Дам олиш кунларида Ўзбекистонга Кавказдан салқин ҳаво оқимлари кириб келади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарень с девушкой у фонтана возле ГАБТА
Парень с девушкой у фонтана возле ГАБТА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Oбуна бўлиш
Кечадан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказдан антициклон таъсири остида салқин ҳаво оқимлари кириб келди.
ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Дам олиш кунларида Ўзбекистонга Кавказдан салқин ҳаво оқимлари кириб келади, деб хабар бермоқда "Ўзгидромет".
"Кечадан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказдан антициклон таъсири остида салқин ҳаво оқимлари кириб келди. Натижада ҳаво ҳароратининг бироз пасайганлиги кузатилди. Бугун бу жараён республикамизнинг марказий ҳудудига ҳам ўз таъсирини кўрсатади", - дейилади хабарда.
Республиканинг аксарият вилоятларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Устюртда куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Женщина с зонтиком идет по жаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Жазирамадан сақланиш учун тавсиялар
Ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқни ташкил этади, баъзи жойларда 42 даражагача етиши мумкин, Сурхондарё вилоятида 44-46 даража иссиқ, шимолда 28-33 даражани ташкил этади.
Ўзбекистондан салқин ҳаво фронтлари ўтиши оқибатида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун ва эртага чангли бўрон билан бирга 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Дам олиш кунларида нисбатан салқин ҳаво оқимлари республиканинг барча хухудларини бутунлай қамраб олади, ҳаво ҳарорати кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда баъзи жойларда 39 даража иссиқ атрофида бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Янгиликлар лентаси
0