https://sputniknews.uz/20210707/afgonistonda-tolibon-kuchaymoqda--aqshning-bunga-nima-aloqasi-bor--19575672.html
Афғонистонда толибон кучаймоқда – АҚШнинг бунга нима алоқаси бор?
Афғонистонда толибон кучаймоқда – АҚШнинг бунга нима алоқаси бор?
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан бир вақтда толибон қўлида америкада ишлаб чиқарилган юқори технологияли қурол-аслаҳа сони кескин ошмоқда. 07.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-07T12:45+0500
2021-07-07T12:45+0500
2021-07-07T12:45+0500
колумнистлар
ақш
марказий осиё
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19573948_0:139:2048:1291_1920x0_80_0_0_f5257816dba481640a8e5d9bac6e1ac1.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Сўнгги бир неча кун ичида Толибон* юзлаб ҳарбий техника ва тонналаб қурол-аслаҳани қўлга киритди. Натижада АҚШ толибонга нафақат ютқазди, балким жангари гуруҳларни қурол-аслаҳа билан жиҳозлаш амалиётини давом этаётганини кўриш мумкин. АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистонни тарк этар экан, Толибон* америкада ишлаб чиқилган юқори технологияли замонавий қурол аслаҳа билан ўз жанговар қудратини оширмоқда. НАТО қўшинларини Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиш Август ойига белгиланган бўлса-да, улар қўққиқсдан июлда Афғонистонни тарк этиши ҳам мумкин. Ғарбий қўшинлар сони камайиши билан бир вақтда толибон фаоллиги ошмоқда, афғон ҳукумати қўшинларининг имкониятлари эса тобора чекланмоқда. НАТО стандартлари асосида яратилган Афғонистон миллий ҳарбий кучлари жанговар қобилиятини йўқотиши ва тарқаб кетиши кузатилмоқда. Толибон эса, кун ора ўлжалар сонини оширмоқда. Улар икки ҳафта ичида ҳукумат қўшинларига тегишли бўлган 715та “Хаммер”лар ва бошқа ҳарбий техникани эгаллаб олишди. Ушбу маълумотлар толибонга юзлаб ҳарбий техники топшираётган афғон ҳарбийлари акс этган фотосуратлар билан тасдиқланади. Айнан шундай воқеалар бироз олдин Ироқда содир бўлган эди, фақат у ерда толибон ролини ИД* ижро этганди. Афғонистонда вазият кескинлашуви Марказий Осиё давлатлари ва Россия орасида икки ва кўп томонлама музокараларнинг фаоллашувига олиб келди. Душанба куни Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон шимолидаги вазиятни телефон орқали муҳокама қилишди. Бироз олдин ана шундай суҳбат Тожикистон раҳбари билан ҳам бўлиб ўтган эди. Россия Тожикистонни ҳам икки томонлама ҳам КХШТ доирасида қўллаб-қувватлашга тайёр. Тожикистон 5 июл куни жанубий чегараларни мустаҳкамлаш мақсадида 20 минг ҳарбийларни мобилизация қилди. Эрон ва Покистон ҳам Афғонистондаги вазият борасида ўз хавотирларини билдиришди. "Баграм" яширин операцияси Америкаликлар тарк этганидан сўнг Афғонистон тақдири қандай бўлиши, жуда номаълум масала бўлиб қолмоқда. АҚШ Афғонистонда қолдириб кетаётган қурол-яроғ заҳираси Жанубий ва Марказий Осиёда нотинчлик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Америка томонидан тайинланган Афғонистон ҳукумати қуласа ҳам толибон тинчликни таъминлай олмаслиги аниқ. Чунки уларга алоҳида ҳудудларда халқ кўнгилли кучлари қаршилик кўрсатишда давом этади. Ундан ташқари, Исломий давлат* террорчи гуруҳи Толибонга қарши жангга киришиши мумкин. Ушбу ташкилот ҳам Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида узоқ вақтдан буён томир отган. Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Вашингтонга 25 июнь куни бўлиб ўтган ташрифи давомида америкалик иттифоқдошларини ҳеч бўлмаса сентябргача Баграм авиабазаисдан туриб афғон қўшинларига ёрдам бериб туришларини ўтиниб сўраган эди.АҚШ ва НАТО авиацияси толибон билан курашда афғон ҳарбийларига жиддий ёрдам бериб турган эди. Лекин АҚШ аскарлари Баграмни кутилмаганда 2 июл куни тарк этишди. Бу ҳақида ҳеч ким, ҳатто маҳалий ҳукумат вакиллари ҳам огоҳлантиришсиз қолди. Шундан сўнг ўнлаб маҳаллий мародёрлар АҚШ ҳарбий базасига кириб, қўлига илинган нарсаларни олиб чиқиб кетишди. Кейин эса афғон ҳарбийлари базага етиб келишди. Баграм ҳарбий базаси сўнгги 20 йил давомида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг операцион маркази вазифасини бажариб келаётган эди. Бу ерда 77 кв.км. ҳудудда 100 мингга яқин америкалик аскарлар ва авиация бўлинмалари жойлаштирилган эди. Баграм аэродромининг учиш-қўниш йўлаги узунлиги 4км бўлиб у ҳар қандай самолётларни қабул қилиш имконини беради. Ҳарбий база ҳудудида 110дан ортиқ бино иншоотлар қурилган бўлиб ҳарбийлар қулайлиги учун барча керакли инфратузилма яратилган. Айни дамда Багамда қўмондонлик қилаётган афғон зобити Мир-Ассадулла Кохистани айтишига кўра, америкаликлар ҳарбий базани тарк этиш вақти ҳақида огоҳлантиришмаган, ҳеч қандай хайрлашув маросимлари ўтказилмаган. Фақат тунда ҳарбий базада чироқлар бирдан ўчирилган ва АҚШнинг энг сўнгги ҳарбий-транспорт самолёти C-17A Globemaster базани тарк этган.Америкалик учувчисиз аппаратлар толибон позицияларига энг сўнгги зарбани 25 июн куни берган. Ўшанда 35 нафар толибон жангарилари йўқ қилинган эди. Америкалилар кетганидан сўнг Толибон* АҚШ ва НАТО кучларидан хавотир олмасдан ҳукумат қўшинларига ҳужум қилиши мумкин. Бугунги қадар улар 34 провинцияда ҳукумат қўшинлари позицияларига ҳужум қилиб, Қобул атрофидаги ҳалқани сиқиб келишмоқда. Фақат бир кун ичида, (1 июль) Бадахшон ва Багланда 23 нафар афғон аскаралари ва халқ кўнгилли кучлари вакиллари йўқ қилинди. Толибон ўз қўли остидаги ҳудудлар кенгаяётганини очиқ ойдин хабар қилмоқда ва ОАВда келтирилаётган ҳукумат билан сулҳ тузиш ҳақидаги хабарларни инкор этиб келмоқда. Америка ва Британиянинг Қатар ва Кипрдан туриб толибонга зарба бериш тўғрисидаги декларациялари, унчалик ишончли туюлмайди, чунки узоқ масофадан туриб олиб борилаётган урушда “вақт ва масофа” доимо толибон тарафида бўлади. АИРдан қўшинларни олиб чиқишдан олдин Пентагон Қатардаги Аль-Удейд авиабазасида В-52 бомбардимончи самолётларини ҳамда Форс кўрфазида “Эйзенхауер” авиаташувчисини жойлаштирган эди, лекин у ердан Афғонистонгача 4 соат парвоз қилиш керак. Пентагоннинг “уфқ орти” режалари АҚШ Толибоннинг бузғунчи режалари ва ИД*нинг “Хуросон бўлинмаси” Афғонистон учун жиддий хавф туғдираётганидан жуда яхши хабардор. Шу билан бирга, Америка ҳарбий қўмондонлиги Афғонистон ҳукуматини *уфқ ортидан* туриб қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилмоқда. Пентагон режасига кўра, АҚШ “яқинроқдан жой топмагунига қадар” MQ-9 Reaper зарба