https://sputniknews.uz/20210531/aqsh-koronavirus-pandemiya-uchun-aybdorni-topdi-19005846.html
АҚШ коронавирус пандемияси учун айбдорни топди
АҚШ коронавирус пандемияси учун айбдорни топди
Sputnik Ўзбекистон
Трамп ва Байден тўсатдан COVID-19 ҳақида бир фикрга келишди. АҚШ собиқ президенти пандемия бошланишиданоқ вирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан чиққан... 31.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-31T16:31+0500
2021-05-31T16:31+0500
2023-04-05T18:33+0500
колумнистлар
ақш
хитой
covid-19 умумжаҳон пандемияси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19000391_0:164:3059:1885_1920x0_80_0_0_a239fedd0193141fc7106bdddc0bf6c0.jpg
Жо Байден ва бутун Демократик партия оғзида кўпик билан вируснинг сунъий келиб чиқиши эҳтимолини инкор этганди.Ва мана – қўққисдан рўй берган бурилиш. Ўтган ҳафтадан бошлаб президент Байден вирусни лабораторияда яратилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. либерал истеблишментининг карнайи бўлмиш Facebook сирли касалликнинг сунъий келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган постларни ўчиришни тўхтатди.Вашингтон администрацияси коронавирусни сунъий йўл билан яратиш эҳтимолини тан олиши биланоқ, дарров айбдор топилди. Президент Байден топшириғига асосан Америка махсус хизматлари фақат вирус келиб чиқишининг хитойча версияси билан шуғулланади. Бошқа вариантлар кўриб чиқилмаяпти.ХХРни бепарволикда ёки умуман қўпорувчиликда айблаш, албатта, ҳеч нарса билан тасдиқланмаган. Хитойликларга қарши кўп ҳаракатли юришлар ягона маълумот - The Wall Street Journalдаги мақолага асосланган, унда пандемия расмий бошланишидан олдин ҳам Ухан шаҳридаги баъзи олимлар коронавирусга ўхшаш касалликка чалинган деб ёзилган, бутун воқеа мутлақо қоронғи ва исботланмаган.Расмий Пекин хитойлик олимларга қараганда америкалик олимлар вируслар билан фаолроқ тажрибалар ўтказиш билан шуғулланишини таъкидлаб келади. Бундан ташқари, 2019 йил ёз ва кузда рўй берган воқеалар огоҳ бўлишга ундайди. Август ойида АҚШнинг машҳур Форт-Детрик ҳарбий биолабораторияси тўсатдан ёпилди. Сайёрадаги энг хавфли вирус ва бактериялар у ерда сақланган ва тадқиқ қилинган. “Меҳр билан танланган” тўпламда - куйдирги, чечак ва вабо мавжуд. Ўта махфий олимлар бу намуналар билан ижодий эксперимент ўтказади, улар асосида янги, янада хавфлироқ вариантларни ишлаб чиқаришади.Бу ерда АҚШ Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция бажарилишини ўзаро назорат қилиш тўғрисидаги протоколни имзоламаган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири эканлигини (Россия ТИВ бир неча бор айтган) эслатиш ўринли бўлади. Яъни бу Конвенцияга рози бўлган барча давлатлар, шу жумладан Россия ва Хитой бир-бирларининг лабораторияларини текширишлари мумкин. Аммо АҚШ биолабораторияларида нима қилиниши – бу фанга номаълум. Улар Конвенцияга амал қилишадими ёки йўқми, бу очиқ савол.Мана Форт Детрик лабораторияси ниманидир учиб кетиши туфайли ёпилди. Ўта махфийлик нима, қаерга ва қандай ҳажмда учиб кетгани ҳақида аниқ ёзишга имкон бермайди. Бироқ, ўша йилнинг сентябр ойида АҚШда ўпка касалликларининг ғалати эпидемияси бошланди. Аввалига, бу вейплар сабаб қилиб кўрсатилди. Тўғрироғи, вейп учун янги, сирли аралашма, уни чекиш ўлимга олиб келиши мумкин.