Ўзбекистонда террорчиликка қўшилиб қолган хотин-қизлар билан ишлаш мезонлари белгиланди

© МИД УзбекистанаВласти Узбекистана вернули из Сирии почти 100 соотечественников
Власти Узбекистана вернули из Сирии почти 100 соотечественников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Oбуна бўлиш
Терроризмга қарши курашиш миллий стратегиясида айтилишича, эндиликда экстремистик ва террористик ташкилотларнинг пассив ва фаол иштирокчилари бўлган хотин-қизлар ўртасидаги фарқ белгиланади.
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ўзбекистон Миллий стратегиясида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги ролини кучайтириш белгиланди.
Ҳужжатда Ўзбекистон халқаро актларни, хусусан, БМТнинг хотин- қизлар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга доир Конвенция ва Декларасияларини ратификация қилгани ва ўз вақтида бажараётгани қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси гендер тенглик ҳуқуқини кафолатлайди, ушбу ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари билан таъминланади.
Операция по возвращению соотечественников на родину Мехр-5 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
"Ниҳоятда оғир жойлардан келдик" - Меҳр-5 операцияси
Таъкидланишича, аксарият ҳолларда хотин-қизлар ўз турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг таъсири остида экстремистик ва террорчилик ташкилотлари тарафдорига айланмоқда, аммо шу билан бирга, хотин-қизларнинг ўз оила аъзолари ёки қариндошларини экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафларига ёллашда фаол роль ўйнаши ҳолатлари ҳам аниқланмокда.
"Аҳолининг радикаллашув жараёнида хотин-қизлар ўрнини фақатгина қурбон бўлган аёллар ёки террорчиларнинг турмуш ўртоғи каби гендер стереотиплари билан чекланмаслик кераклигини тушуниш муҳим", - дейилади матнда.
Хотин-қизлар террорчиларга ҳамдардлик билдирувчи, уларни сафарбар этувчи ҳамда ихтиёрий равишда террорчилик ҳаракатини ҳам амалга оширувчи бўлишлари мумкин.
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Ўзбекистон экстремизм ва терроризмга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлади
Юқоридагиларни инобатга олиб, Стратегияда экстремистик ва террористик ташкилотларнинг пассив ва фаол иштирокчилари бўлган хотин-қизлар ўртасидаги фарқ белгиланади.
Бундан ташқари, ёш авлод тарбияси билан боғлиқ муаммоларнинг пайдо бўлишида, оилаларда эрларнинг чет элда бўлиши муҳим омил ҳисобланиши айтиб ўтилган.
Бундай ҳолларда аёл болалар тарбияси билан шуғулланувчи ягона тарбиячи бўлиб қолаётгани, болаларни назорат қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келаётгани ва бунда одатда фуқаролик жамиятининг энг самарали бўғини ҳисобланган маҳалланинг аҳамияти катталиги қайд этилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва жамиятдаги ролини ошириш буйича комплекc чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, ёшлар экстремистик ва террористик ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш учун аёлларнинг оилавий, ижтимоий мақомини қуйидаги йўллар билан қўллаш муҳимлиги қайд этилган:
Замначальника управления профилактики правонарушений ГУВД Ташкента по вопросам женщин майор Максуда Хужаназарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2020
Ҳимоя ордери нима ва уни қандай олса бўлади - майор Хўжаназарова билан суҳбат
а) хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, уларни қўллаб-қувватлашнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш;
б) қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига маънавий-руҳий ва моддий ёрдам кўрсатиш;
в) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари учун экстремистик ва террорчилик фаолияти сафига қўшилиб қолган хотин-қизлар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш;
г) муаммоли оилалар билан ишлашда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлинмаларининг роли ва жавобгарлигини кучайтириш;
д) хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, хотин-қизларни экстремизм ва терроризмга қарши курашишга жалб қилиш соҳасида тажриба алмашиш.
Янгиликлар лентаси
0