https://sputniknews.uz/20210717/uzauto-motors-yaqin-vaqt-ichida-2ta-yangi-model-ishlab-chiqarishni-boshlaydi-19719409.html
UzAuto Motors яқин вақт ичида 2та янги модел ишлаб чиқаришни бошлайди
UzAuto Motors яқин вақт ичида 2та янги модел ишлаб чиқаришни бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Янги ягона платформада Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари йиғилади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 21 августга қадар амалга оширилади. 17.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-17T10:41+0500
2021-07-17T10:41+0500
2021-07-17T10:43+0500
иқтисод
uzauto motors
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1312/47/13124706_0:35:680:418_1920x0_80_0_0_40bab0fa089541183fc52a4c25cdd074.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. “UzAuto Motors” яқин вақт ичида 2та янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, дб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати. Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради. “UzAuto Motors” Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди. Шу ўринда, “UzAuto Motors” тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашини алоҳида таъкидлаб ўтган. Маълумот учун, битта платформада бир неча автомобил ишлаб чиқариш - инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради, дейилган хабарда. Сўнгги йилларда дунёдаги деярли барча йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришнинг ана шундай услубига ўтишган. Бу борада Volkswagen компанияси биринчилардан бўлган эди.
https://sputniknews.uz/20191229/UzAuto-Motors-Chevrolet-Onix-avtomobillarini-ishlab-chiarishni-boshlaydi-13125232.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1312/47/13124706_38:0:642:453_1920x0_80_0_0_92b782adefd95223e19935f54cd5465c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, uzauto motors
UzAuto Motors яқин вақт ичида 2та янги модел ишлаб чиқаришни бошлайди
10:41 17.07.2021 (янгиланди: 10:43 17.07.2021) Янги ягона платформада Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари йиғилади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 21 августга қадар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. “UzAuto Motors” яқин вақт ичида 2та янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, дб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари жорий йилнинг 15 июлидан – 21 августига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.
“UzAuto Motors” Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.
Шу ўринда, “UzAuto Motors” тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Маълумот учун, битта платформада бир неча автомобил ишлаб чиқариш - инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради, дейилган
хабарда. Сўнгги йилларда дунёдаги деярли барча йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришнинг ана шундай услубига ўтишган. Бу борада Volkswagen компанияси биринчилардан бўлган эди.