UzAuto Motors Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги моделлар қачон сотувга чиқарилиши ҳозирча маълум эмас. Таъкидланишича, 2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. UzAuto Motors 2020 йилда ягона платформадаги Onix ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини ишга туширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, 2020 йил давомида ушбу автомобилни янги платформада ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш мақсадида корхонада созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан корхонада ишлаб чиқариш жараёни 6 январгача вақтинча тўхтатилади.

© xcar.com.cnChevrolet Onix
UzAuto Motors Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди - Sputnik Ўзбекистон
Chevrolet Onix

2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда. Бироқ бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди. 

Янги модделлар қачон сотувда қачон пайдо бўлишига ойдинлик киритилмаган.

Компания маълумотларига кўра, 2019 йилда 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режаси қўйилган бўлишига қарамай, харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 271 098 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. 2018 йилда ушбу кўрсаткич 220 минг донани ташкил қилганди.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания  Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобилларини намойиш қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0