ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон вино-коньяк ва ликер-ароқ ичимликлари Москвада бўлиб ўтган МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси — “Продэкспо-2016”да жами 49та медал ва грамоталарга сазовор бўлди.
Халқаро кўргазма ва дегустация тадбирида Ўзвиносаноат-холдингидан 17 корхона қатнашди, 100 дан ортиқ маҳсулотлар тақдим этилди. Компаниялар 4 миллион доллардан ортиқ экспорт шартномалари тузди.
Кўргазмада 60 мамлакат вакиллари қатнашди. Ўзбекистон вино-коньяк ва ликер-ароқ маҳсулотлари энг кўп миқдорда медалларга сазовор бўлди. Ютиб олинган 49 медаллардан 23 та олтин, 20 та кумуш ва 6 таси бронза медалларир.
Бу йил Ўзбекистон энг кўп миқдорда медал ва совринлар ютиб олиши — мамлакатда вино саноатиривожланиб бораётгани белгисидир. Хусусан, хом ашё базаси кенгайтирилаётгани, маҳсулот сифати яхшиланиб ва барқарорлашиб бораётгани ҳамда замонавий технологиялар қўлланилиши натижасидир, дейилган Ўзвинсаноат-Холдинг саҳифасида.