Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИга аъзолик меҳнат мигрантларининг муаммоларини ҳал этадими?

© Николай Попов Оргнабор трудовых мигрантов в Фергане для работы на российских стройках
Оргнабор трудовых мигрантов в Фергане для работы на российских стройках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Oбуна бўлиш
ЕОИИга аъзолик меҳнат мигрантлари муаммоларини тўлақонли ҳал этиш имконими?
ЕОИИга аъзолик меҳнат мигрантларига қандай имтиёз ва имкониятлар бериши ҳақида Sputnik мухбири Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлуда Хўжаева билан суҳбатлашди.
© Законодательная палата Олий Мажлиса Республики УзбекистанПредседатель комитета по труду и социальным вопросам Законодательной палаты Олий Мажлиса Мавлуда Ходжаева
Председатель комитета по труду и социальным вопросам Законодательной палаты Олий Мажлиса Мавлуда Ходжаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Председатель комитета по труду и социальным вопросам Законодательной палаты Олий Мажлиса Мавлуда Ходжаева
- Республикадан хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган фуқароларнинг асосий қисми ЕОИИ ҳудуди ҳиссасига тўғри келар экан. Бошқача айтганда, ЕОИИдаги мeҳнат ресурсларига бўлган талабнинг маълум қисмини Ўзбекистон қондирмоқда. Ўзбекистонликларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик таъминланаяпти?
- Бу конституциявий норма – ҳар ким эркин меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, хоҳлаган мамалакатида, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Буни ҳеч ким чекламайди. Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси масалалари бир неча қонун ва қонуностиҳужжатлари билан тартибга солинган. Бунданташқари биз яқинда “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилдик. Унда айнан фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги меҳнат фаолиятини тартибга соладиган нормалар акс этди. Бундан ташқари Бандлик ва меҳнат мунсабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолият олиб боради. Мана шу агентликда минтақавий филиаллар ҳам ўз ишини бошлади. Бу ерда чет давлатга бориб ишлаш истагини билдирган фуқаронинг дастлабки тайёргарлиги ўрганилади, ўзга давлатнинг тили ва қонунчилиги ўргатилади, касб-ҳунарга ўқитилиб сертификатлар берилади. Шундан кейингина уларни меҳнат фаолиятига йўналтириш мумкин.
Денежные купюры и монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Фақат ўзбекистонлик мигрантларнинг пул ўтказмалари кўпайди
- Чет давлатларга иш излаб кетаётган мeҳнат мигрантлари учун қулайликлар ва етарли шароитлар яратиб бериш, уларни мутахассислик бўйича тайёрлаш ва сертификатлар бериш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилаётгани маълум. Бу сайъ-ҳаракатлар ЕОИИ ҳудудида қанчалик самара бераяпти?
- 2020 йил 8 сентябрда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россия халқлар дўстлиги институти ҳамда “World skills Russia” ташкилоти ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ана шу ҳужжат доирасида Ўзбекистон фуқароларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик шартномаси ҳам мавжуд. Россиянинг 7 та ҳудудидаги коллежларда мамлакатимиз фуқароларини касб-ҳунарга ўргатиш ва рус тилини ўқитиш амалиёти жорий этилган. Бугунга қадар ушбу муассасаларда 534 нафар фуқаро ўқитилганлиги тўғрисида маълумотларимиз бор. Ўқув жараёнларини муваффаққиятли тугаллаган фуқароларга мен юқорида айтган учта ташкилотнинг сертификатлари топширилади. Бу сертификат билан улар бемалол ишга жойлашишлари мумкин бўлади.
Мигранты на стройке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Россияда мигрантларни ишга ёлловчилар қаттиқ назоратга олинади
- Маълумотларга кўра, ЕОИИ давлатларида 2,3 млн. нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари мeҳнат қилмоқда. Хусусан, бу кўрсаткич Россияда 2 миллионга яқин, Қозоғистонда — 300 минг, Қирғизистонда — 25 минг нафарни ташкил этади. Сиз айтаётган рақамлар бу кўрсаткичларга нисбатан жуда кам эмасми?
