https://sputniknews.uz/20210603/insoniyatga-suv-tanqisligini-bashorat-qilishdi-19079335.html
Инсониятга сув танқислигини башорат қилишди
Инсониятга сув танқислигини башорат қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқот Nature журналида чоп этилган. Мутахассислар 393та дарё ҳолатига баҳо беришган, уларнинг аксарияти мўътадил кенгликларда жойлашган. 03.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-03T18:58+0500
2021-06-03T18:58+0500
2021-06-03T18:58+0500
дунёда
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/17/14610056_0:96:3299:1952_1920x0_80_0_0_5b8a6a23996e254d7ecb375546139f87.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ренселлер (АҚШ) Политехника институтининг бир гуруҳ олимлари чучук сувли дарёларда глобал исиш темплари жадаллашуви туфайли юз бераётган кислород даражаси пасайиши ҳолатини қайд этдилар.Тадқиқот Nature журналида чоп этилган. Мутахассислар 393та дарё ҳолатига баҳо беришган, уларнинг аксарияти мўътадил кенгликларда жойлашган. Иш давомида 1941 йилдан 2017 йилгача бўлган маълумотлар ҳисобга олинган.Аниқ бўлишича, дарёлар Тинч океанига қараганда кислородни 2,75-9,3 марта тезроқ йўқотадилар, бу эса уларнинг экотизимлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.Хусусан, 1980 йилдан буён тадқиқ қилинган сув ҳавзаларида кислород даражаси сатҳда 5,5 %, тубда эса 18,6 %га пасайган.Чучук сув температурасининг ўн йил давомида 0,38 °C кўтарилиши ўзгаришларга сабаб бўлган, деб ҳисоблайди экспертлар.Глобал исишнинг бундай оқибатлари кўк-яшил сув ўсимликлари кўпайишига замин яратади, бу ўсимликлар чиқарадиган токсинлар эса чучук сувда яшовчи тирик организмлар учун хавфлидир.Кислород даражасининг пасайиши анаэроб бактериялар кўпайиши учун зарур шароитларни яратади. Улар томонидан ажраб чиқариладиган метан парник газлари ташланмаларини оширади, бу эса иқлим ўзгариши темпларини тезлашишига олиб келади.Шу тариқа, ҳаво ҳароратининг исиши ичимлик суви захиралари пасайиб кетиши ва чучу сув экотизимлари баланси бузилишига олиб келиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20210303/Rim-papasi-butun-dunni-yana-suv-bosishini-bashorat-ildi-16115104.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/17/14610056_284:0:3015:2048_1920x0_80_0_0_6ce8cd83fd96996d1192abc01c6ad390.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, сув
Инсониятга сув танқислигини башорат қилишди
Тадқиқот Nature журналида чоп этилган. Мутахассислар 393та дарё ҳолатига баҳо беришган, уларнинг аксарияти мўътадил кенгликларда жойлашган.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ренселлер (АҚШ) Политехника институтининг бир гуруҳ олимлари чучук сувли дарёларда глобал исиш темплари жадаллашуви туфайли юз бераётган кислород даражаси пасайиши ҳолатини қайд этдилар.
Тадқиқот Nature журналида чоп этилган. Мутахассислар 393та дарё ҳолатига баҳо беришган, уларнинг аксарияти мўътадил кенгликларда жойлашган. Иш давомида 1941 йилдан 2017 йилгача бўлган маълумотлар ҳисобга олинган.
Аниқ бўлишича, дарёлар Тинч океанига қараганда кислородни 2,75-9,3 марта тезроқ йўқотадилар, бу эса уларнинг экотизимлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Хусусан, 1980 йилдан буён тадқиқ қилинган сув ҳавзаларида кислород даражаси сатҳда 5,5 %, тубда эса 18,6 %га пасайган.
Чучук сув температурасининг ўн йил давомида 0,38 °C кўтарилиши ўзгаришларга сабаб бўлган, деб ҳисоблайди экспертлар.
Глобал исишнинг бундай оқибатлари кўк-яшил сув ўсимликлари кўпайишига замин яратади, бу ўсимликлар чиқарадиган токсинлар эса чучук сувда яшовчи тирик организмлар учун хавфлидир.
Кислород даражасининг пасайиши анаэроб бактериялар кўпайиши учун зарур шароитларни яратади. Улар томонидан ажраб чиқариладиган метан парник газлари ташланмаларини оширади, бу эса иқлим ўзгариши темпларини тезлашишига олиб келади.
Шу тариқа, ҳаво ҳароратининг исиши ичимлик суви захиралари пасайиб кетиши ва чучу сув экотизимлари баланси бузилишига олиб келиши мумкин.