Бу Ўзбекистонни ўзгартирадиган имкониятим: МИФИ талабаси орзуи ва Россиядаги таълим ҳақида

© Из личного архива Курбанияза КаньязоваМагистр второго курса МИФИ Курбанияз Каньязов
Магистр второго курса МИФИ Курбанияз Каньязов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги лойиҳани амалга оширмоқда. Бўлажак кадрларни тайёрлаш билан бугунги кунда Москвадаги ММФИ Миллий ядровий тадқиқотлар университети ҳам унинг Тошкентдаги филиали шуғулланмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Анна Желиховская. Россиянинг ММФИ (МИФИ) олийгоҳида Ўзбекистоннинг атом соҳасидаги бўлажак мутахассислари ҳам таҳсил олмоқда. Улар учун бу янги ва ўта муҳим соҳада биринчилардан бўлиш, ўз мамлакатига янги технология ютуқни амалга оширишда ёрдам беришнинг ажойиб имкониятидир.

Россия олийгоҳининг иккинчи босқич магистри Курбанияз Каньязов у қандай қилиб дипломатик соҳадан муҳандислик мутахассислиги учун воз кечгани, Россия нимаси ўзига мафтун айлагани ва нима сабабдан олийгоҳдаги маърузаларни қумсаши ҳақида сўзлаб берди. Коронавирус пандемияси сабаб бугунги кунда Россия чегаралари ҳамма Марказий Осиё мамлакатлари учун очиқ эмас. Ўзбекистонликларнинг мамлакат кириши ҳалигача тақиқланган. Шу сабаб “Москва муҳандислик-физика институти” (ММФИ) Миллий ядровий тадқиқотлар университетининг (МЯТУ) магистратурасининг иккинчи босқич талабаси Курбанияз Каньязов Москвага қайта олмайди ва ўқишни Нукусда масофавий тарзда давом эттирмоқда. У “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси” факультети магистридир. Илгари у Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетини “Иссиқлик энергетикаси” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Российский университет дружбы народов (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия – имкониятлар вақти: Россия ОТМлари МДҲ талабаларини қандай қўллаб-қувватламоқда

Курбанияз 23 ёшда. Нукусда туғилган ва ўша ерда ихтисослашган умумтаълим мактаби “Прогресс” таълим ва ривожланиш марказинини тамомлаган. Тўққизинчи синфдан кейин Тахиатошдаги иқтисодиёт коллежида таҳсил олган ва олийгоҳга киришга тайёргарлик кўрган. Ўзининг тан олишича, еттинчи синфгача тарих ва география унинг севимли фанлари бўлган. Бу фанлардан ҳатто республика олимпиадаларида ҳам қатнашган.

Бу унинг биринчи касб танлашига таъсир кўрсатган. Курбанияз халқаро муносабатлар ва дипломатияни ўрганишга аҳд қилади. Бироқ ўқишга киришдан бир неча муддат олдин унинг отаси билан жиддий суҳбати бўлиб ўтади. Айтганча, отаси энергетика муҳандиси.

“Ҳар ҳолда у жуда тажрибали ва ўз ишининг моҳир устасидир. Мен унинг насиҳатларига қулоқ тутиб, муҳандислик йўналишини танладим, шу боис математика ва физика фанидан янада зўр бериб тайёрланишни бошладим. Лекин дарҳол айтаманки, ўзимдан устун келишимга тўғри келмади. Бу онгли равишда танланган йўл эди”, - дейди у.

Атом сари машаққатли йўл

2017 йили Тошкентда “Росатом” давлат корпорацияси ва Ўзбекистон ҳукумати атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ушбу ҳужжатга кўра 2028 йилга келиб иккита энергия блокдан иборат атом электр станциясини қуриш режалаштирилмоқда. Магистрнинг сўзларига кўра, бакалавриатнинг учинчи босқич талабалигида у атом энергияси билан шуғулланишни олдига мақсад қилиб қўйган.

Логотип Росатом - Sputnik Ўзбекистон
“Росатом” Ўзбекистонга кадрлар тайёрлашда кўмаклашади
“Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бу янги йўналиши мени ўқишдан кейин ватанга қайтиш ва атом энергетикаси соҳасида ишлаш тўғрисида қарор қабул қилишимга ундади. Жонажон Ўзбекистоним ривожланишига ўз ҳиссамни қўшишни жуда истайман”, - дея тушунтиради Курбанияз.

Айтганча, бу истак талабанинг диплом ишида ҳам ўз ифодасини топган “Энергиянинг муқобил манбаларидан (қуёш ва шамол) фойдаланган ҳолда Қораўзак шаҳарчасини энергия билан таъминлаш”. Тадқиқот предмети шаҳарчани узлукчиз электр энергияси билан таъминлай оладиган автоном электр станциясини барпо қилиш эди.

© SputnikМагистр второго курса НИЯУ МИФИ Курбанияз Каньязов
Бу Ўзбекистонни ўзгартирадиган имкониятим: МИФИ талабаси орзуи ва Россиядаги таълим ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Магистр второго курса НИЯУ МИФИ Курбанияз Каньязов

ММФИга кириш имтиҳонлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети физика факультетида бўлиб ўтган. Синовни бевосита ММФИ МЯТУ қабул комиссияси ўтказган.