- ЕОИИ ҳудудида ишлаётган фуқароларимизнинг 11 мингга яқини қонуний йўл билан, расмий муносабатларни амалга оширган ҳолда ишлашга кетган бўлсалар, қолган фуқаролар расмий ҳужжатларсиз, иш берувчи билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан ишлаб юрганликларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Бу албатта, турли зиддиятли вазиятлар вужудга келганда, бизга мигрантнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини бермайди.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Патент: “Сахарово” миграция маркази мигрантларга эслатма билан чиқди
- Россияда мeҳнат қилаётган фуқароларнинг 30 фоиздан ортиғи ишлаш ва яшаш учун расмий рухсатнома (патент) олмаган. Бунинг асосий сабабларидан бири патент олиш харажатлари ва тартиб-тамойилларнинг мураккаблигидир. Бундан ташқари ўзбекистонлик мигрантлар ЕОИИ давлатларидан бирига келганларидан сўнг 6 ой ўтгач, солиқ тўловчилар тоифасига ўтказиладилар, яъни масалан, Россияда улар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган 13 фоиз ўрнига 30 фоиз миқдорида солиқ тўлайдилар. Бунга қўшимча равишда ойлик мажбурий сарф-харажатлар ҳам бор. Агар биз ЕОИИга аъзо мамлакатлар қаторида бўлсак, шу каби масалалар ечим топадими?
- Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олиши асносида албатта, келажакда иттифоққа аъзо бўлиш ёки бўлмаслик масаласи ҳам ўртага ташланди. Президентимиз бу масалани парламент ўрганиб чиқсин ва бизга хулосаларини тақдим этсин, деган таклифни айтдилар. Биз бунга аниқ белгиланган йўл харитаси асосида киришдик ва якунда ушбу иттифоқ доирасида белгиланган қонун-қоидалар, рақобат муҳити, бозор талабларини босқичма-босқич ўрганиб, унга тайёргарлик кўриб бориш кераклиги ва шунинг учун ҳозирча кузатувчи мақомида давом этишимиз лозим эканлигини хулоса қилиб бердик. Албатта, бу деган сўз тараққиёт тўхтаб қолди, дегани эмас. Қадам-бақадам изланишлар, мутахассислар томонидан кузатувлар асосида вазият етилиб боради, деб ўйлайман. Аммо шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Халқаро ҳамкорлик бўлмаган давлатда ривожланиш бўлмайди. Биз кузатувчи мақомида давом этар эканмиз, ушбу иттифоққа аъзолик бизга нима бериши мумкин эканлигини таҳлил этиб борамиз. Бу иттифоққа аъзо бўлиш у ерда меҳнат қилаётган фуқароларимизга бир қатор имтиёз ва имкониятлар беради.
Торговля Узбекистана с ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ: кооперацион ҳамкорлик учун янги имкониятлар
Биринчи галда иш берувчилар томонидан миллий меҳнат бозорини ҳимоялашга қаратилган квота тизими аъзо давлат фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.
Иккинчидан, иттифоқ ҳудидида вақтинчалик меҳнат миграциясини амалга ошириш учун рухсатнома ҳам талаб қилинмайди.
Учинчидан, меҳнат мигранти ва унинг оила аъзолари аъзо давлат ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун ичида ваколатли органларга рўйхатдан ўтишдан озод қилиниши белгилаб қўйилган.
Тўртинчидан, меҳнат мигранти мамалакатга кириб келган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан сўнг меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, янги меҳнат шартномасини бошқа бир иш берувчи билан тузиш ҳуқуқига эга. Аъзо бўлмаган давлат фуқароларига эса бундай ҳуқуқ берилмайди.
Бешинчидан, меҳнат мигранти ва оила аъзоларининг вақтинча бўлиш муҳлати меҳнат мигрантининг иш берувчи билан тузган шартномаси муддати – 1 йилми, 5 йилми, шу муддат билан белгиланади.
