https://sputniknews.uz/20210609/mirziyoev-qatar-davlati-delegatsiyasini-qabul-qildi-19176323.html
Мирзиёев Қатар давлати делегациясини қабул қилди
Мирзиёев Қатар давлати делегациясини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Суҳбат давомида таълим, фан, маданият ва зиёрат туризми соҳаларида алмашинув дастурларини амалга оширишдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди. 09.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-09T22:36+0500
2021-06-09T22:36+0500
2021-06-09T22:36+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қатар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18888771_0:97:1280:817_1920x0_80_0_0_2b42b26557af882372d58ccc27f10ca4.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июнь куни Қатар давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.Кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.Ўзбекистон раҳбари икки томонлама ҳамкорлик суръати кейинги йилларда жадаллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Хусусан, юқори даражадаги ташрифлар ва сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда. Ишбилармонлик ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни рағбатлантириш мақсадида Қатар фуқаролари Ўзбекистонда бўлиши учун виза тартиби соддалаштирилди.Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим Ол Сонийни расмий ташриф билан мамлакатга келишга яна бир бор таклиф этди.Қатар делегацияси раҳбари, ўз навбатида, илиқ қабул учун Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдириб, Қатар Амирининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.Мирзиёев суҳбатда биринчи навбатда савдо, инвестициявий, инновациявий, молиявий-техник соҳаларда, шунингдек, бугун имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ – транспорт соҳасида амалий шерикликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади.Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш, Қатарнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтларини жалб қилган ҳолда саноат тармоқларида замонавий ишлаб чиқаришларни ишга тушириш, мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.Бундан ташқари, таълим, фан, маданият ва зиёрат туризми соҳаларида алмашинув дастурларини амалга оширишдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.Халқаро сиёсатга доир ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Қатар ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
https://sputniknews.uz/20210609/ozbekiston-va-qatar-tiv-rahbarlari-afgonistonga-yordam-masalasini-muhokama-qilishdi-19170510.html
https://sputniknews.uz/20210609/ozbekiston-va-qatar-ortasida-havo-qatnovi-togrisida-bitim-imzolandi-19168118.html
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18888771_107:81:1136:853_1920x0_80_0_0_786da4280f8a2cb89e78938154294788.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қатар
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қатар
Мирзиёев Қатар давлати делегациясини қабул қилди
Суҳбат давомида таълим, фан, маданият ва зиёрат туризми соҳаларида алмашинув дастурларини амалга оширишдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июнь куни Қатар давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон раҳбари икки томонлама ҳамкорлик суръати кейинги йилларда жадаллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Хусусан, юқори даражадаги ташрифлар ва сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда. Ишбилармонлик ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни рағбатлантириш мақсадида Қатар фуқаролари Ўзбекистонда бўлиши учун виза тартиби соддалаштирилди.
Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим Ол Сонийни расмий ташриф билан мамлакатга келишга яна бир бор таклиф этди.
Қатар делегацияси раҳбари, ўз навбатида, илиқ қабул учун Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдириб, Қатар Амирининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мирзиёев суҳбатда биринчи навбатда савдо, инвестициявий, инновациявий, молиявий-техник соҳаларда, шунингдек, бугун имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ – транспорт соҳасида амалий шерикликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади.
Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш, Қатарнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтларини жалб қилган ҳолда саноат тармоқларида замонавий ишлаб чиқаришларни ишга тушириш, мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, таълим, фан, маданият ва зиёрат туризми соҳаларида алмашинув дастурларини амалга оширишдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Халқаро сиёсатга доир ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Қатар ташқи сиёсий идораси раҳбари Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.