“Миллион долларлар”: уч вилоятда ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг Зангиота, Наманган вилоятининг Косонсой ва Фарғона вилоятининг Қува туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Давлат хавфсизли хизмати (ДХХ) Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди.
Тошкент вилояти
2018 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ от спортига ихтисослашган МЧЖга меҳмонхона, коттежлар, отхона, ветеринария блоки, манеж, очиқ ва ёпиқ турдаги плац қуриш учун 25,4 гектар ер майдони ажратилади.
Мазкур МЧЖ таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармасдан, аксинча ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа бир фуқарога 1,5 миллион долларга сотишни режалаштиради.
Ер назоратига оид махсус телеграм-бот ишга тушди
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулдан аванс сифатида 700 минг доллар олган вақтларида ушланди.
Бошқа бир ҳолатда, вилоятнинг Зангиота ва Тошкент туманларида истиқомат қилувчи 3 нафар шахс ўзганинг номида бўлган МЧЖга 2019 йил Зангиота тумани ҳокими қарори билан юқори технологик иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 гектар ер майдонининг 1,5 гектарини бошқа бир фуқарога расмийлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб бериш эвазига ундан 150 минг доллар талаб қилишади.
Улар олдиндан 60 минг доллар олган вақтларида ушланган.
Шунингдек, Зангиота туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс 2018 йил деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога мазкур туман ҳокимининг қарори асосида ажратилган 35 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога 80 сотих, дея алдаб, унга ҳокимият ва кадастр идораларида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали эгалик ҳуқуқини олиб беришини ваъда қилади. Бунинг учун эвазига 160 минг доллар сўраган.
Наручники. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Жиззахда тадбиркорга тегишли ерни 45 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
У сўралган пулдан 30 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди.
Тезкор тадбирда маклерлик билан шуғулланувчи икки нафар шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Хусусан, ушбу фуқаролар маҳаллий тадбиркорга Бўстонлиқ тумани "Ғазалкент" ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйидан тумандаги МЧЖлардан бирига қайиқлар тўхташ жойи ва ташриф буюрувчиларга дам олиш жойи яратиш учун ажратилган 1 гектар ернинг сотилаётганлигини айтиб, 260 минг доллар эвазига мансабдор танишлари орқали ушбу ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришларини билдиришади.
Улар сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Намаган вилояти
Бир вақтнинг ўзида Наманган вилояти Косонсой туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган кластер бош агрономи ҳамда пахтачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалигининг иш бошқарувчиси вазифаларида фаолият юритувчи шахс ўзганинг ишончига киради. Унга иссиқхона ва дала дўкони қуриши учун мазкур фермер хўжалиги ер майдонидан 2,1 гектарни мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 55 минг доллар талаб қилади.
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Ҳоким ўринбосари, солиқ инспекцияси инспекторлари: мансабдорлар пора билан ушланди
У 45 минг доллар ва 106 млн сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Фарғона вилояти
Фарғона вилояти Қува тумани ҳокимлигининг икки нафар собиқ ходимлари андижонлик икки фуқарога тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий зонадан 6 гектар ер ажратиб бериш эвазига улардан 28 минг доллар талаб қилишади.
Тезкор тадбирда фирибгарлар 23 минг доллар олган вақтларида ушланди.
Шунингдек, улар сўралган пулдан 5 минг долларни муқаддам олганликлари ҳам маълум бўлди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида эса ушбу шахслар ўзларининг ноқонуний ишларига Қува тумани ҳокимлигининг инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходимини ҳамда 1977 й.т. маҳаллий фуқарони ҳам жалб этганликлари аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Посевная риса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Ҳокимликлар икки йил ичида 120 минг гектар ерни мақсадсиз берган ёки талон-торож қилган
Янгиликлар лентаси
0