https://sputniknews.uz/20210705/yadroviy-karera-ozbekistonda-bolajak-atomchilar-uchun-qanday-sharoitlar-yaratilmoqda-19551205.html
"Ядровий" карьера: Ўзбекистонда бўлажак атомчилар учун қандай шароитлар яратилмоқда?
"Ядровий" карьера: Ўзбекистонда бўлажак атомчилар учун қандай шароитлар яратилмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
2019 йилнинг сентябр ойида Тошкентда очилган Россия Миллий ядровий изланишлар университети Ўзбекистон энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлаб... 05.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-05T23:01+0500
2021-07-05T23:01+0500
2021-07-05T23:01+0500
жамият
аэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072505_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_45990d8ebdd60e75b6627b0d6757a1fb.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июл - Sputnik. 2019 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон пойтахтида Россия Миллий ядровий изланишлар университети (НИЯУ МИФИ)нинг филиали тантанали равишда очилган эди. Ўзбекистон энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлайдиган ушбу даргоҳ икки йил давомида ҳар йили 100 нафардан ёшларни талабалар сафига қабул қилди ва жорий йил ҳам квоталар ўзгаришсиз қолди.Ядровий энергетикани ривожлантиришни режалаштираётган Ўзбекистон янги мутахассисларни тайёрлаш ва профессионал кадрлар захирасини ҳозирлаш мақсадида қандай чора-тадбирларни кўрмоқда? Sputnik Ўзбекистон мухбири ушбу саволга илмий ишлар бўйича НИЯУ МИФИ раҳбари ўринбосари Сайрамбай Эгамовдан жавоб олди.Қабул квотаси ва имтиҳонларТаълим муассасасига 2021/2022 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналишида жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланган.Рўйхатдан ўтиш учун: шахсни, фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат; таълим даражасини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат талаб этилади.НИЯУ МИФИ вакили сўзларига кўра, абитуриентлар математика, физика ҳамда рус тили ва адабиёти фанларидан имтиҳон топширишади. Имтиҳонларни қабул қилишда россиялик мутахассислар иштирок этишади. Ҳар бир фан бўйича минимал ўтиш балли - 40 баллни ташкил этади. Саволларнинг намуналари билан талабгорлар mephi.uz сайтида танишишлари мумкин.Имтиҳонлар саволлари мураккаб эмас, мактаб дастурига киритилган дарсликлар асосида тузилган, дейди суҳбатдош.Танловдан муваффақиятли ўтган барча абитуриентлар грант асосида таҳсил олишади.Бонус: илмий лойиҳаларда иштирокНИЯУ МИФИ Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси учун етук ва малакали кадрларни етказиб беради. Энг муҳими, институт ўз олдига иқтидорли талабаларни ядровий тадқиқотларга жалб қилиш вазифасини қўйган."Ўқиш давомида ўзининг билимга чанқоқлигини кўрсата олган талабалар - НИЯУ МИФИга қўшни ҳудудда жойлашган Ядровий физика институтининг илмий лойиҳаларига жалб этилади. Ядровий физика институти ҳам ўз қаторларини иқтидорли ёшлар билан тўлдиришдан манфаатдор. Ҳозирда иккинчи курс битирувчиларидан уч нафари худди шундай лойиҳаларда қатнашишмоқда", - дейди суҳбатдош.Қолаверса, учинчи босқичдан махсус фанлар сони ошиб, талабалар амалиётнинг бир қисмини ядровий физика институтида ўташлари белгиланган.Махсус фанлардан Россия Федерациясидан ташриф буюрган педагоглар дарс бериши белгиланган. Талабалар ва домлалар учун ётоқхонаШу вақтга қадар талабалар Қибрай туманида жойлашган "Ўзбекгеофизика" АЖга қарашли соғломлаштириш коттеджлари ва Ўзбекистон ФА қошидаги Ядровий физика институти ёш олимлари учун мўлжалланган ётоқхоналарда вақтинчалик яшаган бўлса, кузгача олийгоҳ ўз ётоқхонасига эга бўлади.Айни вақтда талабалар ва институтда дарс берадиган ўқитувчилар учун 2та тўққиз қаватли ётоқхоналарни қуриш ишлари бошлаб юборилган."