https://sputniknews.uz/20210714/rossiyada-migrantlarni-ishga-yollovchi-ish-beruvchilarqattiq-nazoratga-olinadi-19677795.html
Россияда мигрантларни ишга ёлловчилар қаттиқ назоратга олинади
Россияда мигрантларни ишга ёлловчилар қаттиқ назоратга олинади
Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлар фаолияти устидан улар меҳнат ва миграция қонунчилигига қанчалик амал қилишаётгани бўйича режадан ташқари текширишлар ўтказилиши мумкин 14.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-14T15:13+0500
2021-07-14T15:13+0500
2021-07-14T15:15+0500
миграция
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/392/88/3928883_0:316:3079:2048_1920x0_80_0_0_59671e3967cc365f0c3ca1e732372e9b.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари чет эл фуқароларини ёллайдиган иш берувчилар фаолиятини янги регламент бўйича назорат қилиб боради. Бу ҳақда департамент буйруғи лойиҳасига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ходимлари компания ва фирмалар раҳбарларини меҳнат мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш, яшаш, ҳаракатланиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларига қанчалик амал қилаётганликлари бўйича текшириб боради.Буйруқ лойиҳасида полиция режадан ташқари назорат текширувини ўтказишга ҳақлилиги кўрсатилган. ИИВ ходимлари керакли ҳужжатларни тақдим этишни сўрашга, шунингдек, манзилли рейдларни амалга оширишга ҳақли бўлади.Қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, идора мутахассислари миграция қонунчилигининг мажбурий талабларига риоя қилмаганлик билан боғлиқ баённомалар тузадилар.Ички ишлар вазирлиги иш берувчилар полиция ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтган.Патент, РВП ва ВНЖ: муҳим ўзгаришлар кутилмоқда >>>Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойида Россия президенти Владимир Путин миграция қонунчилигини ислоҳ қилиш бўйича кўрсатмалар рўйхатини тасдиқлади.Амалдаги қонунчиликнинг зарур даражада аниқ эмаслиги ҳамда ҳужжатларни бирлаштиришга эҳтиёж борлиги амалдаги қоидаларнинг ўзгартирилишига сабаб бўлди.
https://sputniknews.uz/20210713/patent-saxarovo-migratsiya-markazi-yangi-bayonot-bilan-chiqdi-19664460.html
https://sputniknews.uz/20210428/muhim-1-maydan-patent-tolovi-uchun-yangi-rekvizitlarni-korsatish-kerak-18532999.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/392/88/3928883_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_7b84322e7f415402ac64d434835c0364.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар
Россияда мигрантларни ишга ёлловчилар қаттиқ назоратга олинади
15:13 14.07.2021 (янгиланди: 15:15 14.07.2021) Тадбиркорлар фаолияти устидан улар меҳнат ва миграция қонунчилигига қанчалик амал қилишаётгани бўйича режадан ташқари текширишлар ўтказилиши мумкин
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари чет эл фуқароларини ёллайдиган иш берувчилар фаолиятини янги регламент бўйича назорат қилиб боради. Бу ҳақда департамент буйруғи лойиҳасига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ходимлари компания ва фирмалар раҳбарларини меҳнат мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш, яшаш, ҳаракатланиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларига қанчалик амал қилаётганликлари бўйича текшириб боради.
Буйруқ лойиҳасида полиция режадан ташқари назорат текширувини ўтказишга ҳақлилиги кўрсатилган. ИИВ ходимлари керакли ҳужжатларни тақдим этишни сўрашга, шунингдек, манзилли рейдларни амалга оширишга ҳақли бўлади.
Қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, идора мутахассислари миграция қонунчилигининг мажбурий талабларига риоя қилмаганлик билан боғлиқ баённомалар тузадилар.
Ички ишлар вазирлиги иш берувчилар полиция ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойида Россия президенти Владимир Путин миграция қонунчилигини ислоҳ қилиш бўйича кўрсатмалар рўйхатини тасдиқлади.
Амалдаги қонунчиликнинг зарур даражада аниқ эмаслиги ҳамда ҳужжатларни бирлаштиришга эҳтиёж борлиги амалдаги қоидаларнинг ўзгартирилишига сабаб бўлди.