Марказий Осиё “америка” афғонларини нима қилиши керак?

Oбуна бўлиш
Шу кунларда Москва диққати Шарқ томонга, Марказий Осиёга қаратилган. Америка ва НАТО Афғонистондан қўшинларини олиб чиққанидан сўнг вазият кескин ёмонлашиб кетиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. “Биз Афғонистонда содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бороқдамиз. У ерда америка ва НАТО қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг вазият кескин ёмонлашиб кетиши мумкин”, - деган эди бироз олдин Сергей Лавров.
ТИВ раҳабарининг сўзларига кўра Владимир Путин Марказий Осиёнинг беш давлати раҳабарлари билан алоқада бўлиб турибди. Ундан ташқари ушбу республикаларнинг тўрттаси раҳбарияти билан у ёки бу форматда сўнгги 2 ой ичида учрашган эди.
Ушбу учрашувларда турли мавзулар муҳокама қилинган бўлса-да, Афғонистон мавзусига – ҳар доим алоҳида аҳамият берилган эди. У ерда Америка қўшинларнинг 90% олиб чиқилганидан сўнг Қобул ҳукумати ва Толибон* орасида жанглар бошланиб кетган эди.
Марказий Осиё республикаларининг учтаси Афғонистон билан бевосида чегарадош бўлиб қолмасдан Ислом Республикаси шимолида ҳам тожик, ўзбек ва туркманлар яшайди.
Камилов обсудил со спецпредставителем США решение афганского конфликта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Камилов АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан музокара ўтказди
Фақатгина сўнгги кунлар давомида Толибон* босими остида афғон армиянинг бир неча минг аскарлари Ўзбекистон ва Тожикистондан бошпана сўрашди. Толибон Афғонистон устидан тўлиқ назорат ўрнатганидан сўнг, собиқ Иттифоқнинг жанубий республикалари хавфсизлиги нафақат ушбу республикалар учун балким Россия учун ҳам энг муҳим мавзуга айланади.
Айнан шу сабабдан ҳам Путин ҳозир Марказий Осиё раҳбарлари билан чегарани мустаҳкамлашдан тортиб қурол етказиб беришгача бўлган хавфсизлик масалаларини муҳокама қилмоқда.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон КХШТга киради, яъни улар Россиянинг ҳарбий иттифоқчиларидир. Лекин улар орасида Афғонистон билан чегарадош бўлган давлат фақат битта – Тожикистон.
Ўзини бетераф деб эълон қилган Туркманистон ушбу ташкилотган ҳеч қачон аъзо бўлмаган, Ўзбекистон бир неча бош ташкилотда иштирокини тўхтатиб қўган эди. Сўнгги маротаба 2012 йилда. Бу дегани Москва Ашхобод ва Тошкентга ёрдам бермайди дегани эмас. Керак бўлса улар ёрдам сўраши мумкин. Масала - қандай хавф туғилишида.
Афғон инқирозининг бугунги кўриниши, бир неча хил таҳдидлар пайдо қилиши мумкин. Улардан энг оддий ва тушунарлиси – жанговар ҳаракатларни Марказий Осиё ҳудудига кўчириш. Бу иш Толибон* агрессияси туфайли эмас, балким турли қуролланган бўлинмаларни Афғонистон шимолидан сиқиб чиқарилиши оқибатида содир бўлиши мумкин.
Афганские военные, перешедшие границу с Таджикистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Тожикистон афғон қочоқларини қабул қиляпти – видео
Афғонистон шимолида асосан тожик ва ўзбек миллатлари яшайди. Уларнинг вакиллари ҳам ҳукумат қўшинлари орасида ҳам толиблар орасида, шунингдек Ал-Қоида* ва ИШИД* орасида ҳам бўлиши мумкин.
Бир вақтлар радикал исломий оқимлар тарафдори бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Афғонистонга қочиб ўтишган эди. Уларнинг айримлари жиҳод оловини ўз ватанида ҳам ёқишни истаб қолса ажаб эмас.
Толибон кучайиб борган сари шимолий ҳудудларни назорат қилувчи кучлар таъсири заифлашиб боради ва радикал гуруҳлар ҳам сиқиб чиқарилади. Хўш шунда улар қаерга қочади? Чегарада ўтиб Тожикистон ва Ўзбекистонга, албатта.
Албатта ушбу республикалар ҳам кутилмаган меҳмонларни қарши олишга тайёргарлик кўришмоқда. Уларнинг хавфи уларга қарши қандай курашиш маълум. Вазият оғирлашиб кетса – Россия ёрдам беради.
Лекин ушбу вазиятда, ҳозирча яққол кўринмайдиган бошқа хатарлар ҳам бор. Улар орасида Американинг ушбу ҳудудда қолиш истаги. Бу ерда бир неча босқич бўлиши мумкин. Бошида АҚШ МО республикаларидан бирининг ҳудудида “Афғонистонда масофадан туриб ҳаракат қилиш мақсадида” ўз базасини жойлаштирмоқчи эди. Ўтган ҳафтада Вашингтонда Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари билан ушбу мавзуда музокаралар бўлиб ўтган эди.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Эртага уруш бўлса: ОДКБ опергуруҳи тожик-афғон чегарасида ишламоқда
Расмий баёнот берилмаган бўлсада, Душанбе ва Тошкент америкаликларни ўз ҳудудига киритишига ишониш амри маҳол. Ўзбекистон ва Қирғизистон 2001 йил воқеаларидан сўнг (11/9 Нью Йоркдаги теракт) ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базасини жойлаштирган эди. Лекин 2006 йилда Республика раҳбарияти талабига асосан Америка ҳарбийлари чиқариб юборилган эди. Ҳозир ҳам уларни яна киритиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Лекин киритмаслик учун – сабаблар исталганча бор.