Касалликнинг аломатлари - пневмония тез ривожланиши, ички органларнинг зарарланиши - умуман, COVID-19га жуда ўхшаш. Октябр ойида АҚШ ҳарбийлари Уханга халқаро спорт мусобақада иштирок этиш учун келишади, қатор хитойлик мутахассисларнинг фикрига кўра, америкалик коронавирус маҳаллий аҳолига юқтиришди.Хитойлик олимларнинг версияси бўйича баҳслашиш мумкин, аммо умуман олганда, бу АҚШ томонидан илгари сурилган айбловларга қараганда анча мантиқий кўринади. Бир йилдан ошиқ вақт давомида Американинг барча ташвиқот кучлари вируснинг табиий келиб чиқиши назариясини ҳимоя қилиш учун ташлангани ҳам ташвишлидир.АҚШдаги коронавирус бўйича бош назоратчи Энтони Фауси йил давомида сунъий келиб чиқиш версиясини қатъиян рад этди. Ижтимоий тармоқларда унинг табиийлигидан шубҳаланишга журъат этган "диссидентлар" танқидга учради.Бироқ, коронавируснинг табиий келиб чиқишига оид илмий далиллар ҳали топилмади. Охирги марта Хитойда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси уларни қидирди. Халқаро мутахассислар вируснинг кўршапалаклардан одамга юқтириш йўлини топа олмадилар. Бир пайтлар олимлар панголиндан гумон қилишди. Бироқ, бу ноёб ҳайвондан қандай қилиб узатувчи занжир бўлиши мумкинлиги номаълум бўлиб қолмоқда. Бундай ўтиш учун ягона ишончли асос "Жанубий парк" сериясининг муаллифларидан келиб чиққан, аммо бу жуда жиддий нашрда ҳавола этиши жуда кулгили ва одобсиз бўлади.Умуман олганда, панголин ҳам, кўршапалак ҳам четда қолди. Шу билан бирга, БССТ мутахассислари Ухан лабораториясидан инфекция чиқиб кетиш ҳолатини топа олмадилар.Лаборатория тадқиқотларидаги фарқ ҳам америкалик шериклар фойдасига эмас. ХХР чет элда биолабораториялари йўқ. АҚШда эса юздан ортиқ - улар дунёнинг 25та давлатида жойлашган. Ғалати тасодифга кўра, уларнинг аксарияти Россия ва Хитой чегараларида олдида жойлашган. Биргина Украинада Американинг 16та биолабораториялари мавжуд.У ерда хавфли ҳодисалар рўй берганми? Ҳа, кўп марта. 2015 йилда Американинг USA Today журнали юзлаб ўтакетган ишлар ҳақида ёзади. Журналистлар таъкидлашича, фақатгина 2014 йилда бу маълумотларга Эбола қўзғатувчилари, парранда гриппи ва чечак киради. АҚШ Мудофаа вазирлиги "янглишиб" Жанубий Кореядаги базага жонли куйдирги ҳужайраларини юборди. Ўлимга олиб келадиган эпидемиядан қўрқиб, корейслар ҳатто намойишга чиқишди.Грузия биолабораториясида америкалик олимлар Gilead (унинг асосий акциядорларидан бири, АҚШ собиқ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд) томонидан ишлаб чиқарилган ўта токсик дори воситасини одамларда синаб кўришди. Одамлар устида ўтказилган тажрибалар натижасида 73 киши вафот этди.Анча олдин тугаган касалликлар эпидемияси мунтазамлик билан Америка биолабораториялари ишлаётган жойда бошланади, бу энг ёқимсиз шубҳаларни келтириб чиқарадиган.Ўта хавфли вируслар ва бактерияларнинг тарқалиши оддий бепарволикми ёки режалаштирилган операция эканлигини биз ҳеч қачон билмаймиз. Бироқ, агар глобал ҳукумат диверсиясини тасаввур қилинса - аниқ назарий жиҳатдан, бу ҳеч қачон Хитойнинг услуби эмас, чунки у аста-секин ва қатъий олдинга ҳаракат қилишни афзал кўради. Бундай зўрайиб кетадиган хатти-ҳаракатлар сўнгги пайтларда, ўз қулашнии секинлаштириш учун беҳуда уриниш йўлида, бутун дунёда тартибсизликларни келтириб чиқарадиган, ҳар қандай инфратузилмани йўқ қилаётган айнан америкалик шерикларга хос.
