ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА бош директори Фирдавс Абдухолиқов IV халқаро Конгресс доирасидаги Миллий кинематография ижодий кунида тантанали равишда элон қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тошкент халқаро фестивали илк бор 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан саралаб олинган фильмлар қабул қилинган.
Ундан аввал, киноижодкорлар ва мутахассисларнинг “Ўзбеккино” МА билан ҳамкорликдаги хақаро кинолойиҳалари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Берлин кинофестивалида афсонавий, халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилингани хабар қилинган эди. Хорижлик кино арбоблари ушбу кинофестивални қайта тиклашда ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришган эди.