Иккинчи жаҳон урушининг афсона ва асотирлари

© AFP 2023 / John MacdougallПроекция с надписью «Спасибо» на русском, английском, французском и немецком языках, Берлин
Проекция с надписью «Спасибо» на русском, английском, французском и немецком языках, Берлин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Oбуна бўлиш
1945 йилдаги ғалаба - кўп миллатли ва бирлашган совет халқининг буюк қаҳрамонлиги натижасидир, уни Ғарбда бузиб кўрсатишнинг ёки собиқ иттифоқ ҳудудида "миллий квартираларга" тақсимлашнинг иложи йўқ.
Иккинчи Жаҳон уруши сайёрамизнинг кўплаб минтақаларида сон-саноқсиз фронтлар, буюк жанглар ва машҳур қўмондонларга эга эди, бироқ, Қизил Армия гитлер Германияси қуролли кучларини - барча иттифоқчиларни қўшиб ҳисоблаганда - уч баробар кўпроқ "янчган" ва бу билан герман ва япон милитаризми устидан қозонилган ғалабага асосий ҳиссани қўшган.
Американские военные на улицах разрушенной Хиросимы после атомных бомбардировок, Япония  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди
1945 йилдаги ғалаба - кўп миллатли ва бирлашган совет халқининг буюк қаҳрамонлигидир, уни Ғарбда бузиб кўрсатишнинг ёки собиқ иттифоқ ҳудудида "миллий квартираларга" бўлиб ташлашнинг иложи йўқ.
Иккинчи жаҳон уруши 1939 йилнинг 1 сентябридан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган. Унда умумий аҳоли сони 1,7 миллиард инсонни ташкил этган 57та мамлакат қатнашган.
Шундай бўлса-да, уруш якуни 1941 йилнинг 22 июнида – фашист Германиясининг СССРга ҳужуми куни аниқланган эди.
Иккинчи жаҳон уруши турли мамлакатларда 55 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Совет Иттифоқи 27 миллионга яқин одамни йўқотди (тарихчилар томонидан сўнгги рақамлар аниқланмаган), уларнинг аксарияти тинч аҳоли бўлган. Қизил армиянинг абадий қўлдан кетган йўқотишлари (РФ Қуролли Кучлари Бош штаби маълумотларига кўра) деярли 12 миллион кишини ташкил этди, 6 миллион 885 минг ҳалок бўлганлар ва 4 миллион 559 минг бедарак йўқолган ва маҳбуслар шулар жумласидан.
Иттифоқчиларнинг йўқотишлари билан мутлақо таққослаб бўлмайдиган бу улкан қурбонликлар Совет халқи Гитлер экспансиясининг энг қатъиятли ва муросасиз рақиби бўлганидан далолат беради. “Шарқий фронт” Иккинчи жаҳон урушининг асосий майдонига айланди. Ҳал қилувчи мақомга америка-инглиз қўшинларининг Нормандияга ташланиши ёки Арден операцияси эмас, балки Москва, Сталинград ва Курск дугасидаги жанглар эга бўлди.
Путин Лукашенко билан биргаликда Ржев яқинида Совет солдати мемориалини очдилар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2020
Умумий ғалаба рамзи: Ржев яқинида совет солдати хотирасига ёдгорлик очилди — видео
Немис тарихчилари ҳисоб-китобига кўра, Иккинчи жаҳон урушида 5,2 миллион немис аскарлари ва 1,2 миллион тинч аҳоли ҳалок бўлган. Ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасидаги йўқотишларнинг тескари пропорцияси Қизил армия тизимли қулдорлик ишлари ёки асир тушган Германия ва Япония аҳолисини йўқ қилиш билан шуғулланмаганини (немислар Шарқий Европада ва японлар Хитойда йўл қўйгани сингари), балки Европани фашизмдан қутқаргани билан изоҳланади.
АҚШ ва Япониянинг Тинч океани фронтидаги йўқотишлари беқиёс. Иккинчи Жаҳон Урушида Қўшма Штатлар атиги 248 минг аскарни йўқотди - бу 2020-2021 йилларда коронавирус пандемиясидан вафот этган америкаликлар сонидан икки марта кам. Японлар бир неча йил ичида 467 минг кишини йўқотди – СССР Польшани озод қилиш пайтида 477 минг аскарни бой берган.
