Жазирама туфайли Ўзбекистонда поездлар қатнови жадвали ўзгармоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Oбуна бўлиш
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача атрофида бўлади.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Жазирама туфайли Ўзбекистонда айрим поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
самолёт Royal Flight - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Жазирама ҳаво сабаб Қарши-Москва парвози кечикди
"Иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 7 июль санасига қадар чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин", - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гидромеорология хизмати марказидан олинган хабарга кўра, 2021 йил 28 июндан бошлаб мамлакат ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача атрофида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0