“Тахминан синовларга икки ҳафта қолганида бизга билетлар мавзусини беришди. Математика, физика ва бакалавриат мутахассислиги бўйича тайёрланиш керак эди. Менинг ҳолатимда бу энергетика. Барча адабиётларни олиб, катта ҳажмдаги мавзуларни такрорлашга тўғри келди”, - дея эслайди Курбанияз.

Максимал 100 баллдан у 98 балл олди. Аммо унинг ҳикоя қилишича, ММФИга ҳужжат топширишда талабгорларга қўшимча 15 балл тўплашга ёрдам берувчи бир неча мезонлар бор эди. Масалан, қизил диплом уч балл олиш имконини берарди. Агар бакалавриатда таҳсил давомида махсус нашрларда мақола чоп этиш ва конференцияларда иштирок этишга муваффақ бўлинган бўлса, бу ҳам кириш имкониятларини оширган. Шунингдек, олимпиадаларда қўлга киритилган совринли ўринлар инобатга олинган.

Ректор НИЯУ МИФИ Михаил Стриханов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга ядро соҳасида янги йўналишлар қизиқ – МИФИ ректори
Буларнинг ҳаммаси унга максимал 115 баллдан 113 балл олишга ва хорижлик ватандош талабаларни қўллаб-қувватлаш дастури бўйича Россия Федерацияси маблағи эвазига бюджетга ўқишга киришга имкон берган.

“Россия томонидан ёш олимларнинг қўллаб-қувватланиши таҳсил олишга қўшимча рағбат беради”,  - дейди талаба.

Мафтун айлаган Москва онлайн маърузалар

Курбанияз илк бор Россияга 2013 йили Романовлар уйининг 400 йиллиги муносабати билан Олтин ҳалқа бўйлаб экскурсияда келган. Ўшанда сафар унга унутилмас таассуротларни қолдирган. Мана у яна Москвада, лекин бу гал нуфузли, дунёга машҳур олийгоҳлардан бирининг талабаси сифатида. Афсуски, коронавирус пандемияси туфайли мартдан университет ва институтлар масофавий таълим шаклига ўтди. Курбанияз ўқишни онлайн давом эттирди ва карантин вақтида юзага келган имкониятдан фойдаланиб, уйга жўнаб кетди.

© Фото из личного архива Курбанияза КаньязоваМагистр второго курса НИЯУ МИФИ Курбанияз Каньязов
Бу Ўзбекистонни ўзгартирадиган имкониятим: МИФИ талабаси орзуи ва Россиядаги таълим ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Магистр второго курса НИЯУ МИФИ Курбанияз Каньязов

Карантин чекловлари жорий этилгунга қадар дарслар билан бир қаторда унинг илмий-тадқиқот иши билан шуғулланиш ҳамда шунчаки дам олиш имконияти бор эди. Охиргиси унга тааллуқли эмас деса ҳам бўлади. Кунни югуришдан бошлашни афзал билади, бўш вақтида эса дўстлари билан шаҳар бўйлаб сайр қилади. Қизил майдон унинг севимли жойига айланган.

© Фото из личного архива Курбанияза КаньязоваМагистр второго курса НИЯУ МИФИ Курбанияз Каньязов
Бу Ўзбекистонни ўзгартирадиган имкониятим: МИФИ талабаси орзуи ва Россиядаги таълим ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Магистр второго курса НИЯУ МИФИ Курбанияз Каньязов

"ММФИда 20 фоизга яқин талабалар хорижлик. Гуруҳимизда ҳам турли мамлакатлардан бўлган талабалар бор. Уларнинг аксарияти магистратурага қадар Россияда таҳсил олишган, шунинг учун рус тилида аъло даражада сўзлашишади”, - дейди Курбанияз.

Ватан учун энергия

Талаба бакалавриатдаги ўқиш магистратурадан жиддий фарқланишини тан олади. Ҳозир таҳсил асосан махсус фанлар ва амалий машғулотлардан иборат. Бўлажак мутахассислар атом электр станцияси тузилишини бевосита кўриб ўрганишади, хусусан, реакторнинг фаол зонаси, ҳимоя бошқарув стержени ва бошқа муҳим қисмларни. Буларнинг бари ватандаги АЭСнинг бўлажак ишида максимал равишда самарали тайёрланишга имкон беради. Унинг сўзларига кўра, АЭСдаги иш учун турли йўналишлардаги 2 мингга яқин ходим керак бўлади, шунинг учун у уларнинг қаторига қўшилишга умид қилади.

Кудрат Вохидов, Насиба Нуржанова  и  Сардор  Адизов -студенты МИФИ из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон АЭС учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

“Магистратурани тамомлагандан кейин Ўзбекистонга қайтиб, АЭСда беш йил ишлашим керак. Лекин станциянинг ўзи 2028 йилдан кейин фаолиятини бошлайди, шу боис, эҳтимол, бир йилдан кейин “Ўзатом” агентлигида ёки Жиззах вилоятидаги объектда бевосита ишлашни бошлайман. Ўйлайманки, биз битирувчилар, ҳар биримиз ўз йўналишимиз бўйича АЭС қурилишида ҳам иштирок этамиз”,  - дея хулоса қилади у.

Биринчи кезларда у ўз келажагини айнан амалий ишда кўради, илмий ва ўқитувчилик фаолияти ҳақида ўйлаб кўрганича йўқ. Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бор, дея ишонади Курбанияз.

Янгиликлар лентаси
0