Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган Чирчиқ педагогика институти ўқитувчиси ушланди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Oбуна бўлиш
У икки фуқарони Чирчиқ ёки Тошкент давлат педагогика университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг доллар сўраган.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Идора хабарига кўра, педагогика институти ўқитувчиси Ш.Э. фуқаро Б.Т. ва Э.Ж.ларга Чирчиқ ёки Тошкент давлат педагогика университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 6 минг доллар талаб қилган.
Американская валюта в конверте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2021
“Уй сотиб оламан”: Қирғизистонда хорижлик талабалардан пора олаётган ходим видеога олинди
У бу пулларни олаётган вақтда Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур туман бўлимлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0