https://sputniknews.uz/20210607/samarqand-va-viloyatning-boshqa-tumanlarida-ichimlik-suvi-taminotida-uzilishlar-kuzatilmoqda-19116821.html
Самарқанд ва вилоятнинг бошқа туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Самарқанд ва вилоятнинг бошқа туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 07.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-07T10:23+0500
2021-06-07T10:23+0500
2021-06-07T10:23+0500
жамият
сув
самарқанд вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1364/66/13646639_0:100:3083:1834_1920x0_80_0_0_865a74b72e11137f13d47dcc2fe26c50.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқанд ва Самарқанд вилоятининг қатор туманлари аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотидаги узилишларга дуч келди. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти бунинг сабабларини келтириб ўтди.Таъкидланишича, Самарқанд вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти ер ости сув захиралари ҳисобидан корхона сув иншоотлари томонидан амалга оширилади. “Самарқанд сув таъминоти” маълумотларига кўра, ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётган камчиликлар учун узр сўраган ва мазкур ҳолат тез орада ўз ечимини топишини маълум қилган.Шу билан бирга корхона маъмурияти истеъмолчилардан ичимлик сувидан мақсадли фойдаланиш, уни беҳуда исрофгарчиликларига йўл қўймасликларини сўраган.
https://sputniknews.uz/20210603/insoniyatga-suv-tanqisligini-bashorat-qilishdi-19079335.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1364/66/13646639_147:0:2878:2048_1920x0_80_0_0_f91edc6c347c9a55bc4948c41099b5c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сув, самарқанд вилояти
жамият, сув, самарқанд вилояти
Самарқанд ва вилоятнинг бошқа туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Таъкидланишича, жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқанд ва Самарқанд вилоятининг қатор туманлари аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотидаги узилишларга дуч келди. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти бунинг сабабларини
келтириб ўтди. Таъкидланишича, Самарқанд вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти ер ости сув захиралари ҳисобидан корхона сув иншоотлари томонидан амалга оширилади.
“Самарқанд сув таъминоти” маълумотларига кўра, ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган.
Натижада иншоотлардаги насос ускуналарининг мўътадил ишлашида ер ости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви таъминотида узилишларни келтириб чиқармоқда.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётган камчиликлар учун узр сўраган ва мазкур ҳолат тез орада ўз ечимини топишини маълум қилган.
Шу билан бирга корхона маъмурияти истеъмолчилардан ичимлик сувидан мақсадли фойдаланиш, уни беҳуда исрофгарчиликларига йўл қўймасликларини сўраган.