https://sputniknews.uz/20210718/ozbekiston-va-germaniya-afgon-qochqinlarining-ehtimoliy-oqimini-muhokama-qildi-19728310.html
Ўзбекистон ва Германия афғон қочқинларининг эҳтимолий оқимини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Германия афғон қочқинларининг эҳтимолий оқимини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Германия афғон қочқинларининг эҳтимолий оқимини ҳал қилиш масаласини муҳокама қилди. 18.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-18T13:21+0500
2021-07-18T13:21+0500
2021-07-18T13:21+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
ўзбекистон
германия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1089/76/10897670_0:0:2875:1617_1920x0_80_0_0_5097ad6bea08470efbab0186f3cbcb11.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан учрашди.Германия вакили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий боғлиқлик бўйича халқаро конференция натижаларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бундай юқори даражадаги халқаро форумни ташкил этиш бўйича ташаббуси ўз вақтида ўтказилгани ва унинг кун тартиби жуда долзарб аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади.Афғонистон Ислом Республикасидаги вазият юзасидан фикр алмашилди, ушбу мамлакатда тинчлик жараёнига ўзаро ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди.Томонлар Афғонистондаги қуролли можаронинг авж олишидан хавотирларини билдирди ва дунё ҳамжамиятининг Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш юзасидан гаплашилди.Мулоқот давомида томонлар Афғонистон борасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган, хусусан, афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими ва чегарадаги воқеалар билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.Афғонистон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдамни давом эттиришда минтақадаги мамлакатларнинг муҳим роли, шунингдек, Афғонистонда доимий ҳамда ҳар томонлама тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатлар хусусида таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20210718/putin-va-bayden-rfning-markaziy-osiyodagi-harbiy-bazalarini-muhokama-qilgan---oav-19727094.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1089/76/10897670_144:0:2875:2048_1920x0_80_0_0_3c2674dce3cbd30ea60086f0c92ef122.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, германия
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, германия
Ўзбекистон ва Германия афғон қочқинларининг эҳтимолий оқимини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Германия афғон қочқинларининг эҳтимолий оқимини ҳал қилиш масаласини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан учрашди.
Германия вакили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий боғлиқлик бўйича халқаро конференция натижаларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бундай юқори даражадаги халқаро форумни ташкил этиш бўйича ташаббуси ўз вақтида ўтказилгани ва унинг кун тартиби жуда долзарб аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади.
Афғонистон Ислом Республикасидаги вазият юзасидан фикр алмашилди, ушбу мамлакатда тинчлик жараёнига ўзаро ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Афғонистондаги қуролли можаронинг авж олишидан хавотирларини билдирди ва дунё ҳамжамиятининг Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш юзасидан гаплашилди.
Мулоқот давомида томонлар Афғонистон борасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган, хусусан, афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими ва чегарадаги воқеалар билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Афғонистон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдамни давом эттиришда минтақадаги мамлакатларнинг муҳим роли, шунингдек, Афғонистонда доимий ҳамда ҳар томонлама тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатлар хусусида таъкидланди.