https://sputniknews.uz/20210609/ozbekiston-va-qatar-tiv-rahbarlari-afgonistonga-yordam-masalasini-muhokama-qilishdi-19170510.html
Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Афғонистонга ёрдам масаласини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Афғонистонга ёрдам масаласини муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом... 09.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-09T16:33+0500
2021-06-09T16:33+0500
2021-06-09T18:34+0500
сиёсат
ўзбекистон
қатар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/09/19173068_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ba45a9518fd34acceb41e57f199f7628.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Бугун, 9 июн куни, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Сал аввал шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, бу Қатар ташқи ишлар маҳкамаси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга оширган илк ташрифидир.Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатлари муҳокама қилинди.Шунингдек, турли даражадаги расмий учрашувларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.2021-йил 15-16-июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Қатар томонининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида “Ҳаво қатнови тўғрисида”ги битим имзоланди. Унга кўра “Доҳа-Тошкент-Доҳа” йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/09/19173068_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_dd297774b3c0db8d8cbc76fadfcc92de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, қатар
сиёсат, ўзбекистон, қатар
Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Афғонистонга ёрдам масаласини муҳокама қилишди
16:33 09.06.2021 (янгиланди: 18:34 09.06.2021) Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Бугун, 9 июн куни, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Сал аввал шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюриши ҳақида
хабар берган эдик.
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, бу Қатар ташқи ишлар маҳкамаси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга оширган илк ташрифидир.
Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, турли даражадаги расмий учрашувларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари — Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳити ва сармоявий муҳитни яхшилаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
2021-йил 15-16-июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Қатар томонининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида “Ҳаво қатнови тўғрисида”ги битим имзоланди. Унга кўра “Доҳа-Тошкент-Доҳа” йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.