берувчи дронлар миссияси Форс кўрфазидан бошланиб туради. Америка мудофаа вазири Ллойд Джеймс Остин Ўзбекистон ва Тожикистан мудофаа вазирлари билан учрашувларидан хулоса қилганда, ушбу “яқин жой” ушбу икки давлат ҳудудидан бири бўлиши мумкин. Қозоғистонда бўлиш эҳтимоли жуда кам, лекин бу давлатга ҳам АҚШ расмийларининг ташрифлари сони ошган. Америка авиабазаси Ўзбекистон ёки Тожикистон ҳудудида жойлаштирилган тақдирда, КХШТнинг бунга муносабатини ҳисобга олмаганда ҳам, ушбу объектлар дарҳол толибон нишонига айланади ва уларнинг ҳужуми учун асос яратади.Шундай қилиб, Пентагон режаларини амалга ошириш – афғон урушини тўғридан-тўғри Марказий Осиёга кўчиришни англатади. Бу эса тинч аҳоли учун мисли кўрилмаган азоблар-уқубатлар, Россия ва КХШТ қўшинларини толибон, ИД ва Ал-Қоида билан жангларга жалб этишга олиб келади. Умуман олганда, Вашингтонни маҳаллий аҳоли муаммолари ҳеч қачон қизиқтирмаган. Эслатиб ўтамиз, демократик Афғонистон 1970 йиллардан ҳудуднинг энг иқтисодий ривожланган давлатларидан бири эди. Ғарб қўллаб-қувватлаши, Покистоннинг бузғунчи таъсири ҳамда араб ислом радикал ҳаракатлари 1979 йилдан бошлаб узулуксиз фуқаро урушига ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий емирилишига олиб келди. * Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳлар.
https://sputniknews.uz/20210623/tojikiston-afgoniston-bilan-chegarani-qoriqlashni-kuchaytirdi-19375664.html
https://sputniknews.uz/20210703/kamilov-aqshning-afgoniston-boyicha-maxsus-vakili-bilan-muzokara-otkazdi-19527637.html
https://sputniknews.uz/20210701/afgoniston-prezidenti-iyulda-toshkentga-keladi--19492831.html
https://sputniknews.uz/20210707/rossiya-kxsht-boyicha-ittifoqchilarni-himoya-qilishga-tayyor--lavrov--19570495.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19573948_70:0:1978:1430_1920x0_80_0_0_7cb9122e920c4d90a15e7c7ebdbe8cc4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, ақш, марказий осиё, афғонистон, толибон
колумнистлар, ақш, марказий осиё, афғонистон, толибон
Афғонистонда толибон кучаймоқда – АҚШнинг бунга нима алоқаси бор?
АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан бир вақтда толибон қўлида америкада ишлаб чиқарилган юқори технологияли қурол-аслаҳа сони кескин ошмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Сўнгги бир неча кун ичида Толибон* юзлаб ҳарбий техника ва тонналаб қурол-аслаҳани қўлга киритди. Натижада АҚШ толибонга нафақат ютқазди, балким жангари гуруҳларни қурол-аслаҳа билан жиҳозлаш амалиётини давом этаётганини кўриш мумкин.
АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистонни тарк этар экан, Толибон* америкада ишлаб чиқилган юқори технологияли замонавий қурол аслаҳа билан ўз жанговар қудратини оширмоқда.
НАТО қўшинларини Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиш Август ойига белгиланган бўлса-да, улар қўққиқсдан июлда Афғонистонни тарк этиши ҳам мумкин. Ғарбий қўшинлар сони камайиши билан бир вақтда толибон фаоллиги ошмоқда, афғон ҳукумати қўшинларининг имкониятлари эса тобора чекланмоқда. НАТО стандартлари асосида яратилган Афғонистон миллий ҳарбий кучлари жанговар қобилиятини йўқотиши ва тарқаб кетиши кузатилмоқда.
