https://sputniknews.uz/20210625/bank-moliya-akademiyasi-germaniyada-oz-vakolatxonasini-ochadi-19405827.html
Банк-молия академияси Германияда ўз ваколатхонасини очади
Банк-молия академияси Германияда ўз ваколатхонасини очади
Sputnik Ўзбекистон
Пандемияга қарамай, Академия халқаро алоқаларни фаол ривожлантирмоқда; Россия ва Қозоғистоннинг етакчи бизнес мактаблари билан ҳамкорлик тўғрисида... 25.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-25T10:12+0500
2021-06-25T10:12+0500
2021-06-25T11:10+0500
иқтисод
банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/19/19405756_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_58adee326016fb8e8e7ecaeb56c46a1f.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Банк-молия академияси халқаро алоқаларни ривожлантиришда давом этмоқда, жумладан академия Германия Федератив Республикасида ўз ваколатхонасини очади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига академия матбуот-хизмати."Германиянинг фан ва таълимдаги мухим ролини инобатга олган ҳолда, Академия Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳамкорлик тўғрисидаги битим Ўзбекистон ва Германия ўртасида илм-фан, таълим ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Банк-молия академияси ва Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти мутахассисларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга имкон беради. Академия талабалари ва ўқитувчилари Германияда амалиёт ва малака ошириш учун юборилади.", - деди матбуот-хизмати вакили. Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти (ЛИФИС) 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз вазифасини умуман илм-фан соҳасида хусусан, Берлин Лейбниц илмий жамиятида, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалий алоқаларни бошлаш ва қўллаб-қувватлашда кўради. Шунингдек ЛИФИС чет эллик ҳамкорлар билан фанлараро мулоқотни ташкиллаштиради ва қўллаб-қувватлайди, долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий консультациялар ўтказади.ЛИФИС Европа қайта тикланадиган энергия ассоциацияси (ЕRЕC) ва Biocon Valley халқаро биотехнология компанияси каби нуфузли ташкилотлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.Маълумот ўрнида: Банк-молия академияси 25 йилдан бери банклар ва молия институтлари учун менежерлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб келаётган базавий олий ўқув юртидир.Академиянинг тўрт минг битирувчиси орасида йирик давлат ва хусусий банклар, ҳукумат идоралари, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари бор.Миллий Банк кўмагида Академия технология, илм-фан ва тадбиркорликни бирлаштирувчи, мамлакат ва бутун Марказий Осиё минтақасининг энг яхши онгини ўрганишга жалб қилувчи халқаро таълим марказини яратишни назарда тутувчи узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини амалга оширмоқда. Бугунги кунда ўқув бутунлай қайта ишлаб чиқилган инновацион таълим дастури бўйича олиб борилмоқда, унга кўра 50% дан ортиқ фанлар АҚШ, Швейцария ва Россиядан келган чет эллик ўқитувчи-амалиётчилар томонидан ўқитилади. Академия талабалари рақамли банк ва молиявий технологияларга янгича ёндашувларни ўзлаштирмоқда.Пандемияга қарамай, Академия халқаро алоқаларни фаол ривожлантирмоқда; Россия ва Қозоғистоннинг етакчи бизнес мактаблари билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзоланди.Таъкидлаш жоизки, янги ўқув йилида Академия 400 нафар бакалавр ва магистрларни қабул қилади ва абитуриентларни рўйхатга олиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида аллақачон очиқлигини маълум қилади.
https://sputniknews.uz/20200605/Germaniya-Markaziy-Osida-faat-zbekiston-bilan-amkorlikni-davom-ettiradi---DW-14297967.html
https://sputniknews.uz/20210617/jahon-banki-ozbekiston-soliq-sohasidagi-islohotlar-uchun-60-mln-dollar-ajratadi-19284937.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/19/19405756_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6e0e232a7081cd053cae56a92b5180d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, банк
Банк-молия академияси Германияда ўз ваколатхонасини очади
10:12 25.06.2021 (янгиланди: 11:10 25.06.2021) Пандемияга қарамай, Академия халқаро алоқаларни фаол ривожлантирмоқда; Россия ва Қозоғистоннинг етакчи бизнес мактаблари билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Банк-молия академияси халқаро алоқаларни ривожлантиришда давом этмоқда, жумладан академия Германия Федератив Республикасида ўз ваколатхонасини очади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига академия матбуот-хизмати.
"Германиянинг фан ва таълимдаги мухим ролини инобатга олган ҳолда, Академия Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳамкорлик тўғрисидаги битим Ўзбекистон ва Германия ўртасида илм-фан, таълим ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Банк-молия академияси ва Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти мутахассисларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга имкон беради. Академия талабалари ва ўқитувчилари Германияда амалиёт ва малака ошириш учун юборилади.", - деди матбуот-хизмати вакили.
Лейбниц номидаги Фанлараро тадқиқотлар институти (ЛИФИС) 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз вазифасини умуман илм-фан соҳасида хусусан, Берлин Лейбниц илмий жамиятида, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалий алоқаларни бошлаш ва қўллаб-қувватлашда кўради.
Шунингдек ЛИФИС чет эллик ҳамкорлар билан фанлараро мулоқотни ташкиллаштиради ва қўллаб-қувватлайди, долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий консультациялар ўтказади.
ЛИФИС Европа қайта тикланадиган энергия ассоциацияси (ЕRЕC) ва Biocon Valley халқаро биотехнология компанияси каби нуфузли ташкилотлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.
Маълумот ўрнида: Банк-молия академияси 25 йилдан бери банклар ва молия институтлари учун менежерлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб келаётган базавий олий ўқув юртидир.
Академиянинг тўрт минг битирувчиси орасида йирик давлат ва хусусий банклар, ҳукумат идоралари, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари бор.
Миллий Банк кўмагида Академия технология, илм-фан ва тадбиркорликни бирлаштирувчи, мамлакат ва бутун Марказий Осиё минтақасининг энг яхши онгини ўрганишга жалб қилувчи халқаро таълим марказини яратишни назарда тутувчи узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини амалга оширмоқда.
Бугунги кунда ўқув бутунлай қайта ишлаб чиқилган инновацион таълим дастури бўйича олиб борилмоқда, унга кўра 50% дан ортиқ фанлар АҚШ, Швейцария ва Россиядан келган чет эллик ўқитувчи-амалиётчилар томонидан ўқитилади. Академия талабалари рақамли банк ва молиявий технологияларга янгича ёндашувларни ўзлаштирмоқда.
Пандемияга қарамай, Академия халқаро алоқаларни фаол ривожлантирмоқда; Россия ва Қозоғистоннинг етакчи бизнес мактаблари билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, янги ўқув йилида Академия 400 нафар бакалавр ва магистрларни қабул қилади ва абитуриентларни рўйхатга олиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида аллақачон очиқлигини маълум қилади.