https://sputniknews.uz/20210531/insoniyat-covid-26-va-covid-32-duch-kelishi-mumkin-aqsh-olimi-18996733.html
https://sputniknews.uz/20210525/oldin-oylash-kerak-edi-aqsh-rossiyaga-nima-bilan-javob-berishni-topdi-18899487.html
https://sputniknews.uz/20210520/ozbekistonda-aqsh-biologik-laboratoriyalari-bolmagan-va-bolmaydi-madaminov-18827360.html
https://sputniknews.uz/20210518/aqsh-biolaboratoriyalari-xavfli-covid-viruslar-nimaga-qodirligini-korsatdi-onischenko-18783640.html
https://sputniknews.uz/20210511/markaziy-osiyo-nega-oz-hududida-aqsh-bazalarini-qabul-qilmaydi---ekspertlar-xulosasi-18667355.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19000391_164:0:2895:2048_1920x0_80_0_0_93b454ba5a03a5eb2c2980b8b1eecb21.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
колумнистлар, ақш, хитой, covid-19 умумжаҳон пандемияси, россия
колумнистлар, ақш, хитой, covid-19 умумжаҳон пандемияси, россия
АҚШ коронавирус пандемияси учун айбдорни топди
16:31 31.05.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Трамп ва Байден тўсатдан COVID-19 ҳақида бир фикрга келишди. АҚШ собиқ президенти пандемия бошланишиданоқ вирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан чиққан, деб айтган.
Жо Байден ва бутун Демократик партия оғзида кўпик билан вируснинг сунъий келиб чиқиши эҳтимолини инкор этганди.
Ва мана – қўққисдан рўй берган бурилиш. Ўтган ҳафтадан бошлаб президент Байден вирусни лабораторияда яратилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. либерал истеблишментининг карнайи бўлмиш Facebook сирли касалликнинг сунъий келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган постларни ўчиришни тўхтатди.
Вашингтон администрацияси коронавирусни сунъий йўл билан яратиш эҳтимолини тан олиши биланоқ, дарров айбдор топилди. Президент Байден топшириғига асосан Америка махсус хизматлари фақат вирус келиб чиқишининг хитойча версияси билан шуғулланади. Бошқа вариантлар кўриб чиқилмаяпти.
ХХРни бепарволикда ёки умуман қўпорувчиликда айблаш, албатта, ҳеч нарса билан тасдиқланмаган. Хитойликларга қарши кўп ҳаракатли юришлар ягона маълумот -
The Wall Street Journalдаги мақолага асосланган, унда пандемия расмий бошланишидан олдин ҳам Ухан шаҳридаги баъзи олимлар коронавирусга ўхшаш касалликка чалинган деб ёзилган, бутун воқеа мутлақо қоронғи ва исботланмаган.
Расмий Пекин хитойлик олимларга қараганда америкалик олимлар вируслар билан фаолроқ тажрибалар ўтказиш билан шуғулланишини таъкидлаб келади.
Бундан ташқари, 2019 йил ёз ва кузда рўй берган воқеалар огоҳ бўлишга ундайди. Август ойида АҚШнинг машҳур Форт-Детрик ҳарбий биолабораторияси тўсатдан ёпилди. Сайёрадаги энг хавфли вирус ва бактериялар у ерда сақланган ва тадқиқ қилинган. “Меҳр билан танланган” тўпламда - куйдирги, чечак ва вабо мавжуд. Ўта махфий олимлар бу намуналар билан ижодий эксперимент ўтказади, улар асосида янги, янада хавфлироқ вариантларни ишлаб чиқаришади.
Бу ерда АҚШ Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция бажарилишини ўзаро назорат қилиш тўғрисидаги протоколни имзоламаган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири эканлигини (Россия ТИВ бир неча бор айтган) эслатиш ўринли бўлади. Яъни бу Конвенцияга рози бўлган барча давлатлар, шу жумладан Россия ва Хитой бир-бирларининг лабораторияларини текширишлари мумкин. Аммо АҚШ биолабораторияларида нима қилиниши – бу фанга номаълум. Улар Конвенцияга амал қилишадими ёки йўқми, бу очиқ савол.
Мана Форт Детрик лабораторияси ниманидир учиб кетиши туфайли ёпилди. Ўта махфийлик нима, қаерга ва қандай ҳажмда учиб кетгани ҳақида аниқ ёзишга имкон бермайди. Бироқ, ўша йилнинг сентябр ойида АҚШда ўпка касалликларининг ғалати эпидемияси бошланди. Аввалига, бу вейплар сабаб қилиб кўрсатилди. Тўғрироғи, вейп учун янги, сирли аралашма, уни чекиш ўлимга олиб келиши мумкин.
