Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво кузатилади

Oбуна бўлиш
Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ҳарорат 43 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 28 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 градус иссиқ, кундуз кунлари 38-41 даража иссиқ бўлади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади.
Бундай ҳарорат қийматлари июнь ойи охири-июль ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага кўп бўлади.
“Бироқ бизнинг Ўрта Осиё иқлимимиз учун, айниқса сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0