Бинолардан бири меҳмонхона типида қурилади. У МИФИга чет элдан таклиф этиладиган ўқитувчилар учун мўлжалланган", - дея аниқлик киритади суҳбатдош.Стратегик соҳаНИЯУ МИФИ биноси бугун талабаларсиз осудадек кўринса-да, аслида ундай эмас. Атом соҳасига қизиққан ёшлар, куннинг жазирамасига қарамай, институт биносига ҳужжат топширгани келишмоқда.Аслида, онлайн ҳам топшириш мумкин, бироқ ишончлироқ бўлсин, деган умидда шахсан ташриф буюрганларнинг бирини суҳбатга чорлаймиз."Энергетика Ўзбекистон иқтисодиётида энг етакчи роль ўйнайди. Энергетикасиз ҳеч нарсани тасаввур қилиб бўлмайди Қолаверса, мамлакатимизда келажакда АЭС қурилиши режалаштирилган, шу учун ўғлим бу соҳани танлади, уни қўллаб-қувватлаш учун ҳужжат топширгани бирга келдим", - дейди абитуриентлардан бирининг отаси, ўзини Мансур Файзуллов дея таништирган суҳбатдош.Айтганча, икки йил давомида НИЯУ МИФИга атомчи бўлиш мақсадида 200 нафар ёшлар ҳужжат топширишган ва ўқишга қабул қилинган бўлсалар-да, бугунги кунда олийгоҳда атиги 168 нафар талаба таҳсилни давом эттирмоқда."Биз институтларингда нега баҳони қаттиққўллик билан қўясизлар, деган танбеҳни кўп эшитамиз. Ҳақиқатан ҳам шундай. Талабаликка қабул қилинган кундан бошлаб ушбу соҳани танлаган ёшлар ўқишлари, ўрганишлари, ўз устида тинимсиз изланишлари шарт. Ҳеч кимга баҳо "кўтариб" қўйилмайди. Россия томонидан асосий талаб ҳам битта бўлган "Маркани ушланглар, уялтирманглар. Филиалда етук кадрлар етишиб чиқиши шарт". Биз мана шу талабга жавоб берадиган ёшларни тайёрлаяпмиз", - дейди олийгоҳ вакиллари.
https://sputniknews.uz/20201028/Bu-zbekistonni-zgartiradigan-imkoniyatim-MIFI-talabasi-orzui-va-Rossiyadagi-talim-aida-15276449.html
https://sputniknews.uz/20210210/zbekistonda-yadroviy-makhfiylik-bormi--YaFI-direktori-bilan-intervyu-15972877.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16072505_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_66df7ae10015d5b07540e9f9ec22a219.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
жамият, аэс
"Ядровий" карьера: Ўзбекистонда бўлажак атомчилар учун қандай шароитлар яратилмоқда?
Дилшода Раҳматова
редактор
2019 йилнинг сентябр ойида Тошкентда очилган Россия Миллий ядровий изланишлар университети Ўзбекистон энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлаб беради.
ТОШКЕНТ, 5 июл - Sputnik. 2019 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон пойтахтида Россия Миллий ядровий изланишлар университети (НИЯУ МИФИ)нинг филиали тантанали равишда очилган эди. Ўзбекистон энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлайдиган ушбу даргоҳ икки йил давомида ҳар йили 100 нафардан ёшларни талабалар сафига қабул қилди ва жорий йил ҳам квоталар ўзгаришсиз қолди.
Ядровий энергетикани ривожлантиришни режалаштираётган Ўзбекистон янги мутахассисларни тайёрлаш ва профессионал кадрлар захирасини ҳозирлаш мақсадида қандай чора-тадбирларни кўрмоқда? Sputnik Ўзбекистон мухбири ушбу саволга илмий ишлар бўйича НИЯУ МИФИ раҳбари ўринбосари Сайрамбай Эгамовдан жавоб олди.
Қабул квотаси ва имтиҳонлар
Таълим муассасасига 2021/2022 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналишида жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси
белгиланган.
Рўйхатдан ўтиш учун: шахсни, фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат; таълим даражасини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат талаб этилади.
НИЯУ МИФИ вакили сўзларига кўра, абитуриентлар математика, физика ҳамда рус тили ва адабиёти фанларидан имтиҳон топширишади. Имтиҳонларни қабул қилишда россиялик мутахассислар иштирок этишади. Ҳар бир фан бўйича минимал ўтиш балли - 40 баллни ташкил этади. Саволларнинг намуналари билан талабгорлар
mephi.uz сайтида танишишлари мумкин.