Касалликнинг аломатлари - пневмония тез ривожланиши, ички органларнинг зарарланиши - умуман, COVID-19га жуда ўхшаш. Октябр ойида АҚШ ҳарбийлари Уханга халқаро спорт мусобақада иштирок этиш учун келишади, қатор хитойлик мутахассисларнинг фикрига кўра, америкалик коронавирус маҳаллий аҳолига юқтиришди.
Хитойлик олимларнинг версияси бўйича баҳслашиш мумкин, аммо умуман олганда, бу АҚШ томонидан илгари сурилган айбловларга қараганда анча мантиқий кўринади. Бир йилдан ошиқ вақт давомида Американинг барча ташвиқот кучлари вируснинг табиий келиб чиқиши назариясини ҳимоя қилиш учун ташлангани ҳам ташвишлидир.
АҚШдаги коронавирус бўйича бош назоратчи Энтони Фауси йил давомида сунъий келиб чиқиш версиясини қатъиян рад этди. Ижтимоий тармоқларда унинг табиийлигидан шубҳаланишга журъат этган "диссидентлар" танқидга учради.
Бироқ, коронавируснинг табиий келиб чиқишига оид илмий далиллар ҳали топилмади. Охирги марта Хитойда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси уларни қидирди. Халқаро мутахассислар вируснинг кўршапалаклардан одамга юқтириш йўлини топа олмадилар. Бир пайтлар олимлар панголиндан гумон қилишди. Бироқ, бу ноёб ҳайвондан қандай қилиб узатувчи занжир бўлиши мумкинлиги номаълум бўлиб қолмоқда. Бундай ўтиш учун ягона ишончли асос "Жанубий парк" сериясининг муаллифларидан келиб чиққан, аммо бу жуда жиддий нашрда ҳавола этиши жуда кулгили ва одобсиз бўлади.
Умуман олганда, панголин ҳам, кўршапалак ҳам четда қолди. Шу билан бирга, БССТ мутахассислари Ухан лабораториясидан инфекция чиқиб кетиш ҳолатини топа олмадилар.
Лаборатория тадқиқотларидаги фарқ ҳам америкалик шериклар фойдасига эмас. ХХР чет элда биолабораториялари йўқ. АҚШда эса юздан ортиқ - улар дунёнинг 25та давлатида жойлашган. Ғалати тасодифга кўра, уларнинг аксарияти Россия ва Хитой чегараларида олдида жойлашган. Биргина Украинада Американинг 16та биолабораториялари мавжуд.
У ерда хавфли ҳодисалар рўй берганми? Ҳа, кўп марта. 2015 йилда Американинг
USA Today журнали юзлаб ўтакетган ишлар ҳақида ёзади. Журналистлар таъкидлашича, фақатгина 2014 йилда бу маълумотларга Эбола қўзғатувчилари, парранда гриппи ва чечак киради. АҚШ Мудофаа вазирлиги "янглишиб" Жанубий Кореядаги базага жонли куйдирги ҳужайраларини юборди. Ўлимга олиб келадиган эпидемиядан қўрқиб, корейслар ҳатто намойишга чиқишди.
Грузия биолабораториясида америкалик олимлар Gilead (унинг асосий акциядорларидан бири, АҚШ собиқ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд) томонидан ишлаб чиқарилган ўта токсик дори воситасини одамларда синаб кўришди. Одамлар устида ўтказилган тажрибалар натижасида 73 киши вафот этди.
Анча олдин тугаган касалликлар эпидемияси мунтазамлик билан Америка биолабораториялари ишлаётган жойда бошланади, бу энг ёқимсиз шубҳаларни келтириб чиқарадиган.
Ўта хавфли вируслар ва бактерияларнинг тарқалиши оддий бепарволикми ёки режалаштирилган операция эканлигини биз ҳеч қачон билмаймиз. Бироқ, агар глобал ҳукумат диверсиясини тасаввур қилинса - аниқ назарий жиҳатдан, бу ҳеч қачон Хитойнинг услуби эмас, чунки у аста-секин ва қатъий олдинга ҳаракат қилишни афзал кўради. Бундай зўрайиб кетадиган хатти-ҳаракатлар сўнгги пайтларда, ўз қулашнии секинлаштириш учун беҳуда уриниш йўлида, бутун дунёда тартибсизликларни келтириб чиқарадиган, ҳар қандай инфратузилмани йўқ қилаётган айнан америкалик шерикларга хос.