Германия Марказий Осиёда фақат Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиради - DW

© AFP 2023 / TOBIAS SCHWARZШавкат Мирзиёев и Ангела Меркель
Шавкат Мирзиёев и Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги шериклар сонини 85тадан 60тага қисқартирмоқда. Хусусан, Марказий Осиё йўналишида Ўзбекистондан бошқа давлатлар "борт ортида" қолган

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Германия ташқи сиёсатда ўз стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда ва кўплаб шерик-давлатлар билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни тўхтатмоқда, деб хабар қилди Deutsche Welle.

В Германии установили мемориальную доску в честь узбекских воинов - Sputnik Ўзбекистон
Германияда ўзбек халқининг мард ўғлонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилди

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги шериклар сонини 85тадан 60тага қисқартирмоқда.

Идора раҳбари Герд Мюллернинг расмий баёнотига мувофиқ, вазирлик томонидан рўйхатдан ўчирилган айрим давлатлар "шу даражада тараққий этганки, эндиликда кўмакка муҳтож эмас". Бошқа давлатларда эса Германиянинг ёрдами "бошқа давлатлар фонида" шунчаки кўринмай қолмоқда.

Шу билан бирга, идора, ушбу давлатлар билан мулоқотни давом эттиришини, аммо у янги шаклда давом этишига ишонтирган, йўлга қўйилган лойиҳалар эса, албатта, якунига етказилади.

Крупнейшая припортовая ж/д станция Дальневосточной железной дороги Находка - Восточная - Sputnik Ўзбекистон
Германия компанияси Ўзбекистонга темир йўлларни ривожлантиришда ёрдам беради

Хусусан, Марказий Осиёда Германия фақатгина Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиради.

Туркманистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик тўлиқ тўхтатилмоқда, Тожикистон ва Қирғизистон билан фаолият эса мавжуд битимлар бўйичагина давом эттирилади. Шу билан бирга ушбу лойиҳалар муддати узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.

Германия молия вазирлигининг ушбу қарори немис депутатларининг танқидига учраган. Бундестагнинг "Германия - Марказий Осиё" парламент гуруҳи раҳбари, депутат Манфред Грунд ушбу қарор бўйича ўзининг ҳайратини яширмаган ва минтақадаги кўпгина масалаларни фақатгина Ўзбекистон билан ҳал этиш мумкин эмаслигини, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари иштироки ҳам муҳимлигини айтган.

Грунд фикрича, Германия ўзининг бу "кетиши" билан "молиявий ва технологик туйнукларни қолдирмоқда ва уларни бажонидил бошқалар, мисол учун, Хитой тез орада тўлдириши мумкин".

Янгиликлар лентаси
0