Водружение знамен Красной армии над Рейхстагом доступно в формате VR-реконструкции   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2020
Ҳар ўнинчи америкалик Иккинчи Жаҳон урушида АҚШ Россияга қарши уруш қилган деб ҳисоблайди
Энг таажжублиси, орадан 75 йил ўтиб японларда Иккинчи жаҳон урушининг "ўз" тарихи пайдо бўлди ва бу тарихда улар ўзларини агрессор эмас, балки “вазият” ва нодўстона қўшничилик “қурбони” сифатида кўришмоқда.
Мактаб дарсликларидан Халхил-Голдаги жанг, Учта совет фронтининг Квантун армиясига қарши Манжуриядаги ҳужум операцияси ҳам ғойиб бўлган. Шунингдек, Мўғулистон дарсликларида ҳам ушбу тарихий маълумот йўқотилгани айни ҳақиқат.

МДҲ майдони коррозияси

Баъзи собиқ совет республикалари - хусусан, Украина, Латвия, Литва, Эстония – ашаддий миллатчилик йўлини тутдилар ва "ўзларининг" тарихларини ўзгартириб ёзишни бошладилар. Ҳақиқий уруш қаҳрамонлари ўрнини босқинчиларга хизмат қилиб, ўз халқининг қонини тўккан, Беларус, Украина ва Польша қишлоқларини ёқиб юборган - коллаборационистлар, Бандерачилар, "ўрмон биродарлари" эгаллади.
Здание Нюрнбергского Дворца юстиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2020
Фюрернинг севимли шаҳри. Нега нацистлар устидан суд айнан Нюрнбергда ўтган
Литвада ҳар йили нео-нацизм мазмунидаги тантанали тадбирлар ўтказилади: Холокост иштирокчиси Йонас Мисюнасга бағишланган "Яшил иблис йўллари бўйлаб" акциясида 2000 га қадар одам қатнашади. Эстония ҳар йили эстониялик ССчилар - 1944 йил июл ойида Қизил Армия томонидан йўқ қилинган 20- гренадер дивизияси Waffen SS аъзолари хотирасига ҳурмат бажо келтиради. Латвияда ҳам Waffen SS нинг 15 ва 19-бўлимларининг легионерларини сурбетларча қаҳрамон даражасига кўтаришади, уларни "Латвия халқи ва давлатининг ғурури" деб аташади – Рига марказида Waffen SS дивизияси аскарлари шарафига ташкиллаштириладиган маршлар республика ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурган (бу ССни жиноий ташкилот деб эълон қилган Халқаро Нюрнберг ҳарбий трибуналининг қарорига зид равишда ўтказилади).
Неонацистик кайфиятлар Украинада тобора авж олмоқда. Олий Рада - украина миллатчилик ҳаракати етакчиси Степан Бандера туғилгани кунини байрам куни сифатида эълон қилди. Украина ҳимоячилари байрами сифатида эса (14 октябр) Украина исёнчилар армияси ташкил топган кун белгиланган. “Декоммунизация” шиори остида СССР шавкатли ўтмиши ва совет халқининг умумий тарихига қарши уруш кенг авж олган.
Лидер Кембриджской пятёрки Ким Филби. 1955 год  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2020
"Кембриж бешлиги" бандерачиларни овлашда қандай ёрдам берган
Шу тариқа, Киевда фашизм халоскорлари ва босқинчилар ҳамтовоқлари, ўз халқининг каллакесарлари ўртасида тенглик белгисини қўйишмоқда, буёғига – онглар чалкашиб кетади.
Яқинда Украина президенти Владимир Зеленский "тарихий" баёнот билан чиқди: Польша Освенцимидаги концлагерьни 100-Львов дивизияси, яъни "украинлар" озод қилган эмиш. Ва умуман, Европани фашизмдан "Украина фронтлари" озод этган.
Освенцимга ҳали қайтамиз. Аввалроқ, Украина Бош вазири Арсений Яценюк (Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида) Россия Иккинчи Жаҳон уруши тарихини "қайта ёзишга уринаётганини" айтган эди: "Россиянинг Украинадаги тажовузкорлиги– бу дунё тартиботи ва Европадаги тартибга қарши ҳужумдир. СССРнинг Германия ва Украинага бостириб кирганини ҳаммамиз яхши эслаймиз. Биз бунга йўл қўймаслигимиз керак".
Афсуски, Беларус Республикасида, олий даражада Улуғ Ватан уруши "бизнинг уруш эмас” деган баёнотлар учраб туради, гарчи айнан шу республика СССР таркибида энг қаҳрамон ва партизан бўлиб чиққан бўлсада.
Халқларнинг муқаддас хотирасини ҳимоя қилар экан, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу илгарироқ МДҲ мамлакатларидаги ҳамкасбларини собиқ СССР халқларининг умумий ҳарбий тарихини қайта ёзишга, Улуғ Ватан уруши воқеаларини бузиб кўрсатишга ва унда ютганларни ютқазувчиларга ўхшатиб кўрсатишга уринаётганларга қарши туришга чақирган эди.

Ғарб вектори

Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайер ўтган ҳафта Берлинда Германиянинг 80 йил олдин Совет Иттифоқига ҳужуми ҳақида нутқ сўзлади. Штайнмайер Германияни Шарқий Европада Иккинчи Жаҳон уруши пайтида содир этилган жиноятларни ҳамиша ёдда тутишга чақирди. У шундай деди: "Жиноий тажовуз уруши Вермахт формасини кийган бўлган. Ваҳшийликларда вермахт аскарлари ҳам қатнашган." Ва у "немис ваҳшийлиги" ни ифодаловчи жойларни санаб ўтди: "1942 йилдан 1944 йилгача камида 60 минг киши ўлдирилган Минск яқинидаги Малий Тростецни Германияда биладиганлар борми? Битмас-туганмас урушдан сўнг Қизил Армия бир миллиондан зиёд қурбонлар ва жабрланганларни санаган Москва яқинидаги Ржев шаҳриничи?".
Узники концентрационного лагеря Освенцим, освобожденные войсками Красной армии в январе 1945 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2020
АҚШ Освенцим қурбонлари ва халоскорларига сариқ чақага тенг сохтани юборди
Бу ҳурматга лойиқ позиция. Ахир Ғарбда бошқа талқиндаги тарихий маълумотлар тез-тез тарқатилади. Масалан, январ ойида Германиянинг Der Spiegel журнали америкаликлар томонидан "Аушвиц-Биркенау" (Освенцим) концлагерини озод қилганлиги тўғрисида дезинформацияни эълон қилди. Кўплаб танқидлардан сўнг, нашр "хато" қилинганлигини, мақолага тузатиш киритилганлигини эълон қилди, чунки концлагерь Қизил Армия томонидан 1945 йилнинг 27 январида озод қилинган эди.
Бундай хатолар тизимли характерга эга эканлигини пайқаш мумкин. Аввалроқ Польша ташқи ишлар вазири Гжегож Схетына польша радиоси эфирида энг йирик нацистлар концлагери Освенцимни украиналиклар озод қилганини айтган эди. Тарихчилар халқаро анжуманларидан бирида Қўшма Штатлардан келган бир аёл профессор Иккинчи Жаҳон уруши финалининг американча талқинини айтиб берди: Генерал Дуайт Эйзенхауэр Берлинни олиши мумкин эди, лекин бу ишни "Сталин билан жанжаллашмаслик учун" қилмаган. Буни айтиб, залда кулги кўтарилгач яна шундан дея қўшимча қилади: "Мен ўша воқеалар тарихини биламан. Аммо бизнинг тарих китобларимизда айнан шундай ёзилган".
Ғарбда СССР ва Қизил Армиянинг немис нацизми ва япон милитаризми устидан ғалаба қозонишидаги етакчи ролини камайтириш мақсадида Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги афсоналар тўқиб, воқеаларни янгича талқин. Улар ҳатто Совет Иттифоқини Германия билан бир қаторга қўйишга ҳаракат қилишади, аммо рақамлар ва фактлар бор ва улар ўта ўжар.
1940 йил декабрдаги Гитлернинг 21-сонли кўрсатмаси билан тасдиқланган Германиянинг СССРга ҳужум режаси уруш тугаганидан сўнг дарҳол оммага эълон қилинди ва унинг ҳақиқийлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Гитлернинг аллақандай "агрессияни тайёрлаётган СССРга қарши олдиндан зарба" сифатидаги хиёнаткорона ҳужуми бирорта тарихий ҳужжатда ўз иботини топмаган.
Советские врачи и представители Красного Креста среди узников Освенцима в первые часы после освобождения лагеря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2020
Гитлер аввало СССР халқларини йўқ қилишни режалаштирган - немис дипломати
Гитлернинг 1941 йилдаги режалари ва ниятларида ниҳоятда очиқ эди: "Бутун давлатни тўлиқ ер билан яксон қилиш", "йўқ қилиш уруши". У Совет Иттифоқини "табиий душман" деб билар эди ва уни йўқ қилишга, улкан иқтисодий ресурсларни эгаллаб олишга ва аҳолини қулга айлантиришга умид қилган. Германия ва унга иттифоқдош қўшинларнинг 3,5 миллиондан ортиғи 1941 йилнинг июнида 2900 км узунликдаги фронтга ҳужум қилишган.
