https://sputniknews.uz/20210701/toshkent-uchun-elektrobus-xarid-qilishga-ikkita-xalqaro-tashkilot-39-mln-dollar-ajratadi-19490315.html
Тошкент учун электробус харид қилишга иккита халқаро ташкилот 3,9 млн доллар ажратади
Тошкент учун электробус харид қилишга иккита халқаро ташкилот 3,9 млн доллар ажратади
Sputnik Ўзбекистон
6 йил муддатга мўлжалланган лойиҳага икки халқаро донор - БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн доллар ажратилиши кўзда... 01.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-01T10:38+0500
2021-07-01T10:38+0500
2021-07-01T10:38+0500
иқтисод
тошкент
электробус
транспорт вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/61/12486116_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_7ccfe36f868f91ab1c768fbf199ac03c.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида ва “Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш” дастури доирасида Тошкент шаҳри учун электробуслар харид қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳри мисолида шаҳар жамоат транспортида электротранспортдан жадал равишда фойдаланишни жорий этиш йўли билан атроф — муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, ушбу тажриба Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри учун 300 дона электробус сотиб олиш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйган эди. Ҳужжат билан 3 йил ичида харид қилинадиган транспортларнинг умумий қиймати 1 трлн сўм атрофида бўлиши назарда тутилган эди.
https://sputniknews.uz/20200307/Poytakhtda-yana-bir-elektrobus-sinovdan-tmoda-13615988.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1248/61/12486116_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a7ba49ea26d24b162d5429defc3740c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, тошкент, электробус, транспорт вазирлиги
иқтисод, тошкент, электробус, транспорт вазирлиги
Тошкент учун электробус харид қилишга иккита халқаро ташкилот 3,9 млн доллар ажратади
6 йил муддатга мўлжалланган лойиҳага икки халқаро донор - БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн доллар ажратилиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида ва “Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш” дастури доирасида Тошкент шаҳри учун электробуслар харид қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳри мисолида шаҳар жамоат транспортида электротранспортдан жадал равишда фойдаланишни жорий этиш йўли билан атроф — муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, ушбу тажриба Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин.
“Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда пилот лойиҳа тариқасида шаҳарда "яшил транспорт йўлагини" жорий этиш режалаштирилган. Олти йил муддатга мўлжалланган лойиҳага донорлар БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри учун 300 дона электробус сотиб олиш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамаси
қарори лойиҳасини муҳокамага қўйган эди. Ҳужжат билан 3 йил ичида харид қилинадиган транспортларнинг умумий қиймати 1 трлн сўм атрофида бўлиши назарда тутилган эди.