Президент Мирзиёев шарафига Душанбеда катта концерт ташкиллаштирилади

© Пресс-служба президента ТаджикистанаЭмомали Рахмон встретил Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе
Эмомали Рахмон встретил Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Oбуна бўлиш
Концертда 300га яқин машҳур тожик ва ўзбек санъаткорлари чиқиш қиладилар
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи муносабати билан Душанбеда иккала мамлакатнинг машҳур санъаткорлари иштирокида катта "Дўстлик оқшоми" деб номланган концерт ташкиллаштирилади.
Бу ҳақда Sputnik Тожикистон мамлакат Маданият вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, айни вақтда Тожикистон пойтахтига 100 дан ортиқ ўзбек санъаткорлари, мусиқачилари ва раққослари етиб боришган.
Пресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Асадов Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан нималар кутилаётгани ҳақида гапирди
"Кохи Борбад" концерт зали саҳнасида 150га яқин тожик ижрочилари чиқиш қилишади. Улар орасида Давлатманд Холов, Нигина Амонкулова, Мухаммадрафи Кароматулло ва "Шашмаыом" бор.
Тожикистонга Ўзбекистон халқ артистлари - Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров ва Озодбек Назарбековларнинг ҳам келиши кутилмоқда.
Концертга Ўзбекистон расмий делегацияси вакиллари, Тожикистон ҳукумати ва парламенти вакиллари ҳам таклиф этилади.
Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри ва Хўжанд шаҳарларига бориши режалаштирилган.
Давлат раҳбарлари икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳамда халқаро муаммоларни муҳокама қиладилар.
Янгиликлар лентаси
0