Ҳафта давомида +43 даража иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяИзлюбленное место для отдыха узбекистанцев в августе 2020-го не узнать - не многие отважились даже после снятия карантина приехать на отдых.
Излюбленное место для отдыха узбекистанцев в августе 2020-го не узнать - не многие отважились даже после снятия карантина приехать на отдых. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим кунларда, асосан кечга яқин ва Тошкент вилоятида 1 июнь куни кечки пайт момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Иш ҳафтаси давомида кўпгина вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари 22—25 даража илиқни, кундуз кунлари 37—39 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларида 38—43 даража иссиқни ташкил этади.
Ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.
31 май ва 1-2 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0