Олтинчидан, меҳнат қонунчилигига мувофиқ, мигрантнинг фарзандлари боғчада тарбия олиш, мактабларда ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи сифатида аъзо бўлганидан мамнун - Лавров
- Ўзбекистон бошқа мамлакатларни арзон ишчи кучи билан таъминловчи давлат эмас. Ўзбекистон ёшларининг катта қисми олий маълумотга эга. Агар республика ЕОИИга аъзо бўлиб кирса, ана шундай ёшларга ўз мутахассисликлари бўйича ишлаш ҳуқуқи яратиладими?
Педагогика, фармацевтика, тиббиётдан ташқари бошқа соҳалардаги дипломлар настрификация қилинмасдан тан олиниши белгиланган. Ишчиларнинг меҳнат стажи иш билан таъминлаган давлат қонунларига мувофиқ тарзда ҳисобга олиб борилади. Касаба уюшмалари масаласига келадиган бўлсак, иш билан таъминланган мигрант ўша давлат фуқаролари билан тенг ҳуқуқлар асосида аъзо бўлиши мумкин. Яна бир нарсани айтиш мумкин: ЕОИИга аъзо давлатларда ишчиларнинг оила аъзоларига ўз фуқаролари сингари, тиббий суғурта полисидан қатъи назар, бепул шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи берилади. Бошқа ҳолларда тиббий суғурта полиси иш берувчи томонидан ёки мустақил равишда ходим томонидан расмийлаштирилиши керак. Ўзимиз хизмат сафарларига борганимизда, 10 кун муддат учун ҳам бемалол хавотирсиз юриш учун албатта тиббий суғурта полисини расмийлаштириб, кейин сафарга отланамиз. Аъзо давлат фуқаролари бундай оворагарчиликлар, ортиқча харажатлардан ҳоли бўлади.
Руководитель направления Центра интеграционных исследований ЕАБР Тарас Цукарев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши унинг барча аъзолари учун фойдали - эксперт
- Яна бир масала борки, мeҳнатга ҳақ тўлаш билан бирга, бу ҳақ асосида нафақа тайинлаш. Бу масала қай тартибда ҳал этилади?
- Аъзо давлатлар ўртасида алоҳида халқаро шартномалар мавжуд, пенсия таъминоти ана шу шартномаларга мувофиқ тартибга солинади.
- Демак, иттифоққа аъзо бўлишнинг ўзи билангина бу масалаларнинг ҳаммаси бирданига ҳал этилмайди, шундайми?
- Халқаро Миграция ташкилотининг маълумотига кўра бутун дунёда 271 млн мигрант мавжуд. Уларнинг 3 дан 2 қисми меҳнат мигрантлари ҳисобланади. 1990-йилда қабул қилинган “Барча меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги халқаро конвенция, халқаро Меҳнат ташкилотининг хусусий бандлик агентликлари тўгрисидаги 181-конвенцияси каби муҳим ҳужжатлар бор. Улар бизда ҳали ратификация қилингани йўқ... Чунки Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиб кириш шартларидан бири ҳам мана шу халқаро конвенцияни ратификация қилишдир. Буни ҳамма давлат ҳам қилгани йўқ. Чунки ушбу халқаро конвенциянинг талаблари юқори. Албатта, бу бирдан амалга ошмайди. Бунга қадам-бақадам борилади.
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев ЕОИИга аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклашни таклиф қилди
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб, ҳамкорлик йўналишлари кенгайиб бормоқда.
Албатта, мисол сифатида айтиб ўтмоқчиман: Москва шаҳрида кўп тармоқли миграция маркази бор. Яқинда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат!” мономарказимизда унинг филиали очилди. Энди Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларимиз мана шу марказда бирламчи ҳужжатларни тайёрлаб, тезлаштирилган муддатларда патент олиш имкониятига эга бўлдилар.
Бугунги шиддатли глобаллашув шароитида жаҳон мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ҳам жадаллашмоқда. Албатта Ўзбекистоннинг ҳам бу муносабатларда фаоллиги янада ошиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0