Толибон эса, кун ора ўлжалар сонини оширмоқда. Улар икки ҳафта ичида ҳукумат қўшинларига тегишли бўлган 715та “Хаммер”лар ва бошқа ҳарбий техникани эгаллаб олишди. Ушбу маълумотлар толибонга юзлаб ҳарбий техники топшираётган афғон ҳарбийлари акс этган фотосуратлар билан тасдиқланади.
Айнан шундай воқеалар бироз олдин Ироқда содир бўлган эди, фақат у ерда толибон ролини ИД* ижро этганди.
Афғонистонда вазият кескинлашуви Марказий Осиё давлатлари ва Россия орасида икки ва кўп томонлама музокараларнинг фаоллашувига олиб келди. Душанба куни Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон шимолидаги вазиятни телефон орқали муҳокама қилишди. Бироз олдин ана шундай суҳбат Тожикистон раҳбари билан ҳам бўлиб ўтган эди. Россия Тожикистонни ҳам икки томонлама ҳам КХШТ доирасида қўллаб-қувватлашга тайёр. Тожикистон 5 июл куни жанубий чегараларни мустаҳкамлаш мақсадида 20 минг ҳарбийларни мобилизация қилди. Эрон ва Покистон ҳам Афғонистондаги вазият борасида ўз хавотирларини билдиришди.
"Баграм" яширин операцияси
Америкаликлар тарк этганидан сўнг Афғонистон тақдири қандай бўлиши, жуда номаълум масала бўлиб қолмоқда. АҚШ Афғонистонда қолдириб кетаётган қурол-яроғ заҳираси Жанубий ва Марказий Осиёда нотинчлик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Америка томонидан тайинланган Афғонистон ҳукумати қуласа ҳам толибон тинчликни таъминлай олмаслиги аниқ. Чунки уларга алоҳида ҳудудларда халқ кўнгилли кучлари қаршилик кўрсатишда давом этади.
Ундан ташқари, Исломий давлат* террорчи гуруҳи Толибонга қарши жангга киришиши мумкин. Ушбу ташкилот ҳам Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида узоқ вақтдан буён томир отган.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Вашингтонга 25 июнь куни бўлиб ўтган ташрифи давомида америкалик иттифоқдошларини ҳеч бўлмаса сентябргача Баграм авиабазаисдан туриб афғон қўшинларига ёрдам бериб туришларини ўтиниб сўраган эди.
АҚШ ва НАТО авиацияси толибон билан курашда афғон ҳарбийларига жиддий ёрдам бериб турган эди. Лекин АҚШ аскарлари Баграмни кутилмаганда 2 июл куни тарк этишди. Бу ҳақида ҳеч ким, ҳатто маҳалий ҳукумат вакиллари ҳам огоҳлантиришсиз қолди. Шундан сўнг ўнлаб маҳаллий мародёрлар АҚШ ҳарбий базасига кириб, қўлига илинган нарсаларни олиб чиқиб кетишди. Кейин эса афғон ҳарбийлари базага етиб келишди.
Баграм ҳарбий базаси сўнгги 20 йил давомида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг операцион маркази вазифасини бажариб келаётган эди. Бу ерда 77 кв.км. ҳудудда 100 мингга яқин америкалик аскарлар ва авиация бўлинмалари жойлаштирилган эди. Баграм аэродромининг учиш-қўниш йўлаги узунлиги 4км бўлиб у ҳар қандай самолётларни қабул қилиш имконини беради. Ҳарбий база ҳудудида 110дан ортиқ бино иншоотлар қурилган бўлиб ҳарбийлар қулайлиги учун барча керакли инфратузилма яратилган.
Айни дамда Багамда қўмондонлик қилаётган афғон зобити Мир-Ассадулла Кохистани айтишига кўра, америкаликлар ҳарбий базани тарк этиш вақти ҳақида огоҳлантиришмаган, ҳеч қандай хайрлашув маросимлари ўтказилмаган. Фақат тунда ҳарбий базада чироқлар бирдан ўчирилган ва АҚШнинг энг сўнгги ҳарбий-транспорт самолёти C-17A Globemaster базани тарк этган.
