Ўзбекистонга ядро соҳасида янги йўналишлар қизиқ – МИФИ ректори

© Sputnik / Рамиз БахтияровРектор НИЯУ МИФИ Михаил Стриханов
Ректор НИЯУ МИФИ Михаил Стриханов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Россия Миллий ядровий изланишлар университетининг (НИЯУ МИФИ) филиали очилди. Бу ерда бўлажак атом электростанция учун мутахассислар тайёрланади.

Университет ректор Михаил Стриханов Sputnikга берган интерьюда – талабларни қабул қилиш, таълим йўналишлари, Ўзбекистонда олийгоҳнинг истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов очилиш маросимида нутқ сўзлади. - Sputnik Ўзбекистон
Бўлажак атомчилар таълим маскани - энг ёрқин суратлар

Биринчи босқичда МИФИ филиали ядро энергетикаси, физика ва технология билан боғлиқ бўлган тўрт йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди. Бироқ яқин келажакда мутахассисликлар сони кўпайиши мумкин.   

“Биз мамлакат раҳбарияти, энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон ҳукумати раиси билан тайёргарлик йўналишларини кўпайтириш имкониятлари ҳақида суҳбатлашдик. Эҳтимол, яқин орада ахборот технологиялари, биотиббиёт ва ядровий тиббиёт мутахассисликлари пайдо бўлади. Қизиқиш бор”, - деб таъкидлади Стриханов.

Москва муҳандислик физикаси институти ректори таъкидлашича, бу йил бутун республикадан талабалар қабул қилинди ва талабалар билимларини текшириш тўғридан-тўғри бош университет мутахассислари томонидан амалга оширилди. Биринчи навбатда физика ва математикадан имтиҳон натижаларига эътибор қаратилди.

Стриханов абитуриентларнинг билим даражасига юқори баҳо берди, бироқ келгусида талабаларнинг тайёргарлигини ошириш учун зарур бўлган соҳалар мавжудлигини таъкидлади.

“Иккита нарсага алоҳида эътибор бериш керак. Биринчиси, рус тилини билиш. Агар Ўзбекистондаги ёши катталар рус тилини яхши билса, ёшлар, афсуски, ҳар доим ҳам эркин сўзлаша олмайди. Иккинчиси – мактаблардаги тайёргарлик. Физика-математика синфларда юқори даражада билим беришни таъминлаш керак. Умуман олганда, йигитлар кучли, улар жуда катта салоҳиятга эга”, - деб таъкидлади МИФИ ректори.

Открытие НИЯУ МИФИ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда НИЯУ МИФИнинг биринчи хорижий филиали очилди

Мутахассисларни тайёрлаш хусусида гапирганда, Стриханов ушбу йўналишда Россиянинг етакчи университетларида бўлгани каби ўтказилишини тушунтирди.

"Биринчи курсда фундаментал фанлар - математика, физика, кимё, ахборот технологиялари ва чет тилларни ўрганишни кўзда тутади. Шундай қилиб, талабалар учта тилни – она тили – ўзбек, рус ва инглиз тилларини билишлари шарт. Юқори курсларда замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган лабораторияларда касбий тайёргарлик ўтилади. Атом саноатида ишлайдиган амалиётчилар жалб қилинади. Уларни Тошкентга таклиф қиламиз, ўқув-семинарлар ташкил қиламиз. Яъни эътибор амалиётга қаратилади”, - деб тушунтирди Стриханов.

Ректорнинг таъкидлашича, университет учта йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди: бевосита атом электр станцияси ходимлари, ядровий физика ва ядровий технологиялар соҳасидаги илмий-техник элитаси, шунингдек, турли давлат идораларида ишлайдиган ва атом соҳасини тартибга солувчи ҳужжатларни қабул қилиш билан шуғулланадиган етакчи мутахассисларни тайёрлайди.

Ректор МИФИ: Узбекистан заинтересован в новых направлениях подготовки кадров
Янгиликлар лентаси
0