https://sputniknews.uz/20210627/zangiotadagi-yuqumli-kasalliklar-shifoxonasining-reanimatsiya-bolimida-bosh-orin-qolmayapti-19430803.html
Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимида бўш ўрин қолмаяпти
Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимида бўш ўрин қолмаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда. 27.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-27T16:59+0500
2021-06-27T16:59+0500
2021-06-27T17:02+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
зангиота тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/12/18386483_925:388:3357:1756_1920x0_80_0_0_27ddcb4445b867395b815cc0b2713c0e.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Охирги 10-15 кун ичида Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига беморлар мурожаатлари кўпайди. Бу ҳақда муассаса директори Анвар Ҳусанов маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда мамлакат, хусусан, пойтахтдаги эпидемиологик вазиятнинг бироз мураккаблашиши мазкур шифохона фаолиятига ҳам таъсир этмай қолмаган.“Айниқса, охирги икки ҳафта давомида тиббиёт муассасамизга мурожаат қилувчи беморлар сони кескин ортгани, биз шифокорларни жиддий ташвишга солмоқда. Хусусан, айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда”, - дейди Ҳусанов.Унинг таъкидлашича, шифохонада 6 та реанимация бўлими бор ва уларда 232 та ўрин ташкил қилинган. Ҳусанов реанимация бўлимидаги ҳар бир ўрин сунъий нафас бериш ва замонавий даволаш аппаратлари билан жиҳозланганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, ҳар бир бўлимда санитар ўтказгич ташкил қилинган.ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда ковид билан касалланганлар сони сони 109 223 нафарга етган. Шулардан 105 006 нафари шифо топган. 729 киши вирус қурбони бўлган.
https://sputniknews.uz/20210627/toshkentdagi-savdo-majmualarida-aholini-covid-19-ga-ommaviy-qarshi-emlash-boshlandi-19426844.html
зангиота тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/12/18386483_1020:295:3357:2048_1920x0_80_0_0_c9f260161d4802f8b3a505ae9845ecea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), зангиота тумани
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), зангиота тумани
Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимида бўш ўрин қолмаяпти
16:59 27.06.2021 (янгиланди: 17:02 27.06.2021) Айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Охирги 10-15 кун ичида Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига беморлар мурожаатлари кўпайди. Бу ҳақда муассаса директори Анвар Ҳусанов
маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда мамлакат, хусусан, пойтахтдаги эпидемиологик вазиятнинг бироз мураккаблашиши мазкур шифохона фаолиятига ҳам таъсир этмай қолмаган.
“Айниқса, охирги икки ҳафта давомида тиббиёт муассасамизга мурожаат қилувчи беморлар сони кескин ортгани, биз шифокорларни жиддий ташвишга солмоқда. Хусусан, айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда”, - дейди Ҳусанов.
Унинг таъкидлашича, шифохонада 6 та реанимация бўлими бор ва уларда 232 та ўрин ташкил қилинган.
“Ҳозирги кунда ушбу реанимация бўлимларида 203 нафар бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда. Бўш ўринлар сони эса 29 тани ташкил этмоқда”, - деди муассаса директори.
Ҳусанов реанимация бўлимидаги ҳар бир ўрин сунъий нафас бериш ва замонавий даволаш аппаратлари билан жиҳозланганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, ҳар бир бўлимда санитар ўтказгич ташкил қилинган.
ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда ковид билан касалланганлар сони сони 109 223 нафарга етган. Шулардан 105 006 нафари шифо топган. 729 киши вирус қурбони бўлган.