Америкалик учувчисиз аппаратлар толибон позицияларига энг сўнгги зарбани 25 июн куни берган. Ўшанда 35 нафар толибон жангарилари йўқ қилинган эди. Америкалилар кетганидан сўнг Толибон* АҚШ ва НАТО кучларидан хавотир олмасдан ҳукумат қўшинларига ҳужум қилиши мумкин. Бугунги қадар улар 34 провинцияда ҳукумат қўшинлари позицияларига ҳужум қилиб, Қобул атрофидаги ҳалқани сиқиб келишмоқда. Фақат бир кун ичида, (1 июль) Бадахшон ва Багланда 23 нафар афғон аскаралари ва халқ кўнгилли кучлари вакиллари йўқ қилинди.
Толибон ўз қўли остидаги ҳудудлар кенгаяётганини очиқ ойдин хабар қилмоқда ва ОАВда келтирилаётган ҳукумат билан сулҳ тузиш ҳақидаги хабарларни инкор этиб келмоқда. Америка ва Британиянинг Қатар ва Кипрдан туриб толибонга зарба бериш тўғрисидаги декларациялари, унчалик ишончли туюлмайди, чунки узоқ масофадан туриб олиб борилаётган урушда “вақт ва масофа” доимо толибон тарафида бўлади. АИРдан қўшинларни олиб чиқишдан олдин Пентагон Қатардаги Аль-Удейд авиабазасида В-52 бомбардимончи самолётларини ҳамда Форс кўрфазида “Эйзенхауер” авиаташувчисини жойлаштирган эди, лекин у ердан Афғонистонгача 4 соат парвоз қилиш керак.
Пентагоннинг “уфқ орти” режалари
АҚШ Толибоннинг бузғунчи режалари ва ИД*нинг “Хуросон бўлинмаси” Афғонистон учун жиддий хавф туғдираётганидан жуда яхши хабардор. Шу билан бирга, Америка ҳарбий қўмондонлиги Афғонистон ҳукуматини *уфқ ортидан* туриб қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилмоқда. Пентагон режасига кўра, АҚШ “яқинроқдан жой топмагунига қадар” MQ-9 Reaper зарба берувчи дронлар миссияси Форс кўрфазидан бошланиб туради.
Америка мудофаа вазири Ллойд Джеймс Остин Ўзбекистон ва Тожикистан мудофаа вазирлари билан учрашувларидан хулоса қилганда, ушбу “яқин жой” ушбу икки давлат ҳудудидан бири бўлиши мумкин. Қозоғистонда бўлиш эҳтимоли жуда кам, лекин бу давлатга ҳам АҚШ расмийларининг ташрифлари сони ошган.
Америка авиабазаси Ўзбекистон ёки Тожикистон ҳудудида жойлаштирилган тақдирда, КХШТнинг бунга муносабатини ҳисобга олмаганда ҳам, ушбу объектлар дарҳол толибон нишонига айланади ва уларнинг ҳужуми учун асос яратади.
Шундай қилиб, Пентагон режаларини амалга ошириш – афғон урушини тўғридан-тўғри Марказий Осиёга кўчиришни англатади. Бу эса тинч аҳоли учун мисли кўрилмаган азоблар-уқубатлар, Россия ва КХШТ қўшинларини толибон, ИД ва Ал-Қоида билан жангларга жалб этишга олиб келади. Умуман олганда, Вашингтонни маҳаллий аҳоли муаммолари ҳеч қачон қизиқтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, демократик Афғонистон 1970 йиллардан ҳудуднинг энг иқтисодий ривожланган давлатларидан бири эди. Ғарб қўллаб-қувватлаши, Покистоннинг бузғунчи таъсири ҳамда араб ислом радикал ҳаракатлари 1979 йилдан бошлаб узулуксиз фуқаро урушига ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий емирилишига олиб келди.
* Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳлар.