Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: яқин кунларда сабзи нархи тушиши кутилмоқда

Oбуна бўлиш
Деярли бир ойга кечиккан эртаки сабзи ҳосилининг йиғим-терим ишлари бошланди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон вилоятларида эрта баҳордаги совуқ об-ҳаво туфайли тўлиқ етилиши деярли бир ойга кечиккан эртаки сабзи ҳосилининг йиғим-терим ишлари бошланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Оммавий терим ишлари июль ойининг дастлабки кунларига белгиланган. Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминланишига ва ушбу сабзавот нархининг тушишига олиб келади”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, 2021 йилда умумий ҳисобда 124,4 минг га майдонда (ўтган йилдагига нисбатан 18,2 минг га кўпрок) сабзи экиш режалаштирилган, ҳаммаси бўлиб 2,3 млн тонна сабзи ҳосили олиш мўлжалланмоқда.
Сельскохозяйственная ярмарка в Ялте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Нега сабзининг нархи кескин ошиб кетди? вазирлик сабабини маълум қилди
Мамлакат аҳолисининг сабзига бўлган 1 йиллик эҳтиёжи 800 минг тоннани ташкил этади. Етиширилгансабзи ҳосилининг қолган ҳажми экспортва қайта ишлашгайўналтирилади. Қиш-баҳор мавсумида аҳоли истеъмолини таъминлаш мақсадида 400 минг тоннаданзиёд сабзи захира қилинади.
Сабзи республиканинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатгаолган ҳолда Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари туманларида экилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўнгги кунларда бозорларда сабзининг килоси 11 минг сўмга чиқиб кетган эди.
Янгиликлар лентаси
0