https://sputniknews.uz/20210516/hokim--orinbosari-soliq-inspektsiyasi-inspektorlari-mansabdorlar-pora-bilan-ushlandi-18747722.html
Ҳоким ўринбосари, солиқ инспекцияси инспекторлари: мансабдорлар пора билан ушланди
Ҳоким ўринбосари, солиқ инспекцияси инспекторлари: мансабдорлар пора билан ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Янгиқўрғон тумани хокими ўринбосари, Тошкент шаҳри Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори, Андижон вилояти Булоқбоши туман давлат солиқ... 16.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-16T11:30+0500
2021-05-16T11:30+0500
2021-05-16T11:31+0500
ҳодисалар
мансабдорлар
коррупция
пора
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/66/2466675_0:0:3133:1762_1920x0_80_0_0_658c47b4e1af71b57004453415136fa1.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари бир неча мансабдорларни пора олаётган вақтда қўлга олди. Наманган вилоятидаги тезкор тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс 10 минг доллар пора олаётган вақтда ушланган. У хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиши бўйича туман хокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган.Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у бу пулларни Янгиқўрғон тумани хокими ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлган. Мазкур мансабдор шахс ҳам Наманган шаҳрида 10 минг долларни олган вақтида ушланган.ДХХ Тошкент шаҳри Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспекторини маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг доллар пора олган вақтида ушлади. Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу пул эвазига МЧЖда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилган.Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори ҳам пора билан қўлга тушган.У маҳаллий фуқарога тегишли бўлган 33 сотих ер майдонининг аслида солиқдан қарздорлиги бўлмасада, 30 млн сўм қарзи борлигини айтган. Кейин бу қарздорликни бартараф қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210512/jizzax-shahar-hokimi-orinbosari-2-ming-dollar-pora-bilan-qolga-tushdi-18692131.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/66/2466675_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_d8759b2a0ab6ba6b004ab85ded532890.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , мансабдорлар, коррупция, пора, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
ҳодисалар , мансабдорлар, коррупция, пора, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
Ҳоким ўринбосари, солиқ инспекцияси инспекторлари: мансабдорлар пора билан ушланди
11:30 16.05.2021 (янгиланди: 11:31 16.05.2021) Янгиқўрғон тумани хокими ўринбосари, Тошкент шаҳри Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори, Андижон вилояти Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори пора билан қўлга тушди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари бир неча мансабдорларни пора олаётган вақтда қўлга олди.
Наманган вилоятидаги тезкор тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс 10 минг доллар пора олаётган вақтда ушланган. У хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиши бўйича туман хокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у бу пулларни Янгиқўрғон тумани хокими ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлган. Мазкур мансабдор шахс ҳам Наманган шаҳрида 10 минг долларни олган вақтида ушланган.
ДХХ Тошкент шаҳри Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспекторини маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг доллар пора олган вақтида ушлади. Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу пул эвазига МЧЖда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилган.
Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори ҳам пора билан қўлга тушган.
У маҳаллий фуқарога тегишли бўлган 33 сотих ер майдонининг аслида солиқдан қарздорлиги бўлмасада, 30 млн сўм қарзи борлигини айтган. Кейин бу қарздорликни бартараф қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.