Имтиҳонлар саволлари мураккаб эмас, мактаб дастурига киритилган дарсликлар асосида тузилган, дейди суҳбатдош.
Танловдан муваффақиятли ўтган барча абитуриентлар грант асосида таҳсил олишади.
Бонус: илмий лойиҳаларда иштирок
НИЯУ МИФИ Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси учун етук ва малакали кадрларни етказиб беради. Энг муҳими, институт ўз олдига иқтидорли талабаларни ядровий тадқиқотларга жалб қилиш вазифасини қўйган.
"Ўқиш давомида ўзининг билимга чанқоқлигини кўрсата олган талабалар - НИЯУ МИФИга қўшни ҳудудда жойлашган Ядровий физика институтининг илмий лойиҳаларига жалб этилади. Ядровий физика институти ҳам ўз қаторларини иқтидорли ёшлар билан тўлдиришдан манфаатдор. Ҳозирда иккинчи курс битирувчиларидан уч нафари худди шундай лойиҳаларда қатнашишмоқда", - дейди суҳбатдош.
Қолаверса, учинчи босқичдан махсус фанлар сони ошиб, талабалар амалиётнинг бир қисмини ядровий физика институтида ўташлари белгиланган.
Махсус фанлардан Россия Федерациясидан ташриф буюрган педагоглар дарс бериши белгиланган.
Талабалар ва домлалар учун ётоқхона
Шу вақтга қадар талабалар Қибрай туманида жойлашган "Ўзбекгеофизика" АЖга қарашли соғломлаштириш коттеджлари ва Ўзбекистон ФА қошидаги Ядровий физика институти ёш олимлари учун мўлжалланган ётоқхоналарда вақтинчалик яшаган бўлса, кузгача олийгоҳ ўз ётоқхонасига эга бўлади.
Айни вақтда талабалар ва институтда дарс берадиган ўқитувчилар учун 2та тўққиз қаватли ётоқхоналарни қуриш ишлари бошлаб юборилган.
"Бинолардан бири меҳмонхона типида қурилади. У МИФИга чет элдан таклиф этиладиган ўқитувчилар учун мўлжалланган", - дея аниқлик киритади суҳбатдош.
НИЯУ МИФИ биноси бугун талабаларсиз осудадек кўринса-да, аслида ундай эмас. Атом соҳасига қизиққан ёшлар, куннинг жазирамасига қарамай, институт биносига ҳужжат топширгани келишмоқда.
Аслида, онлайн ҳам топшириш мумкин, бироқ ишончлироқ бўлсин, деган умидда шахсан ташриф буюрганларнинг бирини суҳбатга чорлаймиз.
"Энергетика Ўзбекистон иқтисодиётида энг етакчи роль ўйнайди. Энергетикасиз ҳеч нарсани тасаввур қилиб бўлмайди Қолаверса, мамлакатимизда келажакда АЭС қурилиши режалаштирилган, шу учун ўғлим бу соҳани танлади, уни қўллаб-қувватлаш учун ҳужжат топширгани бирга келдим", - дейди абитуриентлардан бирининг отаси, ўзини Мансур Файзуллов дея таништирган суҳбатдош.
Айтганча, икки йил давомида НИЯУ МИФИга атомчи бўлиш мақсадида 200 нафар ёшлар ҳужжат топширишган ва ўқишга қабул қилинган бўлсалар-да, бугунги кунда олийгоҳда атиги 168 нафар талаба таҳсилни давом эттирмоқда.
"Биз институтларингда нега баҳони қаттиққўллик билан қўясизлар, деган танбеҳни кўп эшитамиз. Ҳақиқатан ҳам шундай. Талабаликка қабул қилинган кундан бошлаб ушбу соҳани танлаган ёшлар ўқишлари, ўрганишлари, ўз устида тинимсиз изланишлари шарт. Ҳеч кимга баҳо "кўтариб" қўйилмайди. Россия томонидан асосий талаб ҳам битта бўлган "Маркани ушланглар, уялтирманглар. Филиалда етук кадрлар етишиб чиқиши шарт". Биз мана шу талабга жавоб берадиган ёшларни тайёрлаяпмиз", - дейди олийгоҳ вакиллари.