Нега сабзининг нархи кескин ошиб кетди? вазирлик сабабини маълум қилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишСельскохозяйственная ярмарка в Ялте
Сельскохозяйственная ярмарка в Ялте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзининг нархи кескин ошиб кетиш сабабини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Бугун Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси ўсаётгани билан боғлиқ масалалар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева маълумот берди.
Жорий йил апрел-май ойларида сабзининг бозорлардаги ўртача нархи 2000-2500 сўмни ташкил этганди. Аммо ҳозирги пайта сабзининг нархи кескин ошиши кузатилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, жорий йилнинг феврал-март ойларида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларида 15,2 минг гектар, аҳоли томорқа майдонларида 18,4 минг гектар сабзи экинлари экилган. Жорий йил феврал ва апрел ойларида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Айнан шу сабабли эртаки муддатда экилган сабзининг пишиши 20-25 кунга узайиши қайд этилди.
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Гўшт, ёғ, сабзи қанчадан сотиляпти? бозордаги нархлар
“Шу муносабат билан сабзининг мавсумий тўлиқ етилиш ва йиғиштириб олиш муддати июн ойининг охирига тўғри келмоқда. Айни пайтда вазирлик тегишли мутасадди идоралар билан биргаликда маҳсулотни қисқа муддатда даладан йиғиштириб олиш ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги марказий деҳқон бозорларига ўз муддатида етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқди”, - деди қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили.
Айни пайтда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ғалладан бўшаган 40,5 минг гектар майдонларда сабзи экин режалаштирилган.

Деҳқонларимиз томонидан тўқсонбости усулида сабзи экинларини тизими яратилган. Бу усулда фойдаси эрта баҳорда арзон ва мўл сабзавотлар етиштириш имконини яратиш баробарида кундалик озиқ овқат маҳсулотлари танқис бўлган пайтда витаминли маҳсулотлар билан ички бозор эҳтиёжини қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтириб, деҳқонларни бой қилади, - деди қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада бозорларда сабзининг килоси 11 минг сўмдан сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0