Ўзбекистон 6-8 июль кунлари термик депрессия таъсири остида бўлиши кутилмоқда

© AP Photo / AnonymousЖара
Жара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Oбуна бўлиш
Метеорологияда термик депрессия бу — синоптик жараён бўлиб, унда Ер юзасида паст фронтсиз босим майдони ҳосил бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 6-8 июнь кунлари ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва айрим ҳудудларда кундузи +47...+48 даражагача чиқиши прогноз қилинган. Бу Марказий Осиё ҳудудлари устида термик депрессия кузатилиши ҳисобига юз беради, дея хабар қилмоқда Ўзгидромет.
“Метеорологияда термик депрессия бу — синоптик жараён бўлиб, унда Ер юзасида паст фронтсиз босим майдони ҳосил бўлади, ўрта тропосферада эса илиқ баландлик ўркачи (ёпиқ изобараларга эга бўлмаган катта босимли жой ёки минтақа) ривожланади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, термик депрессия синоптик ҳолатнинг яққол ифода этилган ёзги туридир, у фақат июнь ойидан август ойигача ривожланади ва одатда 2-3 кун кузатилади, 4-7 кун давомийлигидаги вазиятлари камроқ давом этади. Лекин охирги пайтларда иқлим ўзгариши туфайли термик депрессиянинг давомийлиги ортмоқда.
Женщина с зонтиком идет по жаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Жазирамадан сақланиш учун тавсиялар
Термик депрессиянинг тўлиши совуқ кириб келиши натижасида вужудга келади. Ёз ойларида совуқ фронтларнинг кириб келиши одатда ёғингарчиликсиз, булутсиз бўлади. Бироқ фронт ўтиши тез-тез чангли бўронлар билан кучли шамолларни ҳосил қилади.
Янгиликлар лентаси
0