Биринчидан, Ўзбекистон ва Тожикистонда жойлаштирилган Америка ҳарбий базалари толибон норозилигига олиб келган бўларди. Улар барибир яқин орада афғон ҳукуматига ёки унинг муҳим бўлагига айланади. Шундай экан қўшни билан муносабатларни бузишнинг нима кераги бор?
Иккинчидан, америка базалари Марказий Осиё республикалари билан иттифоқчилик муносабатларида бўлган Россия ва Хитойнинг кескин норозилигига сабаб бўлади.
Учинчидан, АҚШ ҳарбийларига маҳаллий аҳоли ҳам негатив муносабатда бўлади – бегона ҳарбий базани ўз ҳудудида жойлаштирган мамлакатда мустақиллик даражаси ҳам кўпаймайди.
Ушбу вазиятда, ҳарбий базалар каби яққол бўлмаса-да, хатарнинг яна бир даражаси бор. Америкаликлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистондан улар учун ишлаган 9000 нафар афғонистонликларни вақтинча қабул қилишни сўрашмоқда. Улар Толибон* ўч олишидан хавотир олишмоқда.
Хўш, нега америкаликлар ушбу фуқароларни ўзлари билан олиб кетишмайди? Улгурмаяпмиз деб баҳона қилишаётган бўлса-да, аслида улар буни исташмайди. Лекин 9 минг - бу қочқинларнинг бир қисми холос. АҚШнинг махсус иммиграцион визаси учун аллақачон 18 мингта ариза берилган. Оила аъзолари билан бирга уларнинг сони 70 мингга етади. Бунча қочқин Америкага нима керак?
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Афғонистонда толибон кучаймоқда – АҚШнинг бунга нима алоқаси бор?
Шу сабабли ҳам улар ўзлари фойдаланган ва энли керак бўлмай қолган кишиларни энди Марказий Осиёга тиқиштирмоқда. Уларни таъминлаш учун пул ваъда қилишмоқда холос.
Аслида Толибон ҳам ушбу коллаборационистларни ўлдирмоқчи эмас – уларга америкаликлар учун ишлаганидан пушаймон қилса ҳам етарли бўлади. Тожикистон ва Ўзбекистон Афғонистонлик қочқинларни қабул қилишга рози бўлишини тушунса бўлади.
Қобулнинг янги ҳукумати оккпантлар учун ишлашга тайёрланган сиёсий кадрларга бошпана берилишидан, албатта, норози бўлади.
“Сиз америка базаларини ўз ҳудудингизда жойлаштирмадингиз, Америка разведкаси Афғонистонда ишлаши учун шароит яратиб бермадик деяпсиз. Унда АҚШ учун ишлаган минглаб афғонлар сизнинг юртингизда нима қилаяпти? Улар АҚШнинг пулига дам олаяптими? Ёки Афғонистонга қарши қўпорувчилик фаолияти олиб бораяптими?”, - деган саволлар берилиши табиий ва бундай саволларга жавоб топиш қийин бўлади.
Энг асосий хавф эса, ушбу республикаларнинг ўзи учун пайдо бўлиши мумкин. Айниқса Ўзбекистон учун. Америкаликлар ушбу республикани узоқ вақтдан буён Марказий Осиё калити сифатида қарамоқда. Бир неча минг “мижозлар” (қочқинлар) киритгандан сўнг, Тошкент махсус ўқитилган америкалик мутахассислар учун ҳам эшикларини очишга мажбур бўлади.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, ННТлар ва турли-туман “демократия фондлари” мутахассисларининг барчаси Ўзбекистон эмас Америка учун фаолият олиб боради.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Марказий ва Жанубий Осиё анжуманида кимлар иштирок этиши маълум бўлди
Сўнгги беш йил давомида очиқлик сиёсати, “қайта туғилиш” ва барча соҳаларда ислоҳотлар олиб бораётганмамлакат учун бундай “десант”нинг хавфи катта бўлиши мумкин.
“Америкалик дўстлар” учун эса 40 миллионли халқнинг тақдири – муҳим эмас. Агар вазиятни тебратиш уларнинг қўлидан келса – улар ҳеч ўйламай буни амалга оширади. Чунки Россиядан фарқли ўлароқ, АҚШни Марказий Осий билан ҳеч нарса боғлаб тургани йўқ. Ушбу ҳудуднинг тинчлиги, хавфсизлиги ва фаравонлиги учун улар ўзларини жавобгар деб ҳисоблашмайди. Афғонистон бунга яққол мисол бўлиши мумкин.
Лекин Россиядан фақат умид қилиш билан иш битмайди – яқинда ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлган Ўзбекистон ўзининг КХШТда иштирокини тиклаши керак. Ҳозир кўп қиррали ўйинлар ва ҳеч кимга қўшилмаслик сиёсатининг вақти эмас. Бундай сиёсатнинг ютуқлари кўп бўлса ҳам.
Украинанинг 2014 йилга қадар олиб борилган сиёсатини эслаш кифоя. Ўшанда Виктор Янукович бир вақтнинг ўзида ҳам ЕИ ҳам ЕОИИда бўлишни, ҳам Россия ва ҳам Ғарб билан дўстлашишни истаган эди.
Бугунги вазиятда ҳам “американча орзуга” ишониб кўп миллиардли инвестициялар олиш илинжида бўлиш мумкин, лекин охир оқибат бир неча минг “америка” афғон қочқинлари ва мустақилликни йўқотиш хавфи остида қолиш мумкин.
*Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ташкилотлар
Янгиликлар лентаси
0