https://sputniknews.uz/20210531/qashqadaryo-viloyati-hokimining-orinbosari-3-oylik-maoshini-davlatga-qaytarib-beradinorescaler-19008678.html
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари 3 ойлик маошини давлатга қайтариб беради
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари 3 ойлик маошини давлатга қайтариб беради
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш... 31.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-31T17:41+0500
2021-05-31T17:41+0500
2021-05-31T17:41+0500
жамият
амалдор
қашқадарё вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19008431_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_447ed110702ede8203a177151bbf01ed.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтаради. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлигида мактабгача таълим бошқармаси фаолиятига бағишланган танқидий йиғилишда маълум қилинди."Nasafnews" нашрининг ёзишича, Рустам Йўлдошев вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳақида айрим туманларга хабар бермаган.Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев барча туман мактабгача таълим бўлими раҳбарларини вазифасидан озод этиб, 3 ойлик синов муддатида вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш таклифини ўртага ташлаган.Қайд этилишича, вилоятда 1694 та мактабгача таълим ташкилоти бор. Бугунги кунда вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш орқали уларда бола қамровини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланишни йўлга қуйиш ишлари бир неча бор огоҳлантиришларга қарaмасдан ўз самарасини бермаяпти.2019 йилда 248 млн сўм талон-тарож қилиниб, 21 млн. сўм нотўғри харажат қилинган. 2020 йилда 326 млн сўм талон-тарож қилиниб, 120 млн сўм нотўғри сарф қилинган, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 412 млн. сўм талон-тарож қилиниб, 205 млн сўм бюджет маблағлари нотўғри сарф қилинган.
https://sputniknews.uz/20210413/prezident-yoshlar-bilan-ishlashni-eplay-olmagan-qator-mansabdorlarni-ishdan-boshatdi-18310073.html
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19008431_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_320d4968c2301e0bd647f5e5912defca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, амалдор, қашқадарё вилояти
жамият, амалдор, қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари 3 ойлик маошини давлатга қайтариб беради
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтаради. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлигида мактабгача таълим бошқармаси фаолиятига бағишланган танқидий йиғилишда маълум қилинди.
"Nasafnews" нашрининг
ёзишича, Рустам Йўлдошев вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳақида айрим туманларга хабар бермаган.
“Ташкилий масалага эътибор қилмагани учун Рустам Йўлдошев 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди”, - дейилган хабарда.
Вилоят ҳокимлиги
хабарига кўра, йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев барча туман мактабгача таълим бўлими раҳбарларини вазифасидан озод этиб, 3 ойлик синов муддатида вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш таклифини ўртага ташлаган.
Қайд этилишича, вилоятда 1694 та мактабгача таълим ташкилоти бор. Бугунги кунда вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш орқали уларда бола қамровини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланишни йўлга қуйиш ишлари бир неча бор огоҳлантиришларга қарaмасдан ўз самарасини бермаяпти.
2019 йилда 248 млн сўм талон-тарож қилиниб, 21 млн. сўм нотўғри харажат қилинган. 2020 йилда 326 млн сўм талон-тарож қилиниб, 120 млн сўм нотўғри сарф қилинган, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 412 млн. сўм талон-тарож қилиниб, 205 млн сўм бюджет маблағлари нотўғри сарф қилинган.