https://sputniknews.uz/20210630/jizzaxda-yangi-universitet-tashkil-etildi-19475280.html
Жиззахда янги университет ташкил этилди
Жиззахда янги университет ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Университет ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлайди. 30.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-30T12:39+0500
2021-06-30T12:39+0500
2021-06-30T12:39+0500
жамият
университет
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1210/20/12102014_0:0:3093:1740_1920x0_80_0_0_ba3079e929338cdacf310de46789abeb.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди.“Sambhram” университети (Ҳиндистон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида инглиз, рус тиллари ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари Университет томонидан белгиланади. Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.Қарорга кўра, Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади. Бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этилади.
https://sputniknews.uz/20210628/yangi-ozbekiston-universiteti-barcha-bilimdon-yoshlar-uchun-ochiq--asadov-19439450.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1210/20/12102014_362:0:3093:2048_1920x0_80_0_0_fd358f7f0cb9ee7dfa021ee2978b301f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, университет, жиззах
жамият, университет, жиззах
Жиззахда янги университет ташкил этилди
Университет ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлайди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ҳукумат
қарори билан Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди.
“Sambhram” университети (Ҳиндистон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Университетнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан биридир.
Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида инглиз, рус тиллари ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари Университет томонидан белгиланади.
Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Қарорга кўра, Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади. Бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этилади.