https://sputniknews.uz/20210628/yangi-ozbekiston-universiteti-barcha-bilimdon-yoshlar-uchun-ochiq--asadov-19439450.html
Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ – Асадов
Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ – Асадов
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарори билан пойтахтда Янги Ўзбекистон университети ташкил этилган. У ерда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда... 28.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-28T12:26+0500
2021-06-28T12:26+0500
2021-06-28T12:26+0500
жамият
университет
шерзод асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1a/18491278_0:244:1300:975_1920x0_80_0_0_43059e1bef378994e85b5d0ab29688ff.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрида ташкил этилган Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Президент қарори билан пойтахтда Янги Ўзбекистон университети ташкил этилган эди. Янги университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Масалан, Кембриж университети қабул имтиҳонларини ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.Университетда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади. Кредит-модуль тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.Ушбу таълим масканининг ўқув биноси ва кампуслари ҳам замонавий, халқаро BREEAM сертификатларига мос бўлади. Илк ўқув йили 2021 йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.
https://sputniknews.uz/20191009/Milliy-universitet-va-SamDU-dunning-eng-nufuzli-500ta-OTMlari-rykhatiga-kiritiladi-12582583.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1a/18491278_0:0:1300:975_1920x0_80_0_0_585f463fbb4436ede01e4e0fb23c35e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, университет, шерзод асадов
жамият, университет, шерзод асадов
Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ – Асадов
Президент қарори билан пойтахтда Янги Ўзбекистон университети ташкил этилган. У ерда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрида ташкил этилган Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Бир ой ичида Университет устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Таълим жараёни шу ўқув йилидан бошланади. Бу университетда фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийди, деган хулосага ўрин йўқ. У барча билимдон ёшлар учун очиқ”, - деди Асадов брифинг давомида.
Президент қарори билан пойтахтда Янги Ўзбекистон университети ташкил этилган эди. Янги университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Масалан, Кембриж университети қабул имтиҳонларини ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.
Университетда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади. Кредит-модуль тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ушбу таълим масканининг ўқув биноси ва кампуслари ҳам замонавий, халқаро BREEAM сертификатларига мос бўлади. Илк ўқув йили 2021 йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.
Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.