https://sputniknews.uz/20210620/toshkent-xalqaro-kinofestivali-otkaziladigan-sana-malum-boldi-19317376.html
Тошкент халқаро кинофестивали ўтказиладиган сана маълум бўлди
Тошкент халқаро кинофестивали ўтказиладиган сана маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилда кинофестиваль “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида бўлиб ўтади. 20.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-20T10:21+0500
2021-06-20T10:21+0500
2021-06-20T10:21+0500
маданият
ўзбек кино
ўзбекистон кинематография агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1d/18018693_0:154:3091:1893_1920x0_80_0_0_83cdeb6eb3fd2493f2bf4cbe9f6ac2ab.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкент халқаро кинофестивали эндиликда “Ипак йўли дурдонаси” номи билан ҳар йили 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.Жорий йилда кинофестиваль “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида бўлиб ўтади. Унга хориждан жами 355 нафар иштирокчи, шу жумладан, 55 нафар таниқли киноюлдузлар таклиф этилади.Фестиваль доирасида машҳур киномутахассислар ва режиссёрлар иштирокида ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, кинотренинглар, давра суҳбатлари, ҳудудларда кинокўргазмалар, энг яхши миллий ва хорижий фильмлар намойишлари ўтказилади.Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали деб номланган Тошкент кинофестивали 1968–1997-йилларда май ойи охири – июнь ойи бошида давлат кинематография қўмитаси ва киноарбоблар уюшмаси томонидан ташкил этилган.
https://sputniknews.uz/20201217/Toshkent-khalaro-kinofestivali-ayta-tiklanadi-15618076.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1d/18018693_180:0:2911:2048_1920x0_80_0_0_713ca979ba3c22c2604e475a114b55a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбек кино, ўзбекистон кинематография агентлиги
маданият, ўзбек кино, ўзбекистон кинематография агентлиги
Тошкент халқаро кинофестивали ўтказиладиган сана маълум бўлди
Жорий йилда кинофестиваль “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкент халқаро кинофестивали эндиликда “Ипак йўли дурдонаси” номи билан ҳар йили 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Жорий йилда кинофестиваль “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида бўлиб ўтади. Унга хориждан жами 355 нафар иштирокчи, шу жумладан, 55 нафар таниқли киноюлдузлар таклиф этилади.
Фестиваль доирасида машҳур киномутахассислар ва режиссёрлар иштирокида ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, кинотренинглар, давра суҳбатлари, ҳудудларда кинокўргазмалар, энг яхши миллий ва хорижий фильмлар намойишлари ўтказилади.
Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали деб номланган Тошкент кинофестивали 1968–1997-йилларда май ойи охири – июнь ойи бошида давлат кинематография қўмитаси ва киноарбоблар уюшмаси томонидан ташкил этилган.