Немис армиясининг 80%и, жумладан, 3400 танк ва 2700 та самолётлар шарққа ўз диққатини жамлаган. Шундай бўлсада, “шарқий кампания” Германия учун Иккинчи жаҳон урушида кутилмаган якунни аниқлаштириб берганди. Немис аскарлари ва офицерларининг аксарияти 1941 йилдаёқ Совет иттифоқи билан урушда мағлубият муқаррарлигини англаб бўлишган.
Ва бу ерда СССР иттифоқдошларининг “ҳар қилувчи кўмаги” ҳеч қандай ўрин тутмаган.
Бутун уруш давомида Германия ва унинг иттифоқчиларининг асосий кучлари "Шарқий фронтга" ўз диққатини жамлаган эди: совет қўшинларига қарши Финляндия, Венгрия, Руминия, Италия, Словакия ва Испаниядан 190 дан 286 тагача энг жанговар салоҳиятли фашист дивизиялари қарши ҳаракат қилишган. Таққослаш учун Англия-Америка қўшинларига Шимолий Африкада 9 дан 20 гача дивизия, Италияда - 7 дан 26 гача, Ғарбий Европада (Нормандияда қўниш бошланиши билан) 56 дан 75 гача дивизиялар қарши турган. Шунга қарамай Қизил Армия жами 113 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Руминия, Польша, Болгария, Югославия, Чехословакия, Венгрия, Австрия, Германия ҳудудларини тўлиқ ёки қисман озод қилган.
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2019
Жириновский Иккинчи жаҳон уруши бошланишида Польшани айбдор деб топишни таклиф қилди
Ғарбнинг яна бир афсонаси - "халоскор" Ленд-Лиз ҳақидагиси - унда АҚШ ва Буюк Британия ёрдамисиз, яъни улар қурол ва техника билан таъминламаганда, СССР Германия устидан ғалаба қозона олмаган бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бироқ, уруш якунига кўра, Қизил Армияга фақат ҳар ўнинчи танк импорт қилингани маълум бўлади (АҚШдан жами 7000 га яқин, Буюк Британиядан 5100 дона танк олинган). Бундан ташқари, 1941 йилнинг энг қийин ойларида иттифоқчилар Совет Иттифоқига 4500 та танк етказиб беришга ваъда берган бўлиб, кейинчалик атиги 466 та машина юборишган. 1941 йилда СССР Англиядан атиги 11 та “Аэрокобра” қирувчиларини қабул қилган. Таққослаш учун, Совет Иттифоқи саноати 1941 йил 22 июндан 31 декабргача Қизил Армияга 5400 та танк ва 8200 та жанговар самолёт берган. Шунга ўхшаш мисолларни бошқа позициялар бўйича ҳам келтириш мумкин.
Путин объявил о регистрации первой российской вакцины от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2020
Путин тарихни кўчиришга рози бўлаётганларни коллаборационистлар деб атади
Шуни унутмаслик керакки, Қўшма Штатларда "Ленд-Лиз тўғрисида" ги қонун 1941 йилда ўз миллий хавфсизлигини таъминлаш чораларидан бири сифатида қабул қилинган. Америкаликлар ва инглизлар Совет Иттифоқидан ташқари дастурнинг барча иштирокчиларига қарзларни кечиришди. СССР ва Россия Федерацияси Ленд-Лиз бўйича 1,3 миллиард доллар миқдорида, йиллик 2,3%ли поставкаларни урушдан бир неча ўн йил ўтиб ҳам тўлаб келган, кредит 2006 йилда тўлиқ тўлаб бўлинган.
Албатта, тарихий хотиранинг маъноси ҳозирги ва келажак авлодларга "бировнинг хатоси” ва бошқа бировнинг қарзини юклашда эмас, балки бу ўтмиш ҳозирги кунда ва келажакда қандай ишлашни давом этаётганини тушунишда. Зеро, Штайнмайер бежизга шундай демаган: "Ҳозирги кунда ўтмиш изларини ўқишни ўрганганларгина уруш олдини ололадиган, зулмни рад этадиган ва тинч-тотув ҳаётни таъминлайдиган келажакни яратишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин".
Янгиликлар лентаси
0