Саксон йил аввал мамлакат жангга киришганди, Ғалаба қозонишини билган ҳолда

© Sputnik / Анатолий ГаранинОбучение бойцов перед отправкой на фронт
Обучение бойцов перед отправкой на фронт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Елена Караева ... Шартли “Дормунд” сўзи янгради, ва Германия босқинчисининг оғир, пўлат билан чақнаган, даҳшатга солувчи зарбаси бизнинг яқинларимиз, бувиларимиз, ойиларимиз, оталаримиз, боболаримиз ухлаб ётган осуда қишлоқлар, шаҳарчалар, майдонлар, ўрмонлар, майсазорларга ёғилди.
Зарба уларга берилди.
Яъни бизга. Ҳаммамизга.
Ҳаммамизга 80 йил олдин ўша пайтдаги континентал “бирлашган Европа” кучи ёпирилди.
СССРга уни ҳам Франциянинг машинасозлик заводи, ҳам Норвегиянинг пўлат қуйиш саноати қўллаб қувватлаган вермахт армияси ҳужум қилди, Бельгия СС батальонлари қурол етказиб берган, ҳавога Руминия авиацияси кўтарилган, буйруқларни эса Гитлер зобитлари, жумлалан, Хорватия ҳарбий бўлинмаларига ҳам берган.
Қўшинларга матбуотни ҳам қўшишган. Гитлернинг пропаганда машинасини танклар ва самолётларга қараганда кам бўлмаган синчковлик билан йиғишган.
Проекция с надписью «Спасибо» на русском, английском, французском и немецком языках, Берлин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Иккинчи жаҳон урушининг афсона ва асотирлари
Радиомурожаатни ўқиб туриб Йозеф Геббельс “1941 йил 22 июнь куни Европа большевик Россия Советига зарба беришни аҳд қилганини” таъкидлади.
Жумладан, Берлин вермахт ва нацизм ғалаба қозонишига шубҳа қилмаганди.
Аммо “рус жавоби” ўзини куттириб қўймади.
Бу Константин Симонов томонидан йўлланган кичик хатида янграган, бу барчамиз билган сочи оқарган фронт ёзувчиси эмас, балки “Красная звезда”нинг ёш, ўшанда 25 ёшли ҳарбий мухбири томонидан ёзилган.
Симонов Ғарбий фронтга Улуғ Ватан уруши бошлангандан кейин беш кун ўтиб келди, кейинчалик у ҳарбий ёдномаларида чегарачи зобит билан бўлган суҳбатдан бир парча келтиради. У айтади: “Маълумотга эгаманки, заставалардаги меникиларнинг бари ҳалок бўлган. Охирги одам қолгунча жанг қилишди ва у ерда бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Оилам эса у ерда, Граев яқинларида. Хотиним, икки болам, ойим ва синглим. Дунёда жамики нима бўлса, бари у ерда”.
Деярли худди ўша куни, 29 июнь, “Барбаросса” режаси муаллифларидан бири, генерал Гальдер, кундалигида ёзади: “Фронтдаги маълумотлар тасдиқлайдики, руслар ҳамма ерда охирги одамигача жанг қилмоқда”.
Бироқ, албатта, ўз бошлиғига Гальдер ғалаба номаларини йўллаган.
Симонов кейинчалик қайд этди: “У ерда уларнинг айримлар кейин нима ёзишларига қарамай, урушдан сўнг, ўшанда уларнинг ҳеч бирининг ақлига улар томонидан Шарқий фронтда “тўлиқ тор-мор этилган” Совет армияси қачондир Германия ҳудудига қадам қўяди, деган фикр келмаган эди, албатта”.
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Камилов Улуғ Ватан урушининг 80 йиллиги арафасида шеър ўқиди – видео
Нацистлар Ленинградни қамал қилишди, қаҳрамон шағар аҳолиси ўлган болаларга чанғиларда ташиди, Берлин коменданти генерал Берзарин эса Ғалабадан сўнг кичик берлинликларни эмлади ва немис болалари ўз вақтида сут олишлари тўғрисида буйруқ берди.
80 йил олдин бошланган уруш 1418 кун давом этди. Бу вақт ичида халқимиз қанча йўлларни босиб ўтди: Майданек ва Освенцим крематорий печлари, Краковнинг барбод бўлишдан қутқариш, Дрезден галереясини сув босишидан омон сақлаш. Ҳамиша инсонийлик қадриятлари устун эканини таъкидлаб келди.
Прагматик Европа уларни зудлик тортиб олиб, “ўзининг умумий қадриятлари” деб атади.
Европа ўзини озод қилиб, эҳтирос билан urbi et orbi “Энди ҳеч қачон” дея ваъда бериб, зудлик билан бошқа урушларга бошини суқди.
У Шимолий ва Ғарбий Африкадаги мустақиллик тарафдорлари билан жанг қилди. У Ҳиндихитойда жанговар ҳаракатларни олиб борди.
Кейин эса Югославиянинг навбати келди (“Милошевич диктатураси ва серблар зулми”га қарши кураш доирасида, бу таърифларни ҳаммамиз эслаймиз).
Кейин яна ўн йил ўтиб Украинанинг навбати кўринди.
Аввалига уруш бошлашнинг биринчи уришига қўл урилганди, яна ўн йил ўтиб иккинчисига. Ҳам биринчи, ҳам иккинчи ҳолатларда, 2004 ва 2013-2014 йилларда, нафрат муҳити яратилган эди – бошқаларга нисбатан.
Югославия можароси вақтидаги каби, зудлик билан нацист симпатизантлар бош кўтарди, Гитлай малайлари ва ҳарбий жиноятчилар “озодлик ва мустақиллик курашчиси” ва “Россия таъсиридан халос қилувчилар” бўлишди.
Келинг, аввало ўзимизга айтамиз, ота-боболаримиз, яқинларимиз, ватандошларимиз жасорастини оёқ ости қилишга уриниш, уларни “миллионлаб зўрланган немис аёллари”, “эшалон-эшалон ўлжалар” ва “ўғирланган санъат коллекциялари” ҳақидаги ҳикоялар билан ниқоблаш умумий генетик кодимизни йўқ қилишнинг усулидир. Унда ўзгартирилган биргина ҳужайра, бутун организм саратонини келтириб чиқаради.
Ташкент помнит: на Волгоградском кладбище почтили героев Великой Отечественной
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Тошкентда Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари хотираси ёд олинди
Келинг, охир-оқибат англайлик, “Россия милитаризми” ҳақидаги бу барча айюҳаннослар – шунчаки ақл бовар қилмас ишни бажарган – унинг олдида бутун Европа тиз чўккан нацизм белини синдирган мамлакатга бўлган ҳасаддир.
Жанг майдонларида ҳалок бўлган, яраланган, ўлдирилган, қулликка ўғирланган, концлагерларга жўнатилган, азоб-уқубатларга гирифтор қилинган, отиб ташланган ва осиб ўлдирилганлар ёдга олиб, улар Ғалаба йўлида беҳуда қурбон бўлмаганликларини такрорлайлик.
Биз уларнинг ўзларини қурбон қилишлари сабаб тирикмиз, бугун бу қурбонликни тасаввур қилиш амри маҳол.
Бизнинг хотира ва дарду аламимиз улар учун умумий ёдгорлик бўлди.
Манба: РИА Новости
Янгиликлар лентаси
0